Падаркуш.
(Дарахтни қулатган болтага хам дарахтдан соп ясалади.)
Бундан роппа роса бир ой олдин Мурод исмли навқирон ёшдаги йигитнинг суди бўлиб ўтди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 13 йилга озодликдан махрум этилди. Азиз дўстларим озроқ вақтларини менга ажратишса, бу хукм келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хақда имкон қадар сўзлаб бераман.
Фазлиддин хаётда деярли хамма орзуларига эришган, бахтли одам эди. Уч тўртта камази бор, тинмай Россияга мева-чева сабзавот ва полиз экинларини олиб бориб сотади. Егани олдида емагани кетида аммо бу бахтига соя ташлаб турган бир жихат бор эди. Тўғри узоқ муддат фарзанд кўрмай юрган кезлари Аллохдан ёлвориб илтижо қилганида туғилажак фарзан