СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?!
Кисва (Каъбапўш) ҳақида...
Кисва – бу Макка шаҳридаги муқаддас Каъбатуллоҳни ёпиб қўядиган ёпинчиқ.
Кисвани ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирадилар. Эскисини эса бўлакларга бўлиб ҳажга келган мусулмонларга тарқатадилар.
Айрим олимларнинг фикрига кўра, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш Исмоил (алайҳис-салом) даврларига бориб тақалади.
Бошқа олимлар Каъбанинг ёпилиши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболари бўлган Аднон даврларида бошланган дейишади.
Кўпчилик олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш одати Яманнинг Тубо исмли қироли даврида бошлаб берилган.
Кисвани тайёрлаш билан Саудия Арабистонида бутун бошли бир