ЎЗ АЁЛИГА ЯХШИ МУНОСАБАТДА БЎЛГАН ЭРКАК КИШИНИ...
_______ ,, ,, ,, ,,
Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қўрғондир. Оилада доимо тинчлик ва тотувлик давом этиши учун эру хотин ўзларининг вазифа ва бурчларини тўлиқ адо этиб боришлари лозим.
Аллоҳ таоло эркак кишини унинг жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишига мос қилиб яратган. Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф-ҳаражатлар эркак кишининг зиммасидадир. Шундай экан эркак киши асосан оилани ҳар томонлама мустаҳкам бўлиши учун масъулдир.
Мана шундай буюк ва шарафли масъулиятлардан бири аҳли оиласини нафақа билан таъминлашдир. Демак, эркак кишининг энг катта бурчи ўз қармоғидагилар