РАМАЗОН ОЙИГА ЭНГ ЯХШИ ТАВСИЯ.
Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...
— Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
(Қадр сураси, 3-оят)
Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
#Musl
Бировнинг аҳлу оиласини ёмонлашдан
олдин бир нарсани эслаб қўй:
Нуҳ алайҳиссаломнинг оқпадар фарзанди бор
эди.
Иброҳим алайҳиссаломнинг мушрик отаси бор
эди.
Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини бор эди.
Осиёнинг «Мен олий Роббингизман» дейдиган
эри бор эди.
Муҳаммад алайҳиссаломнинг Абу Лаҳаб деган
амакилари бор эди.
Манба : Arabic uz
Ҳаёт шундай яралган!
Ким бойвачча ким ғариб.
Кимлар олисга кетган,
Ўз бахтини ахтариб.
••❀
Ким ночору ким бемор,
Даво истар дарди бор.
Ҳаёт шундай дилозор,
Номарди бор марди бор.
••❀
Ким чиройли яралган,
Аммо кўзларида нам.
Бу беш кунлик дунёнинг,
Доим нимасидир кам.
••❀
Кимдир кўрган хиёнат,
Ўзи севган ёридан.
Шу инсонга ишониб,
Кечган эди боридан.
••❀
Кимлар бола чақам деб,
Ёт элларда сарсондир.
Шу жужуқлар бўлмаса,
Ҳаёт қадри арзондир.
••❀
Кимлар яшар Отасиз,
Кимлар эса хор қилар.
Отанг борми шукр қил,
Улар бор мехрин берар.
••❀
Кимлар Она пойига,
Гул тўшайди хар онда.
Кимлар Онасиз қолиб,
Йиғлаб юрар армонда.
••❀
Кимлар ўзин дунёнинг,
Устунидай тутади.
Бу кибрли кимсаларни,
Би