ОДАМ БУЛИШ КИЙИН ЭКАН.
Дунё асли ўйин экан,
Ташлаб кетар кийим экан.
Англаганим шу бўлдики,
Одам бўлиш қийин экан.
Буғдой-арпа эккан билан,
Шер-у йўлбарс боққан билан,
Шон-шухратга ботган билан,
Одам бўлиш қийин экан.
Кулдан гулхан ёққанлар бор,
Олтин-кумуш таққанлар бор,
Осмон сирин очганлар бор,
Одам бўлиш қийин экан.
Ёр кўнглини олмоқ осон,
Омад келса кулмоқ осон,
Тўй-томоша бермоқ осон,
Одам бўлиш қийин экан.
Эй, дунёга маҳлиёлар,
Фойда бермас дийдиёлар,
Йиғладилар авлиёлар,
Одам бўлиш қийин экан...