Turkiston.net:
Ақилбек Жапаров тадбиркорларни очиқ ишлашга чақирди
Хабар: Вазирлар маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров 4-март куни ҳукуматнинг навбатдаги мажлисини ўтказди. Унда солиқ назорати ва назорат-касса машиналаридан фойдаланиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Жапаров тадбиркорларни янги солиқ қоидаларига мувофиқ очиқ ишлашга чақирди.
“Сўнгги йилларда давлат ҳеч қандай янги солиқ жорий қилмади. Биз тадбиркорлардан фақат назорат-касса машиналарини ўрнатишни ва бу орқали амалдаги қонунлар асосида ишлашни сўраймиз. Бундай машиналар жорий этилганидан буён солиқ тушумларининг ўсиш динамикаси тўғри йўлда эканлигимиздан далолат беради. Бизнес турли