Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар.
Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса ҳам бермас экан.
- Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай...
- Узр отажон бу кунда бера олмайман, ҳали мен хисобимни билмайман балким меники ҳам етмай қолар...
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган ҳолат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз о