БЎРИДА БАРАКА БОР.
Биз чет қишлоқлардан бирида истиқомат қиламиз.
Тоғ ён бағрида яшаганимиз учун одамларнинг уйлари бир-бирига яқин эмас, аксинча, узоқроқ, лекин қулай ва текисроқ жойга қурилган. Албатта, бунинг яхши томонидан кўра ёмони кўпроқ. Сабаби, биздек бағрикенг, меҳмондўст халққа қўшнининг узоқлиги сира тўғри келмайди. Ахир, бир-бирингизни кўриб, гурунглашиб турганга нима етсин? Шундай бўлса-да, биз қўшниларникига тез-тез чиқиб ҳол-аҳвол сўраб турамиз. Барибир бу девор-дармиён қўшни каби бўлмайди. Ўткан йили айни мана шундай баҳор кунлари эди. Тонг қоронғусида қўйларни боқиш учун ҳайдаб кетаётгандим. Қарасам, қўшни ҳовлида ғала-ғовур. Ёшлигим учун Ҳа, тинчликми? деб бақиргани уя