«Бойлар ҳам йиғлаган». Оч Роналдуни болалигида бургер билан боққан аёл топилди
«Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду болалигида кўп оч қолганини сўзлаб берди. У «Спортинг» академиясида ўқиган вақтларда жамоадошлари билан «Макдоналдс» тамаддихоналарига бориб, ортиб қолган овқатларни беришларини сўраганини тан олган.
Роналдунинг эслашича, ўша вақтларда у 12 ёш эди ва пули бўлмасди. Шу сабабли дўстлари билан тунлари «Макдоналдс» тамаддихоналарига бориб, ходимлардан ортиб қолган овқатларни беришларини сўрарди. «Мен Лиссабонда яшардим. У ерда Португалиянинг турли жойларидан келган болалар бор эди. Оиладан узоқда бўлиш жуда оғир эди», — дейди ҳужумчи.
Криштиа