Қиёматдан хабарлар бор
Дилда қанча саволлар бор
Қанча бузуқ ҳаёллар бор
Жуфти ҳалоли , ёрига
Бош эгмаган аёллар бор
Мўмин инсоннинг барига
Қиёматдан хабарлар бор
Оҳиратин куйдирганлар
Шахватини қондирганлар
Номаҳрамдан кўриб фарзанд
Боласини ўлдирганлар
Сизга қанча ланатлар бор
Қиёматдан хабарлар бор
Диллар маюз- кўзлар маюс
Қанча мўмин бўлди даюс
Қиёматда Ҳақ олдига
Қандай чиқади юзма юз
Даюс бўлган эркаклар бор
Қиёматдан хабарлар бор
Қайда айтинг тош тарози
Фарзанд онадан норози
Бу қандайин замон бўлди
Ҳамма ўз -ўзига қози
Қанча гуноҳ -савоблар бор
Қиёматдан хабарлар бор
Ҳамма бойлик топиш истар
Ўнга, сўлга чопиш истар
Қарз бериб ўз жигарига
Уч кун ўтмай қарзин қистар
Шундай оғир қисматлар