Етимлар - Йиғлатувчи реал воқеа...
(Сурия)
Бир кунда ҳамма нарсамиздан айрилдик! Отам, онам, яқинларимиз...
Уйимиз ер билан битта бўлди! Биз кўчада қолдик! Мен, синглим ва укам...Йиғлай - йиғлай овуниб қолдик. Кўз ёшларимиз лой бўлиб юзимизда қотди. Ўзим кичкинаман, аммо жигарларимнинг кўзи менда. Чунки улар учун каттаман! Ака ҳисобланман! Улар йиғлаганларида, мен ҳам қўшилиб йиғлайман. Негаки нима қилишни, қаерга боришни билмайман. Ақлимни ишлатишга ҳам ожизман. Қўлимдан келгани укаларимни судраб, орқамдан эргаштириб ейиш учун нарса қидириш. Топсак еймиз, топмасак йўқ.
Мен янги отам, онам бўлишини ҳохлайман. Илтимос, бизни асраб олинглар! Яхши бола бўламиз, айтганингизни қиламиз! Намо