НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ
Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.
Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинлад