------- ИЙМОН БЕЛГИЛАРИ
-------
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
Иймон – Аллоҳ таоло ҳузурида энг қимматли нарсадир. У Зотнинг марҳаматига эришиш учун, иймонни мукаммал қилишга интиламиз. Мукаммал иймон ўзи нима? Пайғамбаримиз алайҳийҳиссалом одамларнинг энг яхшиси бўлганлар. У зотнинг муборак ҳадислари эса ҳақиқий иймонни эътироф этувчи қўлланмадир.
Иймон белгилари қуйидагилардан иборат:
1. Аллоҳ таолони севиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Иймон лаззатини уч сифатга эга бўлганлар сезади: улар Аллоҳ ва Унинг Расулини бошқалардан ортиқ севади, у ёки бу