ДАДАМНИНГ МАККОРА ЖАЗМАНИ
Ёш бошимга ёпирилган ғалвалардан довдираб қолдим. Шу пайтгача ҳаётнинг фақат оппоқ томонини кўриб келган эканман. Энди эса унинг қора рангларини ҳам кўришга мажбур бўляпман. Энг ёмони, бу қораликларни менга ўз яқинларим, ишонганларим кўрсатишди. Шундан кейин болалагимда мен учун тушунарсиздек туюлган айрим воқеа ва ҳодисаларга ҳам аниқлик киритилгандек бўлди. Одамнинг кўзи мошдек очилганидан кейин тушунмовчиликларнинг барчаси барҳам топса керак...
Ҳикоям тушунарли бўлиши учун гапни ҳаётимнинг оқ томонидан бошласам. Оилада тўрт қизмиз. Дадам эсимни билганимдан буён раҳбар лавозимларда ишлаганлар. Онам эса уй бекаси. Рўзғоримизда камчилик бўлмаса-да, онам негадир қ
ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!(ёхуд алданган куёв нидоси)
хаётий вокеа.
Бўлажак турмуш ўртоғим билан атиги икки маротаба кўришдим. Биринчиси ўз уйида, яна бири кафеда. Уйида унча кўп сўзламади. Кафеда ҳам жуда кам сўзлади. У мени тинглар, баъзида секин кулиб қўяр эди. Шу вақтда нима десам қандай шарт қўйсам, у рози бўлди. Ўйлаб қолдим: шундай қизлар ҳам бор экан, нима десам рози бўлаяпти. Онам айтган 4 та қизлар ичида у таклифларимга, шартларимга рози бўлар эди. Бир дона акам, бирдона синглим бор, уларни ҳурматини жойига қўйишингиз керак. Улар мени жигарим... Отам-онам ва уларни ҳамиша авайлайсиз. Ўзингизни оилангизни қандай қадрласангиз, бизнинг оила ҳам улардек қадрли бўла