----
Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм"
|
Аллоҳга ҳамд айтамиз, нафсимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан Ундан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса уни адаштиргувчи йўқ, кимни Аллоҳ адаштирса уни ҳидоят қилгувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ибодат қилишга ҳақлик илоҳ йўқур. Ва яна гувоҳлик бераманки Мухаммад саллоллоҳу алайҳу васаллам Аллоҳнинг бандаси ва элчисидур. Муҳаммадга Аллоҳнинг саломи ва салавотлари бўлсин. Ва яна ул зотнинг аҳли оилалари ва жамийки саҳобаларига Аллоҳнинг саломи бўлсин.
|
Албатта сўзларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг Каломидур. Йўлларнинг энг тўғриси Муҳаммаднинг йўлидур. Албатта ишларнинг энг ёмони Динда янги пайдо қилинган бидат ҳурофотлардир. Хар бир бидат залолат, ва ҳар бир залолат адашувдир.
|
Сўнг...
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
-- ТАҲОРАТ КИТОБИ (Мухтасар).
|
Бисмиллаҳир Роҳманийр Роҳийм.
|
СУННАТГА МУОФИҚ ТАҲОРАТНИ БОШЛАШ ВА ЯКУНЛАШ ХАҚИДА.
|
Аллоҳга ҳамду сано бўлсин.
|
Сўнг...
|Мусулмон киши борки шариат таълим берган ҳар қандай ибодат турини икки амал билан, иҳлос ва суннатга муофиқ адо этмоғи вожиб ҳисобланади. Ислом дини Қуръон ва Суннат йўли билан ҳар қандай ибодат турини қандай бажариш керак эканини тўлиқ ва аниқ баён қилиб берган. Таҳорат ҳам айнан ибодат масалаларидан бири бўлиб, уни иҳлос ва суннат асосида адо этмоғ даркордир.
|
Ҳозирги кунда кўплаб мусулмонлар ичида таҳорат маҳалда бидат ҳурофот амаллар авж олган. Масалан таҳоратни айнан қиблага қараб қилиш керак деган тушунча, таҳорат маҳалда ҳар бир аъзолар ювилаётганда тайинлик дуоларни қилиб ювиш, таҳорат сўнгида қиблага қараб дуо қилиш каби амаллар. Бундай ишлар Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олиб келган соғлом манҳажга зид бидат ҳурофот амаллардир.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким биз олиб келган нарсада (Исломда) битта амални пайдо қилсаю, аммо бу ишига мендан кўрсатма бўлмасан у амали ҳабада бекордир".
|
Саҳиҳ Муслим.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ҳар бир будат залолат, ҳар бир залолат адашув, ҳар бир адашув Жаҳаннамда".
|
Саҳиҳ Муслим.
|
Ушбу ҳадислар бизларга Қурон ва Суннатда келмаган асли йўқ нарсани Динга олиб кириш қатиян ҳаром эканига далолат қилади.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг покиза суннтларига қарасак, бу масалада яний; таҳоратни қандай бошлаб ва қандай тугатиш керак эканига оид етарлик кўрсатмалар бордир. Ва ҳар қандай мусулмон киши ушбу Саҳиҳ Суннат таълимотидан четга чиқмоғлиги жоиз эмасдир.
|
__________
ТАҲОРАТ ҚАЙСИ СЎЗ БИЛАН БОШЛАНАДИ.
|
Таҳоратни "Бисмиллаҳ" билан бошлаш ҳусусида Аҳли Сунна Уламолари иҳтилоф қилганлар. Иҳтилоф шундаки, таҳоратни бошлашдан аввал "Бисмиллаҳ" дейиш Суннатми ёки вожибми" деган масалада бўлган. Иҳтилофнинг энг кучлиги таҳоратни "Бисмиллаҳ" деб бошлаш Саҳиҳ Суннат амал ҳисобланади. Аммо вожиб эмас.
|
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ номи билан таҳорат олмаган кишига таҳорат йўқдир".
|
Ҳадисни Имом Аҳмад "Муснад" 2/418 да, Абу Довуд "Суннан" 1/16 да, Ибн Можа "Суннан" 399 да ва Имом Датоқутний 29 ривоят қилган. Ҳадисни уламолар ҳасан деган.
|
Ушбу ҳадисда таҳоратдан олдин "Бисмиллаҳ" дейиш Суннат эканига далил бор.
|
Демак ҳар қанай мусулмон киши ушбу Суннатга амал қилган ҳолида таҳоратини "Бисмиллаҳ" деб бошлаши гўзал Суннат таълимотларидан.
|
________
ТАҲОРАТ МАҲАЛДА ҲАР БИР АЬЗОЛАР ЮВИЛИШИДА СУННАТДАН ТАЙИНЛИК ДУОЛАР КEЛГАНМИ?
|
Таҳорат маҳалда ҳар бир аъзолар ювилишда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳеч қандай дуо ёки зикрлар келмаган.
|
Имом Ибн Салоҳ айтадилар: "Таҳорат маҳалда тайинлик зикрлар ҳақида саҳиҳ ҳеч нима йўқ". Қаранг: "Ат талҳис" 1/110.
|
Имом Нававий айтадилар: "Таҳорат маҳалда ҳар бир аъзолар ювилаётганда айтиладиган зикрларга келсак, бу борада Росулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳеч нима келмаган". Қаранг: "Алъ-Азкар" 31.
|
Имом Ибн Қоййим айтадилар: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан таҳорат маҳалда бошида "Бисмиллаҳ" дан бошқа ул зот ҳар бир аъзоларини юваётганларида тайинлик зикр қилганликлари ҳақида хеч қандай саҳиҳ ҳабар келамаган. Ва шу билан бирга таҳорат маҳалда ҳар бир аъзолар учун айтиладиган зикрлар ҳақидаги ҳадислар тўқимадир". Қаранг: "Заъдул маъад" 1/195.
|
Демак кўриб турганимиздек таҳорат бошида "бисмиллаҳ" дан бошқа то тугагунча хеч қандай зикр қилинмайди. Ва бу борадаги гап сўзлар асоси йўқ бидат ҳурофотлардир.
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
СУННАТГА МУОФИҚ ТАҲОРАТНИНГ КАЙФИЯТИ.
|
Бир куни Усмон Ибн Аффон розиёллоҳу анҳу (одамларга) унга бир идишда сув келтиришларини буюрди, қачонки унга сувни келтиришгач у аввало идишдан қўлига уч маротаба сув қуйиб қўлларини бўғинигача ювди. Сўнг у ўнг қўлини идишга солиб ундан сув олиб оғиз ва бурнини чайқади, сўнг уч маротаба юзини кегин уч маротабадан (ўнг ва чап) қўлларини тирсакларигача ювди, сўнг қўллари билан бошига масх тортди, сўнг (ўнг ва чап) оёқларини уч маротабадан тўпиғигача ювди ва деди: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алауйҳи васаллам дедилар: "Кимки мен таҳорат олгандек таҳорат олса, ва ҳеч нарсани ўйламасдан икки ракат нафл намозини адо этса, аввалги гуноҳлари мағфирот қилингай".
|
Саҳиҳ Бухорий 159-160 ривояти.
|
Бир куни бир киши Абдуллоҳ Ибн Зайд розиёллоҳу анҳга: "Менга Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни қандай таҳорат олганликларини кўрсатиб бера оласанми?" деди. Абдуллоҳ Ибн Зайд розиёллоҳу анҳу "Ҳа албатта" деди ва сув келтиришларини буюрди, ва унга сувни келтиршганда, у аввал икки маротабадан қўлларини ювди, кегин уч маротабадан оғиз ва бурнини чайқади, сўнг уч маротаба юзини ювди, кегин икки маротабадан қўлларини тирсакларигача ювди, кегин қўллари билан бошини пешонасидан орқа бўйнигача масх тортдиб уни яна пешонасига қайтарди, кегин оёқларини ювди".
|
Саҳиҳ Бухорий 185 ривояти.
|
Абду Хайр ривоят қилади: "Бир куни бизни олдимизга Али Ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳу намоздан кегин келди ва бизга сув келтиришни буюрди, биз унга - намоз ўқиб бўлган бўлсанг нега сенга сув керак - дедик, у эса фақат бизга таълим беришни ҳоҳлади. Қачонки унга идишда сув кетиришгач у ўнг қўлини идишга солиб ундан сув олиб қўлларини уч маротаба ювди. Сўнг у уч маротабадан оғиз ва бурунларини чайқади, кегин уч маротаба юзини ювди, кегин ўнг қўлини тирсакларигача уч маротаба ювди, кегин чап қўлини тирсакларигача уч маротаба ювди, кегин қўли билан идишдан сув олиб бошига бир маротаба масх тортди, кегин у ўнг оёғини уч маротаба сўнг чап оёғини уч маротаба ювди ва кегин шундай деди: "Кимни Росулуллоҳ саллоллоҳу алауҳи васалламни таҳорати ҳурсанд қилса, у мана шудир".
|
Абу Довуд 111 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. "Саҳиҳ Абу Довуд" 102.
_____
|
СУННАТГА МУОФИҚ ТАҲОРАТНИНГ ТАРТИБЛАРИ.
|
Ўнг қўл ва чап қўлларни бўғинигача энг камида уч маротабагача ювиш.
|
Оғиз ва бурунни (ачиштириб) уч маротабагача чайқаш.
|
| Юзни уч маротабагача ювиш.
|
Ўнг ва чап қўлларни тирсакларигача уч маротабагача ювиш.
|
Ўнг ва чап қўлларни кафтини намлаб туриб бошни пешона қисмидан орқа бўйингача масх тортиб сўнг бошлаган жоига қайтариш.
|
Ўнг ва чап оёқларни тўпиғича уч маротбагача ювиш.
|
Мана шулар Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳу васалламнинг Суннатларига муофиқ таҳоратнинг кайфиятлари. Таҳорат маҳалда ушбу зикр этилган аъзоларни ювишда энг камида ҳоҳласа бир маротабадан то уч маротабагача ювиши Суннат таьлимотидан. Ундан ошириш эса залолат.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔸🔹🔸🔹
ТАҲОРАТДАН СЎНГ ҚАНДАЙ ЗИКР ҚИЛИШ ҲАҚИДА.
|
Таҳоратдан сўнг мусулмонлар учун саҳиҳ Суннатдан гўзал таълимотлар ҳабари келгандир.
|
Умар Ибн Ҳаттоб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлардан қай бирингиз яҳшилаб таҳорат олгандан кегин: "Аллоҳдан ўзга ибодатга лоиқ илоҳ йўқ эканига ва Унинг шериги йўқ эканига гувоҳлик бераман, ва яна гувоҳлик бераманки Муҳаммад Унинг (Аллоҳнинг) қули ва Росулидир[1]" - деса, Жаннатни ҳоҳлаган эшигидан киради".
|
Саҳиҳ Муслим 234.
|
Имом Термизий ривоятида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам таҳоратдан кегин: "Аллоҳим мени тавба қилгувчилар ва поклангувчилардан қилгин[2]." дедилар"
|
Термизий 55 ривояти. Иом Ибн Қоййим, Шайҳ Аҳмад Шокир ва Шайҳ Албонийлар саҳиҳ деган.
|
[1]. "Ашҳаду ан-лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳда ху лаа шарикалаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва-росулуҳу".
|
[2]. Аллоҳумма жаълний минат-таввабийн, ва жаълний минал мутотоҳирийн".
|
Абу Саъд алъ-Худрий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Кимки таҳорат олгандан кегин: "Аллоҳ Сен (барча айбу нуқсондан) Поксан! Сенга ҳамду сано бўлсин. Гувоҳлик бераманки Сендан ўзга ибодатга лоиқ илоҳ йўқ, Сендан мағфирот сўрайман ва Сенга тавба қиламан[1]" - деса, ушбу сўзлар (унинг) оопоқ (амал) дафтарига ёзиб қўйилади ва Қиёмат Кунигача ўчирилмайди".
|
Ҳадисни Имом Ҳоким "Мустадрок" 1/564 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
|
[1]. "Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан-лаа илаҳа илла анта астағфирука ва ъатубу илайк".
|
Ушбу юқорида келтирилган зиклар таҳоратдан кегин айтиладиган Саҳиҳ Суннат амалларидандир. Ушбу зикрларни ўрнини алмаштириб айтиш жоиз ва ушбу зикрларни айтилаётган махалда қиблага қараб туриш ёки қўлларни очиб айтиш шарт эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев