------- ИСЛОМДА АЁЛ ҚАДРИ ------- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм..  Ислом динимиз аёлларни эъзозлаган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариб берган, уларни азиз қилган дин. Ислом тарихидан маълумки жоҳилият деб аталувчи исломдан олдинги даврда аёллар ҳуқуқ-эркинликлари бутунлай поймол қилинган. Уларни қадрсиз бир буюм сифатида ишлатилган. Ўша давр одамлари қиз фарзанд кўришдан ор қилишган, ҳатто қизларини ўлдириш каби қабиҳ ишларни қилишгача борганлар. Ислом дини эса бундай ҳолатларни қаттиқ қоралайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда уларнинг бу қилмишларини баён қилиб, уларни бундай разилликдан қайтишга буюриб:  “Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб юзи қорайиб к
------- МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ ------- Чингизхон бошчилигидаги мўғулларнинг Осиё ва Шарқий Европага қилган босқинчилик юришлари (13-а.). Мўғул нўёнлари ҳарбий ташкилот тузиб, кўп халкларни босқинчилик урушига тортдилар. Улар қўшинининг асосий кучи — кўчманчилардан иборат кўп сонли ва жуда ҳаракатчан отлиқ аскарлар эди. Улар босқинчилик урушларида босиб олган мам-лакатларининг ҳарбий кучи ва техника ютуқларидан ҳам фойдаланганлар. Қўшин бирлашган қўмондонликка эга бўлиб, қаттиқ интизом ва яхши қуролланганлиги ҳамда ўзининг жанговар сифатлари билан қўшни мамлакат қўшинларидан устун турар эди. Осиё ва Шарқий Европанинг жуда кўп мамлакатларидаги ички низолар ва раҳбар табақанинг хоинлиги мўғул
Показать ещё