___
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Қачон охирзамон яқинлашса, тайласон – арабларнинг бошга ташлайдиган рўмол ўрашлари кўпаяди; савдогарчилик ортади; мол-дунё кўпаяди; мол эгаси ўз мол-дунёси билан улуғланади; фоҳишалик кўпайиб кетади; болаларнинг (ёшларнинг) раҳбарлиги бўлади; хотинлар сони ортади; подшоҳлар жавр қилади; тарози ва ўлчовларда уриб қолинади; инсон кучук боласини тарбия қилиши ўз боласини тарбия қилганидан кўра яхшироқ бўлиб қолади; катталар ҳурматланмайди; кичикларга раҳм-шафқат қилинмайди; валади зинолар кўпаяди; ҳатто одамлар хотинлар билан кўча бўйларида алоқа қила бошлайдилар, бу замонда уларнинг (одамлар орасидаги) яхшироқлари: «Ҳей, икковингиз йўлдан сал чеккароқ чиқсангиз бўлмайдими?», деб қолади; ўша одамлар бўри қалблари устига қўй терисини ёпиниб оладилар; бу замонда уларнинг яхшироқлари «мудоҳин»лар бўлади».
(Ҳоким, 3/5465; Табароний, 5/4860).
Бу ҳадисдаги “мудоҳин”нинг кимлигини “Муснад ал-Ҳорис” номли ҳадис тўпламида: الذي لا يأمر ولا ينهى – “Амри маъруф ҳам, наҳий мункар ҳам қилмайдиган киши”, дейилган (2/768).
Яъни, одамларни яхшиликка ҳам буюрмайдиган, уларни ёмонликдан ҳам қайтармайдиган бепарво, атрофдаги воқеа ва ҳодисалар билан иши йўқ, ўз-ўзи билан оввора инсонлардир. Бировни яхшиликка буюрса, фитна чиқади; ёмонликдан қайтарса, одамларнинг баттар жаҳли чиқади. Шунинг учун, инсон ўзини ўзи қутқарадиган бўлиб, ўзи билан ўзи андармон бўлиб, имкони қадар ўз ибодати билан машғул бўлиб қолади. Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун бўри қалбли одамлар орасида йўқдек умр кечиришга мажбур бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғариб уммати бўлиб яшашга маҳкум бўлади.
Guruhga obuna bo‘lish va postlarga fikr bildirish uchun OKga qo‘shiling.
Sharhlar yo‘q