----------
Бомдод намозидан кейин эсадиган илоҳий шамол ҳақида нима биламиз?
Саҳиҳ ривоятларга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозидан кейин қуёш чиққунича ухламасдан ўйғоқ ўтирганлар. Пайгамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.
Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Факат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди, хофизаси кучланади.
Бу ҳаво яъни енгил шабада қуёш чиқиши билан йўколади.
Қуёш чиққунича ухлаганлар бу ҳаводан маҳрумдир.
Ажойиб бир сири бор бу шабаданинг. Бомдодга уйғониб таҳорат олганларнинг вужуди магнит каби бу ҳавони ўзига торта бошлайди. Чунки таҳорат олган кишининг вужуди бу ҳавони ўзига ёпиштириш хусусиятига эга модда ишлаб чиқара бошлайди.
Таҳоратли инсон ундан хам нафас олади, ҳам вужудида тўплайди. Бу бирикма ундаги иммунитетни кучайтиради. Маънавий фойдаси ҳақида олимлар:
“Бу ҳаводан таннаффус қилганлар (нафас олганлар) ҳилм соҳиби бўлади”, – деганлар.
Руҳи ҳузурли бўлади.
Энди сиз сўрайсизки, бу соатда уйғоқ, аммо таҳорат олмаган, намоз ўқимаган ғайримуслимларнинг ҳолати нима бўлади дея.
Аллоҳ таолонинг марҳамати шу қадар кенгки, фақатгина уйғоқ бўлгани учун улар хам фойда кўради.
Иймонли, иймонсиз, англаган, англамаган, инсондир, жиндир, ҳайвондир, фарқи йўқ, ҳаммаси у ҳаводан ухламагани боис фойда кўради.
Демакки, фақат ухлаб ётганлар бу неъматдан маҳрум бўладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев