569551209859

Alisher bek )))

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ёлғон) қасам ичиб, мусулмон кишининг ҳақини ўзиники қилиб олса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга дўзахни вожиб этиб, жаннатни ҳаром қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, арзимаган нарса бўлса ҳамми?» деб сўрашган эди, «Бутанинг новдаси бўлса ҳам», деб жавоб бердилар . (Муттафақун алайҳ). ___ /////// ======= >>>>>>> Ибн Умардан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилиб, шундай дея нидо қилдилар: “Эй, тили билан мусулмон бўлиб, иймон қалбига ўрнашмаган жамоа! Мусулмонларга озор берманглар! Уларга таъна қилманглар! Уларнинг аврат-(айб)ларини қидирманглар! Батаҳқиқ, киммусулмон биродарининг айбини қидирса, Аллоҳ унинг айбини қидиради.
569551209859

Alisher bek )))

569551209859

Alisher bek )))

569551209859

Alisher bek )))

569551209859

Alisher bek )))

------ "Аллоҳ таоло айтди" ------ «Эй Одам фарзанди! Йўл озиғини кўпроқ ғамла, чунки йўл олис. Аллоҳ учун қойим бўлишни канда қилма, негаки денгиз чуқур. Амалларни татбиқ қилинглар, чунки сирот кўприги нозик. Ишинг холис бўлсин, чунки текширувчи зийрак. Истакларинг жаннатда, роҳатинг охиратдир. (Чунки у пайт) Ҳузурингда оҳу кўз ҳурлар (бўлади). Мен учун (ҳозир) экансан, Мен ҳам сен учун (ҳозир) ман. Дунёни хор тутиб, Менга яқинлаш. Яхшиларга муҳаббатли бўл. Чунки Аллоҳ муҳсинларнинг мукофотини зое қилмайди». Ҳадиси кудсий "Аллоҳ таоло айтди" «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар, эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар. Эй Мусо ибн Имрон, эй баён қилувчи Зот!
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтади: Эй Одам фарзанди! Сен модомики Мендан дуо қилиб, Мендан умидвор бўлар экансан, сендан нима содир бўлса ҳам ҳеч парво қилмай сени мағфират қилурман. Эй Одам фарзанди! Гуноҳларинг осмондаги булутларга етса-ю, сўнг Мендан мағфират сўрасанг, ҳеч парво қилмай сени мағфират қилурман. Эй Одам фарзанди! Менинг ҳузуримга ерни тўлдирадиган даражада гуноҳ- маъсиятлар билан келсанг, лекин Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда юзма-юз бўлсанг, сенга ерни тўлдирадиган мағфират билан борурман». Термизий ривояти. Ш а р ҳ: «Аллоҳ таоло айтади…» Бу ҳадис ҳам қудсий ҳадислардан бўлиб, бу сўзлар қуръони каримда айн
Показать ещё