1 комментарий
    63 класса
    * * * Тошлашмоқда юраклар бир оз, Кетаяпди сўзлардан сеҳр. Кўнгилда ҳам, юзда ҳам пардоз, Танқислашиб бормоқда меҳр! Самимият ноёб буюмдек, Илғанади аҳён-аҳёнда. Илтифоту, такаллуфларнинг, Ўлчамлари семиз ҳамёнда! Сизга эмас, либосга хурмат, Салом-алик мансабга қараб. Майликуя, ҳатто мухаббат, Иш жойингиз, ойликни сўраб! Ҳабар олмас ини оғадан, Казо-казо дўстлардан ортмас. Камбағалроқ бўлса жигари, Танимайман дейишдан қайтмас! Замонанинг зайли эканда, Дунё - бозор, шеъринг - паттаси. Жим юравер, кези келганда, Сен шоир  ҳам шулар биттаси. Малика Тавфиқ
    2 комментария
    70 классов
    2 комментария
    136 классов
    * * * Қандай бераяпсан оғриқларга дош, Чораси бўлса гар менга ҳам илин. Бўлакланиб кетди бошимда Қуёш, Ой ҳам кечалари гўё минг тилим! Қайга қочаяпсан ҳаёлларингдан, Соғинч хужумидан қайда бор паноҳ! Шу дарднинг чораси топилса бирдан, Ўтинай, мени ҳам эт бундан огоҳ! Бирон ерда борми сеҳргар табиб, Ишқ деган шу дарднинг билган шифосин! Юракнинг у урган нуқтасин топиб, Қанча қоним керак, ташҳисга олсин! Қара юзларингда алвон шула бор, Менинг рангларимнинг сўнган жилоси! Демак бермаяпди сенга ҳеч озор, Сен деб адо бўлган ошиқ нидоси! Кутиш кўзларинга босиб турса чўғ, Шаймисан шифо деб захар ютарга! Учиб кетай десанг осмонинг ҳам йўқ, Қабр ҳам топмасанг кириб кетарга! Тақдир деганидан бўларми қочса, Қолиб бўладими қисматдан омон? Хижрон замбараги тинмай ўт очса, Қайси маконларда сақлаяпсан жон?! Қандай бераяпсан оғриқларга дош... Малика Тавфиқ
    1 комментарий
    17 классов
    2 комментария
    50 классов
    Тунда... Шамол турди, Юпун дарахтлар, Қуруқ шохларини қўшиққа солди. Тунда... Соғинч менла қурган суҳбатлар, Тонгда... Сатрларга тўкилиб қолди... Тунда... Суяклари синди самони, Ёриқ, яраларга боғлаб булутни. Тонгда... Бир юракнинг қуриди қони, Кимдир тириклигин унутди. Тунда... Шамол турди, Уйларниг томи, Йўталиб чиқдилар то тонга қадар. Тонгда... Ўша баттол айрилиқ номи, Ёзилди тўлгунча охирги дафтар... Тунда... Шамол турди, Элас-эласдан, Бир йиғи овози дилга дард солди.. Тонгда... Ўзинг ҳам билмайин, беҳосдан, Кимнидир ўлдириб қўйганинг қолди... Малика Тавфиқ 19.01.2021.
    1 комментарий
    162 класса
    Ҳар қандай инсоннинг кайфиятини максимал даражага кўтарадиган видео 😍 Ният қилганларга шириндан-шакар фарзандлар насиб қилсин🤲 Фарзанд тарбияси ва саломатлигига оид фойдали маълумотлар каналига обуна бўлинг 👉 @Farzand_tarbiyasi_uzb
    2 комментария
    37 классов
    1 комментарий
    39 классов
    Неча бор Ой тўлин бўлди фалакда, Безиб кетганмидинг мен жон ҳалакдан, Гумонлар гуллади мажруҳ юракда, Кут мени, азизам, узоқ яша де, Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де! Ишларим юришмай турибди дегин, Кимлар бизни бирга кўрибди дегин, Ағёрлар тиш қайраб юрибди дегин, Кут мени, азизам, узоқ яша де, Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де! Нима десанг, дегин гумонимни қув, Жоним омон қўймас ҳавотир, қўрқув. Марварид тут каби тўкилмайин дув, Кут мени, азизам, узоқ яша де, Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де! Бир келиб оловга сувлар сепиб кет, Кўчамнинг бошидан кулиб ўтиб кет. Дастрўмол тикканман, жоним олиб кет, Кут мени, азизам, узоқ яша де, Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де! Сўнг йиртиқ кўнгилни ямаб ўлтирай, Яна кунларимни санаб ўлтирай, Сабрни қучоқлаб, қамаб ўлтирай, Кут мени, азизам, узоқ яша де, Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де! Алдагин, алдаб кет, кўнай барига, Ташлама ҳижроннинг чуқур қарига, Кимлар нима деса ундан нарига, Кут мени, азизам, узоқ яша де, Кўнглим ҳамон сенда ўша-ўша де! Малика Тавфиқ
    8 комментариев
    51 класс
    18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳана Таолога беҳисоб ҳамд-у саънолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин. Карами кенг Парвардигор барчамизга мелодий 2024 йил билан бешикаст-безиён юзлашишликни Ин Ша Аллоҳ насиб этсин. Кириб келаетган йилда хаммамизнинг хонадонимизга файз-у баракот олиб кирсин. Қалбларимизни иймон билан тўлдирсин. Ҳамиша Аллоҳнинг зикрида, шукрида юришликка, ҳар куни  инсонларга яхшилик қила олишликка қодир қилиб қўйсин. Фарзандларимизни бир-бирларига меҳр-оқибатли, ақли-заковатда тенгсиз, тақволи, намозли килсин. Яқинларимизни биз учун соғ- саломат асрасин. Умрларини зиёда, мартабаларини улуғ, танларини соғ қилсин. Ўзи берган азиз неъмат-оиламизни ўз паноҳида тутсин. Амин 🤲
    1 комментарий
    19 классов