Уч нарса ёқимли бўлди, англаб ол!
Намоз хушнуд этар, дилим ҳар дамда,
Бири мушку атр, ва бири АЁЛ!"
Кимни рози қилай аввал, сиз айтинг,
Дея, пайғамбарга қилинди савол.
Уч марта онангни, сўнгра отангни,
Деб, эрдан олдинга қўйилди АЁЛ.
Мўминларга ваъда қилинди жаннат,
У ерда абадий саодат, иқбол.
У ерда бор сонсиз, саноқсиз неъмат,
Жаннат ҳурлари ҳам, аслида АЁЛ.
Ҳаво қилган эди, битта хатони,
Бу сўзим хатодир, балким, эҳтимол?,
Жаннатдан чиқарди, Одам атони,
Фитнаси шайтондан каттадир АЁЛ.
Зулайҳо макрига қоламиз қойил,
Ой билан беллашар, бу ҳусну жамол.
Юсуфни ўзига айлади мойил.
Сенсиз эркак зоти яшолмас, АЁЛ!
Дунё яралгандан то шу кунгача,
Хилқатингни ўйлаб, қиламан хаёл.
Васфинг зикр этилди, қуръонда неча,
Барча пайғамбарлар онаси АЁЛ.
Фитналик оламда яшаймиз бугун,
Аралашиб кетган, ҳарому ҳалол.
Эркаклар ўрнини билмаган учун,
Уларнинг ўрнини эгаллар АЁЛ.
Ислом оламида таназзул қоим,
Даюслик бу кунда, бўлди оддий ҳол.
Ҳижоб азиз қилган аёлни доим,
Энди сийнасини очмоқда АЁЛ.
Аёллар макрининг сон саноғи йўқ,
Булардан эҳ кимлар, топмади завол?!
Назари имонга отилган бир ўқ,
Фитна фасодларнинг манбаси АЁЛ!
Саҳвий сенга атаб, қасида битди,
Сендаги гўзаллик, энг хавфли қурол!
Мағлуб бўлар кимки буни унутди,
Шоҳларни пойига чўктирган АЁЛ!
Саҳвий
04. 05. 2020
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3