🔹️Мен 4 ёшдаман: Отам дунёдаги энг яхши инсон !
🔹️Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.
🔹️Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
🔹️ Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
🔹️ Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
🔹️ Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...
🔹️ Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
🔹️ Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Ҳайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар ?!?
🔹️ Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган ҳар ишимга қарши чиқадилар...
🔹️ Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар
🔹️ Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
🔹️ Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...
🔹️ Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар ?...
🔹️ Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...
🔹️ Мен 60 ёшдаман: Отам дунёдаги энг яхши инсон !
🔹️ 4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақтни бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб
Аллоҳга илтижо қилайлик !
Йиғлама дил каналидан олинди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев