РЕЖАНИНГ БИРИНЧИ ҚИСМИ..
Надирининг машинаси манзилга, яни Салаҳнинг қароргоҳига етиб келди. Бу ҳашаматли уйга фақатгина Надири хайдайдиган машина текширувсиз киради. Бу эса Серхионинг фойдасига ишлади дейиш мумкин. Хавли соқчиларга тўла. Агар тансоқчиларга харбий либос кийдириб қўйса, бу жойни армиядан фарқи қолмасди. “ЖИП” уйга кириши билан тўхтамади. Надири уловни гаражгача хайдади. У одатта у бундай қилмасди. Надири машинадан тушиб ҳовлига чиқди.
- Назира ! – у хизматкор аёлни чақиртирди.
- Лаббей оғам – ошхонадан ўраниб олган аёл чиқиб унга юзланди.
- Менга нонушта тайёрла. Эрталабдан бери тус тортганим йўқ. Қорним очиққан.
- Хўп бўлади.
Шу пайт Надири юқоридан кимдир унга қараб турганини сезди. У секин ўша томонга қаради. Учинчи қаватдаги ойнадан Салаҳ унга боқиб турарди. Салаҳнинг сочлари оқариб кетган. Юзлари тириш. Кўринишидан жуда ёқимсиз одам. У шофёрига қараб “олдимга чиқ” дегандек имо қилди. Салаҳ жуда ехтиёткор ва айёр одам. Хатто ўз одамларига ҳам ишонмайди. Қўлида доим тўппонча юради. Уни битта ғалати одати бор бўлиб, Салаҳ истаган пайтида, истаган одамини отиб ташлайверади. У кимнидир ўлдирдими демак унинг аниқ айби бор дегани. У қиладиган ишларни хеч қачон уни олдида ҳам ташқарида ҳам муҳокама қилинмайди. Надири ҳамманинг кўз олдида унга шофёр сифатида ишлаб юради. Аслида эса у деярли унинг ўнг қўли демакдир. Бироқ буни ҳамма ҳам билмасди.
- Хайрли тонг оғам ! – хонага Надири кириб келди.
- 1 дақиқа кеч қолдинг Надири – Салаҳ ойнага қараб, қўлларини орқага қилганча оғир ва йўғон овозда гапирди.
- Кечиринг.
- Россиядан келаётган қуроллардан хабар борми ?
- Ҳа, қуроллар ҳозир Қоҳирада. Фақат...
- Нима?
- Бироз йўқотиш бор. Кеча Қоҳирада қандайдир қотиллик юз берибди. Ҳаммаёқда текшир-текшир.
- Мақсадга ўт. Қанақа йўқотиш бўлди ?
- Қуролларни мамлакатга яширин йўл билан олиб кираётганимизда, ҳарбийлар билан кичик тўқнашув содир бўлди. Гуруҳдан 9 кишини бой бердик. Қаттиқ отишма бўлди. Воқеа жойида ўзим ҳам бор эдим. Кейин биз...
- Бўлди ! Ҳозирча, мол Қоҳирада Муҳаммад Жабрнинг базасида туриб турсин. Оғам илтимос қилдилар дегин. Ишлар тинчигач, қўшни мамлакат орқали уларни ЖАРга юборамиз.
- Нега энди ЖАР ? Голландларчи ?
- Улар мени қониқтирмаяпти. ЖАРдаги ҳамкорламиз, анча ишончли. Кейин ҳаққини ҳам яхши тўлашяпти. Надири биласанми, уларни менга қандан жиҳати ёқди ?
- Қандай ?
- Улар менга пул эмас, балки бошқа нарса билан ҳақ тўлашяпти.
- Оғам, сизни тушуниш доим қийин бўлиб келган. Ҳозир ҳам...
- ЖАРнинг олмослари ! Мени оромими ўғирлаган... Надири яна бир гап !
- Қулоғим сизда.
- Бугун меҳмонларим бор. Назоратни икки баравар кучайтирларинг.
- Яна ўшаларми ?
- Йўқ. Унданда катталар келишади. Яхшилаб тайёргарлик кўр. Ҳар тарафлама.
- Тушундим. Бугун, бозор айланасими ?
- Йўқ. Бугун тўғриси кайфиятим ўртачароғ. Душ қабул қилиб, яна ётмоқчиман.
Надири хонада тарк этиб, пастга тушди.
- Исмоил ! Машинани орқасидан қуроллар бор. Уларни олиб, ер тўлаги ортимдан олиб тушди.
Буйруқ олган соқчи машина яқинлашди. Надири айтган гапларни, бакажда иссиқдан диққи нафас бўлиб ётган Серхио аниқ эшитди. Соқчи машинанинг орқа бакажини очишга киришди. Шу пайт Серхио тезлик билан бошига заҳарли газлардан сақловчи ниқобни тақиб қолди. Қўлига эса заҳарли газ тарқатувчи воситани тайёрлади. Соқчи бакажни очди...
- Салом !!! – қувноқ оҳангда Серхио соқчига салом бериб юзига газни сепди.
Соқчи ўзини йўқотиб хушидан кетаётганди испан уни тутиб қолди. Камераларда буни кузатиб турганлар унга қўлоғидаги воситага гапиришди.
- Исмоил, тинчликми ?
- Ҳа, бироз ўзимни ёмон ҳис қиляпман – Серхио унинг ўрнига, сал бўғиқ овозда гапирди.
- Яхши – улар ишонишди.
Сочқи худди машинага суяниб тургандек эди. Серхио нима қилишга ўйланиб қолди. Бироздан кейин соқчининг қўлоғидагини ўзига тақиб олди ва ўша воситадаги “camera” дега нуқтани босди. Шунда кузатув хонасидагиларни овози эшитилишни бошлади. “Билли, Надири ҳаммани чақиртиряпти экан, юр пастга тушамиз. Қандайдир гапи бор шекили, сен бир дақиқада қайтасан”. Ҳамма камералар хонасини тарк этди.
Серхио хонада хеч ким қолмаганини сезди ва ҳаракатга тушди...
Серхио камералар хонасида хеч ким қолмаганини аниқ билганидан сўнг пастга тушди. Хушидан кетган соқчини эса гараждаги қора матога ўраб, кўринмас жойга ётқизиб қўйди. Машинанинг кети очиқ қолди. Серхио автоматларга тегмади. У секин нарироқда турган балонлар таҳламасининг ичига тушиб олди. Тез орада бу ерга Салаҳнинг одамлари етиб келишди ва вазиятни кўриб хайрон бўлишди. Исмоил йўқ. Надирининг айтган иши бажарилмади. Тушунарсиз ҳолат.
Хуллас, катта тайёргарлик бошланди. Бугун оқшом Салаҳнинг “нозик” меҳмонлари бор. Уйнинг катта меҳмонхонасига узун стол қўйилди. Оқ дастурхон. Бежирим вилка ва қошиқлар. Ҳаммаси ажойиб. Бир-биридан ширин бўлган таомлар қозонларда қайнамоқда. Бу орада Серхио балонлар орасида мудрарди. Қуёш ботиши билан меҳмонлар ўз машиналарида бири-кетин Салаҳнинг кошонасига кириб келишни бошлашди. Уларни Салаҳнинг ўзи қарши олди. Албатта, ҳамма меҳмонлар ўзлари билан машуқаларини ҳам олиб келишган. Қариб, юзларига тириш тушиб, ёши ўтиб қолган лекин топаётган пули киссасига сиғмайдиган кекса миллиадерлар олдида гўзал, малла сочли ойимчалар ҳамрохларининг қўлини тутиб катта залга киришни бошлашди. Майин, сикрипка садолари... Ҳаммаси ўзганча. Оқшом, худди Салаҳнинг ушбу кечаси аталгандек. Салаҳ ҳам хурсанд. Чунки даврадагилар орасида, эски қадрдонлари, дўстлари ва ЖАРдаги янги ҳамкорлари ҳам бор. Уларни кўнглини олиш зарур. Ахир унинг чўнтагига келаётган миллионлар ушбу шаҳсларнинг ҳисобига бўляпти.
Энди бу пайтда Серхиода нима гаплар ? Қоронғу гаражда ётган Серхионинг телефони паст овозда жиринглади. Бу “вақт бўлди” дегани. Соатига қаради. 23:50. Испан қўлини қўйнига тиқди ва қора ниқобни бошига кийиб олди. Салаҳнинг қароргоҳида камералар бор хоналар жуда кўп. Бироқ гараж, ошхона, туалет, омборлар унчалик даража қаттиқ назорат қилинмайди. Бу яна Серхионинг фойдасига ишлади. Испан балонлар ичидан чиқди ва яшириб қўйган соқчининг кийимлари ўзи кийиб олди. Ниқобни ечди. Ўзини анча эркин тутиб ховлига чиқди. Деярли, ҳамма соқчилар шира кайф. Чунки улар ҳам бугун зиёфат қилишган. Кўпчилик Серхиога эътибор беришмади. Серхио ҳам иложи борича ўзини уларга кўрсатмасликка ҳаракат қилиб, камерлар хонасига йўл олди. У камерлар хонасига етиб келди. Эшикни секин очди. Хонада уч киши қандайдир мавзуда гаплашиб, баҳслашиб ўтиришарди. Қизғин суҳбат. Серхио хонага газ балон ташлади. Улар йўталишни бошлашди ва Серхио овоз пасайтирадиган воситига эга бўлган тўппонча билан уларни бирин-кетин отиб ташлади. Эшикни ёпиб, хонага кирди. Ўзида газлардан асровчи махсус ниқоб. Серхио камерларнинг ҳаммасини ўчирди ва хонани қулфлаб чиқиб кетди. Испан йўллакга чиқиши билан қандайдир шовқинни эшитди. Аниқроғи, эркакларнинг хайқириб кулгани. Бу овоз, ошхонадан келди. Испан ўша томон юришни бошлади. У овоз келган хона эшиги олдига келди. Тирғичдан, секин қаради. Соқчиларнинг асосий қисми шу ерда ва улар ароқ ичиб бир-бирига латифа айтиб беряпти. Ҳаммаси маст.
- Кимсан ??? – Серхионинг елкасига кимдир қўлини қўйди. Секин ортига қаради, қаршисида бўйлари узун бир киши турарди.
- Мен янгиман ! Исмим Лонд Кеймбл – Серхио вазиятдан чиқишга ҳаракат қилди.
- Жуда яхшида – у ҳам маст экан. Серхионинг гапларига ишонди. Чунки Серхио худди Салаҳнинг одамлари ўхшаб кетарди. Унинг қўл остига нафақат мисрликлар, балки турли хил миллат вакилари ҳам ишларди. Бояги киши яна Серхиога гапирди.
- Пастга тушсанг, 9-хонада тоза болгар ароқлари сақланади. Бор олиб келиб, орқамдан кир !
- Хўп !
Серхио ўзида йўқ хурсанд. Иши анча енгилашди. У дарҳол буйруқни бажарди. Ароқларни олиб кириб кетаётганда, уларнинг ичига Францияда олган “дори”ларидан қўшиб қўйди. Бу заҳар эди. Серхио ароқларни кўтариб хонага кирди. Ҳамма маст. Унга буйруқ берган киши Серхиони бақириб кутиб олди.
- Бу йигит ичимизда янги экан ! Лонд Кеймбл. Бугундан бошлаб у менинг туғишган укам бўлади. Ха албатта ! Чунки, у билан мени битта она туққан, - соқчилар ичида анча хурматга эга бўлган бош соқчи мастлигидан оғзига келганини айтарди.
Серхиони илиқ кутиб олишди ва испан берган ароқлар тез орада бўшатилди. Серхио уларга кулиб қараб турарди. Соқчилар заҳар таъсирида бирин-кетин йиқилишни бошлашди. Буни кўрган бош соқчи Серхионинг ёқасидан тутди.
- Кимсааа... – унинг овози охиргича чиқамай, ерга йиқилди.
- Жойинг жаннатдан бўлсин – Серхио хушидан кетган бош соқчини кўзиги юмди.
Ошхона турган ҳамма соқчилар, ароқ ичганидан кейин хушидан кетди. Серхио қўл телефонини олди ва Санжарга телефон қилди.
- Санжар, ҳаммаси тайёр.
- Бошладик !
Санжар ва Ислом Салаҳнинг уйига яқин бўлган жойда машинада туришарди. Санжар машинани тезлик билан ўт олдирди. Икки дўст тиш-тирноғи билан қуролланган. Улар тез орада Салаҳнинг уйи қаршисида тўхташди. Эшик олдида турган соқчилардан бири уларнинг олдига етиб келди.
- Ассалому алайкум бейлар, кечирасиз бу ерга машинани қўйиш мумкин эмас эди.
Ислом ёнидан пичоқни олиб ойна олдида турган йигитнинг қорнига катта тезликда санчиди. Яна тезлик билан Санжар машинадан тушиб, эшик олдида турган соқчиларга автомат билан ўқ узишни бошлади. Эшик олдида турган 5га яқин соқчилар ерга йиқилишди. Ислом ва Санжар эшик қулфини пистолетда отиб очишди. Улар ҳовлига киришди. Буни кўрган ховлидаги соқчилар уларга қарата ўқ узишди. Катта отишма бошланди. Салаҳ ва унинг одамлари ўтирган уйнинг ойналари шовқин ва ўқ ўтказмайди. Шунинг учун меҳмонлар ташқаридаги ишларни сезишмади ҳам. Ислом ва Санжар отишмани деярли ўз фойдаларига ҳал қилишди. Улар қаршиларидан чиққан одамни отишарди. Тикка, кириб боришарди. Салаҳнинг одамлари анча заифлашиб қолишганди. Асосий куч, ошхонада яксон қилинди. Шундай қилиб улар Серхио, Ислом ва Санжар ховли ўртасида учрашишди ва меҳмонлар ўтирган зал томон қадам ташлашди...
Серхио, Санжар ҳамда Ислом бино атрофидаги барча соқчиларни тинчитишди. Фақатгина энди ичкарига кириш керак холос. Санжарнинг ўзи меҳмонхона зали олдига келди. Санжар эшикни қаттиқ тепди ! Эшик очилди. Санжар залга кириши билан эшик олдида турган Салаҳнинг одамларин отиб ташлади ва Санжар автоматнинг учини юқорига қилиб ҳавога ўқ узди.
- Ҳамма ерга ўтирсин !!! Ким ножўя ҳаракат қилса, отиб ташлайман !
Ҳамма секин ерга ўтирди. Бугун байрам бўлгани сабабли, ҳеч кимда қурол йўқ эди. “Тарс-тарс” этиб икки тарафдан ойналар синиб, Серхио ва Ислом кириб келишди. Батта жойга йиғилишди. Қўлларида автомат, юзларида қора ниқоб. Шу пайт Серхио одамларга қараб бир нимани сезиб қолди. Салаҳ йўқ. Испан буни шерикларига айтди. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Салаҳ меҳмонлар ичида йўқ. Улар иккиланиб қолишди. Шунда Серхио ичида секин пичирлади: “Бу, тузоқ...”. Испаннинг кўнглида қандайдир ғашлик турди. Кутилмаганда эса чироқ ўчди ! Санжар, Ислом ва Серхио одамларга қарата ўқ узишни бошлашди. Ҳамма бақирмоқда. Асосан аёлларнинг овози зални тутган. Санжар ва Ислом эса ўқ узишдан тўхташмасди. Уларга Салаҳ керак. Агарда уни қўлдан чиқаришса, ўзларига қийин бўлади. Шу пайт кимдир Серхионинг бошига қаттиқ жисм билан урди. Серхио дастлаб, зарба таъсирига дош берди. Бироқ охирига қадар эмас. У ерга йиқилди... Испан шу зайлда қанча етди, буниси номаълум. Бир қанча вақт ўтиб Серхио ўзига келди. Кўзини зўрға очди. Юзлари қонаб кетган, кийимлари йиртилган ҳолатда, бироз олдин отишма бўлган меҳмонлар залида ётарди. Бироқ залда хеч ким йўқ. Серхионинг қўлларини боғлаб, столга ўтказиб қўйишганди. Испаннинг ҳаммаёғи оғрирди. У секин ёнига қаради. Яна бир столда, Санжар ҳам худди Серхио каби ўтирарди. Унинг ҳам кўриниши бир аҳвол.
- Санжар...,- Серхионинг овози зўрға чиқарди.
Йўқ, Санжардан садо бўлмади. Серхионинг фикрлари бир жойга жамлай олмаяпти. Боши қаттиқ оғрир, бўлаётган ишларни тушунмасди. Бироқ у битта нарсани аниқ ўйлади. “Бу кимнинг иши бўлди ? Ахир биз ҳаммасини тўғри бажардик-ку. Исломчи ? У қаёрга кетди. Ўлдимикан ? Аниқроғи, Салаҳнинг ўлдириш топшириғи унга топширилганди. Шунга, уни биринчи гумдон қилишди чоғи...” Серхио Алонсо шу ҳусусида ўйларди. Шу пайт, уларнинг тўғрисидаги эшик очилди ва бир киши залга кириб келишди бошлади. Яна бир тушунарсиз ҳолат, у секин қарсак чалиб Серхиога яқинлашарди. Испан бу кимсани таниди... Бу Салаҳ !
- Эхе, ўша машҳур, Серхио Алонсо келибдилару-а ! Хуш келибсиз жаноб испан. Нега бу ерга келдингиз ? Ахир сиз, ҳозир, Мадридда бўлишингиз керак эдику.
- Сен буларни қаёрдан биласан ит !
- Биламан. Жуда ҳам яхши биламан. Бу Санжар. Сенинг ҳамрохин. “НББ”гуруҳининг аъзоси. Бошқача қилиб айтганда, Жабаланинг қотили... Серхио, Салаҳ жаноблари билмас экансан. Мен ер тагида илон қимирласа сезаман, - Салаҳ Серхионинг елкасига қўлини қўйди ва унинг пешонасига тўппонча тақади.
Серхио умрининг сўнгги лаҳзалари кечаётганлигини сезарди. Кўз ўнгидан бутун умри бир зумда ўтди: Ғариб ўтган етим даври, дўстлари, Круздек нотовн шаҳснинг қўл остига келиши ва унинг ишларини бажариши. Ҳамма-ҳаммасини ўлади. Шу пайт эшикдан яна бир шаҳс савлат билан кириб келди. Бу, Ислом эди...
- Ифлос, одам эмас экансан ! – Серхио қаршисида турган Исломга бақирди.
Ислом индамади. Салаҳ испаннинг томоғига тўппончани тақаб, яна гапирди.
- Сен хато қилдинг Серхио. Ўзинга қарши иш қилдинг..
- Ҳа албатта ! Катта хато қилиб қўйди, бу йигит !
Серхио бу овоз эгасини аниқ таниди. Бу, Круз...!!! Серхио шок ҳолатга тушиб қолди. Шунча, йиллардан бери бирга ишлаб келган одами унинг ўзига қарши чиқиб қолди. Круз секин қадам ташлаб, Серхионинг олдига келди.
- Сенга нима етишмаётганди ўғлим – Круз паст ва ғамгин оҳангда гапирди.
- Менгами, менга чин озод, хавотир ва ҳаромлардан йироқ бўлган хаёт етишмаётганди.
Бу орада Санжар ҳам хушига келди. Круз ва Серхио суҳбати давом этарди.
- Мен сенга бунақа ҳаётни вада қилгандим-ку ! “НББ” гуруҳининг миссиялари якунига етгач, кетишинг мумкин деган эдим-ку. Нега сен бизни сотинг... Мен барчасидан хабардорман. “Европа миллий агентлар тайёрлаш маркази” ҳодимлари билан бўлиб ўтган ишлардан ҳам хабардорман. Серхио, сен қотилликнинг сўнгги кунида катта хатога йўл қўйдинг. Биламан, бўлаётган ишлардан хайратланмоқдасан. Бироқ бу айни ҳақиқат. Серхио, биласанми сен доим менга савол берар эдинг. “Жаноб, бу ишларни ким амалга оширяпти. Бизнинг тепамизда ким бор” деб. Бугун шу саволга жавоб топасан. Хусусан, Санжар тақдири ҳам бугун фош бўлади...
Шу гапдан кейин уларни олдига яна бир одам кириб келди. Бўйлари узун, келишган гавдали киши залда турганларнинг олдига келди. Салаҳ ва Круз унга етти буклаб таъзим қилган ҳолда кутиб олишди. Бу кимса, “НББ” гуруҳининг аъзоси бўлган Санжарнинг отаси Акбар Нематов эди....!!!
Ҳа, мана Сизга асл ҳақиқат. Аслида Санжарнинг бошига тушган ҳамма ишларнинг асосий сабабчиси унинг отаси эди. У шу йўл орқали ўз ўғлини жоният оламига олиб кириш режасини тузганди. Акбар Италияга кўп бора қатнов қиларди. У одамлар тилида тадбиркор. Аммо Жиноят оламининг энг катта етакчиларидан бири эди. Акбар ўз ўғлини ҳам кейинчалик ўз соҳасида кўришни истади. Аммо виждонли, диёнатли бўлган Санжарбекни шунчаки бу йўлга йўналтиришнинг иложи йўқ эди. Булар барчаси Санжарнинг отаси томонидан ташкил этилган. Москва сафари,”НББ” гуруҳининг ташкил этилиши ва Санжарга Серхиодек тажрибали жиноят устасини елкадош қилиб тайинлаш. Ҳамма-ҳаммасини режа бор эди. Бу ҳақида Акбар Салаҳ ва Круз билан гаплашиб қўйди. Бироқ Серхио ва Санжарнинг Қоҳирага келиши ва Салаҳни ўлдириш операцияси кутилмаганда содир бўлди. Шунда Салаҳнинг қўл остида ишлаб юрган Ислом Серхио ва Санжарга “рол” ўйнаб уларнинг ичига кириб олади. Чунки Исломга Акбар жуда катта пул таклиф қилади. Хуллас, мана шундай гаплар. Санжар ҳаммасини тушунди. Бу отасининг ишлари эканлигин, ўз отаси бўла туриб ўғлини мана шундай ишларга раво кўрганидан отасига нисбатан нафрат уйғонти. Тўғри, Санжар отаси ўйлагандек харбий салоҳиятга эга бўлган йигит бўла камол топди. Аммо Санжар буни истамасди. У ўз-ўзидан нафратланди ва ўзи билмаган ҳолатда бу сўзларни ташқисига чиқарди...
- Дада, сиздан нафратланаман !
- Ўғлим...
- Ўғлим деманг мени...
Ўртада сукут. Шу пайт Акбар Круз ва Салаҳга маъноли қараб қўйди. Бу қандайдир буйруқдан далолат эди. Шундан сўнг вазиятни тушуниб турган Акбар зални тарк этди. Санжар унинг орқасидан бақириб, отасига ланат айтарди. Салаҳ қўлидаги тўппончани ўқлади ва унинг учини Санжарга қаратди. Ҳамма хайрон. Тепки босилди !!! Бироқ Салаҳ ўз йўналишини Исломга қаратди. Ўқ Исломга тегди. У ергаа йиқилди. “Йўўўўўқ” Санжар қаттиқ бақирди. Ислом қонга беланиб ётарди. Бироқ Санжарнинг оҳларига ҳеч ким қулоқ солмади. Навбат Крузга, у орқасида кичкинагина пичоқни олиб Серхиога яқинлашди. Испан мағрурларча, ҳаммасини кузатиб турарди. У ўзининг хўжайинига қаршилик қилмади. Круз Серхионинг ёнига келди ва пичоқни энди ишга солмоқчи эди... Икки марта отилган ўқ овози эшитилди... Бу ўқлар Круз ва Салаҳга аталганди. Улар ерга йиқилишди. Серхио ва Санжар тезлик билан эшик томонга қарашди. Эшик олдида Дэнни турарди...
Ҳа, ўша “миллий агентлар тайёрлаш маркази” ҳодими бўлган агент, Круз ва Салаҳга қарата ўқ узганди. Дэнни югуриб келиб Серхио ва Санжарнинг қўлини ечди. Санжар ўзини Ислом устига ташлади. Исломнинг ҳали жони узилмаган экан.
- Ислом... Ислом... дўстим... – Санжарнинг кўзларида ёш.
- Санжар... Кечир мени, кечиргин дўстим. Илтимос, мен... хато қилдим – Исломнинг оғзидан қон келарди.
- Бўлди, гапирма. Озгина чида ! Сен яшайсан. Албатта яшайсан...
Исломнинг кўз олдида бутун умри ўтди. Ота-онаси, ватани, дўстлари ва севгилиси Зуҳра. Ислом ўз хаётига ачинди.
- Санжар..
- Дўстим..
- Мени кечиргин. Мен сени ўйлагандим. Кечир... Кечирасан-а ??? Ахир, биз дўстмизку. Илтимос, бундан кейин, бунақа ишларга аралашма. Мана, мени десанг.. Арашлаш..
Ислом ушбу сўзларни охирига қадар айта олмади, жони узилди...
- Йўўўўўқ !!! – Санжар осмонга қараб бақирди. Кўзларидан ёш.
- Бўлди. Кетишимиз керак. У энди йўқ, - Санжарнинг елкасига Серхио қўлини қўйди ва улар бу ерни тарк этишди.
Тез орада эса Салаҳнинг уйини Гиза шаҳри полиция ҳодимлари босди. Буни кўриб турган Санжарнинг отаси қочишга улгумай, ўзини уйнинг учинчи қаватидан ташлаб юборди. Серхио ва Санжар Салаҳнинг уйиданузоқлашишгач, Серхио машинани тўхтатди. У машинадан тушди. Санжар хайрон бўлиб у ҳам тушди. Испаннинг қўлида қандайдир мослама. Серхио бироз жимликдан сўнг ана шу мосламадаги қандайдир нуқтани босди. Узоқдаги Салаҳнинг қароргоҳи портлади !!! Хашаматли уй ёнарди. Буни Санжар ва Серхио машинага суянган ҳолда томоша қилиб туришарди.
- Серхио, ҳаммаси тугади...
- Ҳа, тугади...
- Энди нима қиламиз ?
- Йўқ. Тугамади. Ҳали, биз қиладиган ишлар талайгина.
Улар машина чиқиб йўлга тушишди.
Тамом
#ҚотилликнингСўнгиКуниХикоя
Комментарии 6