Гр:🔥 Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Ушбу хикояни ўқиш учун #ҚотилликнингСўнгиКуниХикоя калит сўзини босинг. Барча қисмлари чиқади. Ҳурматли группа аъзолари. Бизни груҳимизда қўйиб борилаётган ҳикояларни библиотекамиздан ёки ҳикоялар папкасидан топишингиз мумкин.
Энди бизни ҳикояларни телеграм каналимизда хам ўқинг.
🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟
👇Бунинг учун Линкни босиб каналимизга обуна булинг!👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFXIt8kZwDUlbwdREg Хурмат билан группа ижодкорлари.
1-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Дискотека. Музиқа баланд. Ёшлар мазза қилиб рақсга тушишмоқда. Ярим тун бўлишига қарамасдан базм авжида. Ит эгасини танимайди, одам кўп ! Бўйлари баланд, келишган бир йигит шеригининг олдига оломон ичидан зўрға яқинлашди.
- Санжар, эй Санжар бўлди, етар энди. Кетик !
Маст ҳолда рақсга тушаётган Санжарнинг олдига дўсти Ислом келиб унинг қўлидан тутди.
- Эх, эртага дадамлар чет элдан келишади. Кейин бош оғриқ. Кел, бугун бир маза қилиб олайлик.
- Синглингчи ? У ёлғиз-ку.
- Бобом уйдалар барибир.
- Нима бўлса ҳам юр кетдик ўрто. Кеч бўлди.
- Хўп бўпти ! Машинани тайёрлагин ҳозир чиқаман.
Ислом ташқарига чиқиб кетди. Санжар барнинг четига бориб гўзал бир қизга бир нималар деб юзидан ўпиб кўчага чиқди. Кулранг “Кобалд” автомашинасида Ислом ўтирарди.
- Чиқ Санжар ! Мен хайдайман.
- Жуда ярашибдида Исломбек ! Лекин, қани тезда тушингчи машинадан. Менга мана шу манзара ёқмаяпти.
- Санжар мастсан. Бу аҳволда машина хайдаш…
- Ийе, бир нималар деб қўйдизми ? Машина минишни сенга ўзи ким ўрганганди ? Туш тезда !
Ислом Санжар билан тортишиш бефойда эканлигини тушуниб рўлни бўшатди. Санжар аранг машинага ўтириб, уни ўт олдиришга ҳаракат қилаётган эди Ислом Санжарга эътироз билдирди.
- Майлими, хурматли профессионал шофёр жаноблари машина юриб турибди-ку
- Уфф, яна ўрганяпсанми ?
- Санжар, фақат секинроқ хайда ўрто.
Уларга йўлга тушишди. Суҳбат машинада давом этди.
- Ислом, эртага биласан ота-онам Италиядан келишади. Кутиб олгани бирга чиқасан. Вақтинг борми ?
- Неччида ?
- Оқшомда. Аниқ вақтини эртага айтаман.
- Хўп. Кўрамиз. Нега сен улар билан хорижга бормадинг ? Милан гўзал шаҳар-ку Санжар !
- Йўқ. Мени хориж умуман қизиқтирмайди.
Улар Исломнинг маҳалласига етиб келишди. Хайрлашишгач, Санжар бироз тезликни ошириб уйга томон йўл олди. 15 дақиқалик йўлдан сўнг, Санжар уйда. Эшик очиқ экан. Ҳовлига кирди. Ҳаммаёқ жим. Машинани уйга олиб кирмади. Унинг хонасига кириш учун катта залдан ўтиш керак бўлади. Санжарни ҳавотирга солаётгани эса бобоси шу залда ярим тунгчага ТВ томоша қилади. Санжар маст эди. Секин залга кирганда чироқ ўчиқ экан.
- Соат неччи бўлди ?
- Ассалома алайкум бобо - қўрқиб кетган Санжар тезда салом берди.
Чироқ ўчиқ бўлган катта залда Санжарнинг бобоси Акмал тоға ўтирарди. Санжар энди чироқни ёқмоқчи эди.
- Чироқни ёқма ! Сенга савол бердим.
- Билмадим.
- Нима !
- Кеч бўлди. Биламан.
- 3 бўлди соат, ярамас. Ҳалигача қаёрларда юрибсан !
- Бобо, узр энди бир сафар.
- Дадам, ойим йўқ деб кўчама-кўча ярим тунгача юриш керакми ?
- Бобожон охиргиси, илтимос.
- Бор ! Ухла.
Санжар ичида “хайрият” деб хонасига кириб тез орада уйқуга кетди. Эртаси куни тушда уйқудан турди. Ховлига чиқди.
- Одам ҳам шунча ухлайдими ?
Синглиси Нилуфар қаршисидан чиқди.
- Соат неччи бўлди Нилу ?
- Мен сизга Нилу эмасман. Нилуфар !
- Уфф, қўй энди бошлама. Бор манга тушлик тайёрлагин.
- Бугун дадам билан ойим Италиядан келишади. Эсиздами ?
- Ҳа, бор-бор менга бирон нарса тайёрлагин дедим.
Оқшом. Нилуфар, Санжар ва Ислом айропортга чиқишди. Милан – Тошкент йўналишининг 376-рейси билан Санжарнинг ота-онаси қўнишди. Ҳамма саломлашгач, улар уйга келишди. Катта дастурхон атрофида оила жам бўлди.
- Санжарбек ўғлим қалайсиз энди ? Биз йўқ синглин, бобонг билан зерикиб қолмадиларингми ?
- Биз-ку зерикмадик дада ! Акам бироз зерикдилар.
Нилуфар кесатиб гапирди.
- Йўғе ! Дада, ойи, сизларни соғиндик.
- Ўғлим бир жиддий масалада гаплашиб олишимиз керак.
- Эшитаман дада.
- Катта йигит бўлиб қолдинг...
- Дада...
- Бўлди ! Бас қил. Уйланасан.
Гапга Акмал тоға ҳам қўшилди.
- Балки шундан кейин кўчама-кўча юришлар тўхтар.
- Тўй қачон дада ?
Нилуфар кулиб дадасига юзланди.
- Сен жим ўтир, - ойиси Нилуфарни тартибга чақирди.
Хуллас шу куни оила аъзолари маза қилиб суҳбат қуриб ўтиришди. Эртаси куни биринчилардан бўлиб Санжар уйқудан туриб кўчага отланди
- Ҳа, ўғлим эрталабдан қаёққа кетяпсан ?
- Ойижон тез келаман. Зарур ишим бор эди.
- Нонушта қилиб ол !
- Йўқ. Ҳозир эмас. Тушликка етиб келаман.
Санжар шошилиб кўчага чиқди. Лекин эшик олдида машинасига ўтиришидан аввал бир ғалати нарсани ҳис қилди. Оёқлари ҳўл бўлиб кетганди. Секин туфлисини ечиб, оёғига қараса қон оқяпти. “Бу нимаси” деди Санжар ичида. Шу пайт унинг боши айланиб, хушидан кетди... Санжарни зудлик билан шаҳар марказий шифоҳонасига олиб боришди ва кўп ўтмасдан Санжарнинг жони узилди.
Шаҳар ИИБда марҳум Санжар Зокировнинг иши бўйича жиноят қидирув бўлими ҳодимлари суҳбат қурмоқда.
- Мана сенга янги иш Диёр !
Сержант Жабборов яқиндаги ишга келган ёш ҳодим Диёр Асқаровга гапириб, стол устига қоғозларни ўқий бошлади.
- Хўш, Санжар Зокиров 23 ёшда вафот этди. Бўйдоқ. Экспртиза хулосаларига кўра, шифокорлар ўлим борасида аниқ бир ташҳис қўйишмаган. Танада жиддий жароҳат йўқ. Таҳминан юрак хуружи сабаб ўлган деб ҳисоблашмоқда. Ҳа, нима дединг Асқаров ?
- Жуда сирли қотиллик ва мураккаб иш Ҳожиакбар.
- Биламан. Лекин бизнинг ишда вақт фақатгина зараримизга ишлайди. Диёр бу иш сен билан менга берилган. Тезроқ тагига етишимиз керак.
- Санжар бой оиланинг фарзанди. Олийгоҳда ўқийди. Дўстлари ҳам кўп. Умуман бу йигит борасида ёмон фикрда эмасман. Лекин, Санжарнинг ўлими кимга керак бўлиб қолди экан ?
- Диёр, экспертиза хулосаларини кутамиз. Экспертлар менга аниқ жавобни айтишмагунларига уларни тинч қўймайман. Соат неччи бўлди ?
- 20:36 !
- Анча кеч бўлиб қолибди-ку ! Майли, ҳозир уйга бор. Эртага гаплашамиз.
- Яхши Ҳожиакбар. Эртага Санжарнинг ўқишига бориш билан кунни бошлайман.
- Хўп. Яхши бор.
Диёр хонадан чиқиб кетди. Лекин Ҳожиакбар хонада қолди. Унинг хонаси ИИБга қарашли бинонинг энг юқори қисмида бўлгани учун шаҳарнинг умумий манзара аниқ кўринарди. Жабборов секин ўрнидан туриб шаҳарни томоша қилишни бошлаб, ичида гапирди.
“Санжар, Санжар... Нима учун ва қандай ? Ким томонидан ўлдирилди? Уни хозироқ кўришим керак”. Жабборовнинг хаёлига шундай ўй келди. Тезда кийимларини олиб моркга етиб борди. Ўликхонадан сасиқ ҳид келарди. Бироқ Ҳожиакбар бунга аҳамият бермади. Қаршисидан чиққан морк ҳодимга юзланди.
- Ассалому алайкум ! Жиноят қидирув бўлимидан Ҳожиакбар Жабборов бўламан, - гувоҳномасини кўрсатди.
- Келинг ака. Хизмат ?
- Мен Санжар Зокировнинг жасадини кўрмоқчиман.
- Халиги, ёш йигитни айтяпсими ?
- Ҳа.
- Шу йўлак охирида, 34-хона. Бориб туринг, калитни олиб орқангиздан бораман.
- Яхши.
Улар хонада.
- Ҳожиакбар ака, марҳум икки кун олдин вафот этган. Экспертлар кечадан бери тиниб билмай уни ўрганишмоқда. Аниқ хулоса йўқ.
- Сиз нима дейсиз ?
- Мен, билмадим. Мен оддий морк ҳодими бўлсам.
- Хар холда тажрибангиз бор.
Морк ҳодими жасаднинг юзини очди ва танасига қўлларини юритишни бошлади. Суҳбат ўлик устида давом эттарди.
- Жуда гавдали йигит экан. Спорт билан шуғулангани кўриниб турибди. Органлари ҳам соғлом бўлса керак.
- Хўш ?
- Бу йигит кимгадир керак. Жуда ҳам...
- Нималар деяпсиз ? Кимга керак ?
- Кечирасиз, хаёлим жойда эмас. Кеча битта қизалоқни жасадини олиб келишганди. Шу ҳали ҳам ёдимдан кетгани йўқ. Қўрқиб кетдим.
- Ҳа, сизни тушунса бўлади. Исмингиз нима ?
- Сардор.
- Қачондан бери бу ерда ишлайсиз ? Тўғриси биринчи марта кўришим сизни бу ерда.
- Янги келдим. Аввал Самарқандда ишлаганман. 12 йиллик иш тажримаб бор.
- Яхши Сардор. Эртага яна келаман. Хулосалар чиқса, зудлик билан менга юборинг.
Ҳожиакбар хонадан чиқди. Ўлик хонадан чиқиб кетаётганида Сардорнинг гапларини эслаб унинг ичида қандайдир ғашлик турди. “Бу йигит кимгадир керак”, “Кеча битта қизалоқнинг жасадини олиб келишганди. Шу ҳали ҳам ёдимдан кетгани йўқ. Қўрқиб кетдим”. ИИБ ходими бўлган Ҳожиакбар машинасига ўтирар экан шу сўзларни ўйлай бошлади.
“12 йилдан бери моркда ишлар экан. Ёш болаларнинг ўлими, жасадлари бундай ҳодимларга умуман ёт ҳолат бўлиши керак аслида. Шу бола менга негадир, ёқмади. Майли эртага бу йигит билан бошқача гаплашамиз”
Ҳожиакбарнинг автомашинаси катта йўлга чиқиб, аста тезлик олди...
Ҳожиакбар туни билан ўйланиб чиқди. Баъзан ухлаб, баъзан туриб Санжар ҳақда ўйларди. Тонг саҳарда телефони жиринглади.
- Хайрли тонг Ҳожиакбар. Мен, Диёрман.
- Қалайсан ?
- Яхши.
- Ҳа, тонг саҳардан телефон қилиб қолибсан ёки сен ҳам мен каби ухладингми ?
- Йўғ-е ! Нега энди ухладим. Кеча моркга бордингми ?
- Ҳа.
- Тинчликми ?
- Тушда идорада кўришамиз. Шунда гаплашармиз. Мен битта иккита нарсаларни ўйлаб қўйдим.
- Яхши.
Ҳожиабар нонушта қилиб бўлгач, йўлга тушди. Йўлда кетаётса кўзи беихтиёр кеча кирган ўликхонасига тушди. Морк олдини ИИБга қарашли бўлган машиналар босганди. Йўналишини тезлик билан ўша томонга бурди. Моркга шошиб кирганда ҳаммаёқ тўпалон. Биринчи тўғри келган милиция ходимига шошилиб юзланди.
- Тинчликми, нима бўлди ?
- Ўлик йўқолган.
- Нима ? Ким ?
- Санжар Зокиров деган ёш йигитнинг жасади кеча тунда ғойиб бўлган, шу билан бирга жиноят ҳам содир этилган.
- Ким ўлибди, - Ҳожиакбар эшитаётган гаплари худди унинг тушида айтилётгандек туюларди.
- Сардор Юсупов. морк ҳодими экан. Бечорани чаваҳлаб ташлашибди.
- Қани ?
- Анави хонада !
Милиция Санжар кеча ётган хонани қўли билан кўрсатди. Ичкарига кирганда ИИБ ҳодимлари хонада кўп эди. Ҳамма уни таниди. Бироқ ҳали унга хабар беришмаганларига қарамай кутилмаганда келганидан, кўпчилик хайрон бўлди. Жасадни юзини оқ мато билан ўраб қўйишибди.
- Жиноят қачон содир этилган ? – Ҳожиакбар турганлардан сўради.
- Тонг саҳарда.
Ёш милиция жавоб берди. Ҳожиакбар кеча тунда ўзида шубҳа уйғотган одамни ўлдириб кетишганликлари шунингдек марҳум Санжарнинг жасади йўқолганлигини ўйлаб ғалати холатга тушиб қолди. Ташқарии чиқиб ҳамкасби Диёрга телефон қилди.
- Диёр қаёрдасан ?
- Санжарнинг ўқишидаман.
- Е, тез кел моркка!
- Нима бўлди ? Тинчликми ?
- Санжар йўқ !
- Йўқ ? Канақасига йўқ бўлади !
- Билмадим. Кўп савол берма. Тезда етиб кел.
- 10 дақиқада ўша ерда бўламан.
- Яхши. Фақат тезроқ.
Ҳожиакбар хонага қайтиб, марҳумнинг юзини очди ва шу заҳотиёқ унинг юзлари оппоқ бўлиб оқариб кетди. Буни кузатиб турган атрофдагилар уни ўликдан қўрқиб кетди деб ўйлашди. Йўқ, Ҳожиакбар қўрқиб кетгандан ҳам баттар аҳволга тушиб қолди. Унинг оёқларининг тагида кеча гаплашган одами эмас балки умуман бошқа одам етарди... Лекин буни йигитни унга Сардор деб айтишди. Демак кеча...
Бу жасад соҳиби Ҳожиакбар билан кеча гаплашган ва ўзини Сардор деб таништирган йигит эмас эди.
Диёр етиб келди. Морк раҳбарининг хонасида қизғин суҳбат бошланди.
- Нима бўлибди Ҳожиакбар ?
- Кеча тунда марҳум Санжар Зокировнинг жасади ўғирланган.
- Биз шуғуланаётган йигитми ?
- Ҳа
- Жин урсин ! - Диёр стол устига урди
- Диёр мени бошқа нарса ўйлантиряпти.
- Нима ?
- Мени кеча Сардор деган морк ҳодими кутиб олганди.
- Тунда эса ана шу йигитни ўлдириб кетишган.
- Йўқ. У ўлмаган.
- Тушунмадим.
- У ўлдирган !
- Кимни ?
- Сардорни, аслида мен билан гаплашган одам Сардор қиёфасида гаплашган. Мен кетгандан сўнг Санжарнинг жасадини олиб кетган.
- Ўлик унга нимага керак бўлиб қолган экан ?
- Мен ҳам айнан шуни ўйлаяпман.
Хонага морк раҳбари Комил ака кириб келиб, столга ўтирди
- Келинглар йигилар ! Кутириб қўймадимми ?
- Йўқ. Комил ака битта-иккита саволим бор эди.
- Марҳамат.
- Санжар жасади қандай йўқ бўлиб қолиши мумкин ?
- Ҳожиакбар, тўғриси жуда ғалати иш бўлди. Умуман тушунмадим. Жасад йўқолган, Сардорни эса чаваҳлаб тушлашган. Яхши йигит эди. Морк тарихида бундай иш ҳали бўлмаганди.
- Тушунарли – Ҳожиакбар столдан асабий тарзда турди.
- Ҳожиакбар кеча..
- Комил ака ! Эшитинг. Сардор қачондан бери бу ерда ишларди.
- Узоқ йиллардан бери
- Яхши. Сиз билан кейин гаплашамиз. Диёр кеттик !
Улар ташқарига чиқиб Санжарнинг яқин дўсти бўлган Исломнинг уйига боришди. Туш маҳал эди. Ислом ухлаётган экан.
- Салом яхшимисиз. Исломбек сиз бўласизми ? – Ҳожиакбар эшикни уйқусираб очган Исломга гапириди.
- Ҳа, келинглар акалар. Узр-у, танимадим.
- Жиноят қидирув бўлимидан Ҳожиакбар Жабборов бўламан, марҳум Санжар Зокировнинг иши бўйича сиз билан гаплашмоқчиман. Адашмасам сиз унинг дўсти бўласиз ?
- Ичкарига киринглар, бафурча гаплашамиз.
Улар ичкарига киришди. Санжар ўлишидан бир кун олдин Ислом билан бирга эди. Ислом Санжарнинг энг яқин дўсти. Жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳовлининг ўртасидаги чиройли стол-стулга ўтиришди. Ҳожиакбар гап бошлади.
- Исломбек Санжарни қачондан бери танисиз ?
- Биз мактабда бирга ўқиганмиз. Ёшлигимдан бери уни биламан.
- Санжарбек 13 апрель куни эрталаб ўлган. Бир кун аввал эса сиз у билан бирга бўлгансиз.
- Шундай.
- Қаёқда эдиларинг ?
- Дискотекада. 11 апрель куни тунда қайтганмиз.
- Дискотекада кимлар билан ўтиргансизлар ?
- Бу қанақа савол ! Албатта танишлар, дўстлар билан. Ҳаммасини исми шарифлари билан айтиб чиқайми, - Ислом кулди.
- Хизматчилик ука. Керак бўлса, айтасиз.
- Ўша куни оқшомда Санжарнинг кайфияти аъло эди. Ичдик, рақсга тушдик.
- Дискотекада бирга бўлган ҳамма танишларини биласизми ?
- Ха.
- Исломбек, сиз менга ёрдам беришингиз керак. Санжарнинг қотиллари умуман бошқа мақсадда. Кеча унинг жасади ўғирланган !
- Нима ? Қанақасига ?
- Ҳа, афсуски шундай. Ҳозир мавзудан чиқмайлик. Менга 11 апрель куни бўлган ишлар ва кимлар билан бирга бўлгани тўғрисида гапиринг. Вақтим оз.
- Битта қиз ҳам бор эди. У Санжар билан кўп бирга бўлди. Бирга ичишди. Валсга тушишди.
- Ким эди у ?
- Танимадим. Жуда чиройли қиз. Кўзлари ёниб турарди. Қизил, калта кўйлаклари уни ҳаммадан ажратарди. Ёнларига борсам, у қиз мендан кўзини олиб қочиб, ўзини ноқулай ҳис қилди. Кейин Санжар кетишимини қўлоғимга шивирлади.
- Улар кузатингизми ?
- Йўқ.
- Кейин нима бўлди ?
- Кетаётганимиздан унинг юзидан ўпиб хайрлашди.
- Яхши.
Ҳожиакбар Ислом билан бўлган суҳбатни диктафонга ёзиб олганини сездирмади.
- Исломбек, яқин ҳафталар ичида умуман шаҳардан чиқманг. Менга керак бўлиб қолишингиз мумкин.
- Хўп. Илтимос, жасадни йўқолгани ҳақда унинг оила аъзолари билмасин.
- Келишдик. Рахмат сизга ! Бу менинг ташриф қоғозим.
- Яхши.
Улар хайрлашди.
2-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Катта отишма бошлади. Серхио, Федер ва Камила жуда мерган эдилар. Улар отган беш ўқдан деярли учтаси аниқ тегарди. Ҳеч ким асосий базага хабар беришга улгурмади. Серхио ва унинг шериклари ҳамма харбийларни қириб ташлашди. Ҳожиакбар ва унинг бешта шериги Серхио асирига айланишди. Ҳожиакбар унинг одамлари “НББ” тўдасининг қўлига тушиб қолишди. Оз куч билан жиддий рақибни енгиб ташлаган Серхио гуруҳ ичида ўз нуфузини ўрнатди.
- Энди нима қиламиз Серхио, - Федер ҳужумдан сўнг унга савол берди.
- Бу ердан ҳозироқ кетамиз. Тайёрланинглар.
- Асирларчи ?
- Хабиб ! Отиб ташла. Улардан бизга фойда йўқ.
Ҳабиб тўппончани ўқладида, ҳамма асирларни отиб ташлади. Ҳожиакбарни отмади. Унинг оғзи берк эди.
- Буни нима қиламиз Федер каттасига ўхшайди, - Ҳабиб
- Уни қолдир, биз қандай кучга эга эканлигимизни қолганларга айтсин.
Серхио ҳам фикрни мақулади. Ҳожиакбар кўзини Серхиодан узмасди. Агар қўллари бойлоғ бўлмагани худди уни еб қўйгудек қараб турарди. Хуллас, Ҳожиакбар тирик қолди. Бироқ яхшигина ярадор эди. Уни топиб олишлари қийин бўлиши учун, катта харсанг тошлар орасига қўлларини боғлаб кетишди. У шу зайлда бир ҳафда ётди.
“НББ” гуруҳи эса тезлик билан тоғлар орасидан қочиб қолишди. Шу тунда улар қўшни Тожикистон орқали Россияга чиқиб кетишди.
Москва. Гуруҳ аъзолари рус мамлакатига етиб келишди. Уларни Павел исмли рус йигити кутиб олиб, шаҳар четидаги дала-ҳовлига жойлади. Уларга гуруҳнинг яна бир аъзоси қўшилиши керак эди. Шундан сўнг Федер гуруҳни тарк этади. Унинг вазифаси фақатгина йигитларни Ўзбекистонда йиғиш бўлган. Хуллас, гуруҳ дала-ҳовлида биринчи миссияни қабул қилишни ва ўзбекистонлик йигитни кутишарди. Тушликдан сўнг ҳамма уйқуга кетди. Серхиони кундузи ухлайдиган одати йўқ эди. У фурсутдан фойдаланиб Крузга телефон қилди.
- Жаноб Круз биз Москвадамиз.
- Яхши. Ўзбекистонлик йигитни кўрдингми ?
- Йўқ. У бизни Россияда кутиб олиши ва гуруҳга қўшилиши лозим эди. Лекин ундан дарак йўқ. Павел ҳам у тўғрисида билмас экан.
- Бугун тунда уни кўрасизлар.
- Яхши.
- Серхио мени эшит. “Катталар”нинг қулоғига сени Ўзбекистонда қилган моҳирона “ишларинг” етиб борибди. Баракалла ўғлим. Фахрланаман сен билан. Сен энди, “НББ” сардорсан ҳисобланасан. Бу юқоридан келган буйруқ. Гуруҳни бошқар. Гуруҳ салкам 2 ой давомида бирга бўлади. Шерикларинга паст баҳо берма. Улар ўз “ишининг” моҳир усталари. Шу қатори улардан эхтиёт ҳам бўлгин. Мана шу 2 ой давоми сизларга турли хил миссиялар берилади ва буларни бажарасизлар.
- Топшириқлар асосан қандай бўлиши мумкин ?
- Сен ижрочисан холос. Сени топшириқнинг қандайлиги қизиқтирмасин !
- Тушунарли. Бу иш учун менга қанча тегади ?
- Жуда кўп. Ақлинга сиғмайдиган даражада. Агар иш зўр битсагина. Ҳозир пулни ўйлама. Кўпроқ иш тўғрисида бош қотир ўғлим. Бу сен учун охирги қотилликлар бўлиши мумкин. Энди ўзбекистонлик йигитга келсак, уни исмини билмайман. Ўзинг танишиб оласан. У сенга асосий шерик бўлади. Фақат шуни биламан холос. Ишни яхшилаб ўргат, у қўлини бирон марта қонга ботирмаган. Аммо хар қандай ишга тайёр йигит.
- Биринчи топшириқ қаёрда бўлади ?
- Парижда.
- Қандай ?
- Кейин биласан. Ҳозир эмас. Гуруҳ тўлиқ йиғилсин. Кейин Францияга йўл оласизлар.
Суҳбат шу ерга келганда якунланди. Кечки овқат пайтида Серхио Круз билан бўлиб ўтган гапларнинг айримларини айтиб берди.
- Демак Парижга борамиз ! – Камила.
- Шундай жонгинам, бироқ у ерда “Эфиль” минорасини кўргани эмас. Бошқа мақсадда.– Серхио.
- Тушунарли.
Шу пайт эшикдан Павел кириб келди.
- Яхши ўтирибсизларми ?
- Тинчликми Павел, нега келдинг ?
- Дўстларимни бир кўргим келди, - у кулди.
- Қанақа дўст ! Ақлини ишлат аҳмоқ.
- Ҳазил. Серхио бунча юрагин тор. Сенда иш бор !
- Қанақа ?
- Тун бир жойга бориб келамиз.
- Тушундим. Энди кет бу ердан ! Бизни гаплашадиган гапларимиз бор.
Павел шу кетганича, ярим тунда Серхиони олгани келди. Тун яримдан оққанда улар шаҳар марказига йўл олишди.
Охирги қисмдан парча)
Кечки овқат пайтида Серхио Круз билан бўлиб ўтган гапларнинг айримларини айтиб берди.
- Демак Парижга борамиз ! – Камила.
- Шундай жонгинам, бироқ у ерда “Эфиль” минорасини кўргани эмас. Бошқа мақсадда.– Серхио.
- Тушунарли.
Шу пайт эшикдан Павел кириб келди.
- Яхши ўтирибсизларми ?
- Тинчликми Павел, нега келдинг ?
- Дўстларимни бир кўргим келди, - у кулди.
- Қанақа дўст ! Ақлини ишлат аҳмоқ.
- Ҳазил. Серхио бунча юрагин тор. Сенда иш бор !
- Қанақа ?
- Тун бир жойга бориб келамиз.
- Тушундим. Энди кет бу ердан ! Бизни гаплашадиган гапларимиз бор.
Павел шу кетганича, ярим тунда Серхиони олгани келди. Тун яримдан оққанда улар шаҳар марказига йўл олишди.
Серхио Алонсо биринчи марта Россияда бўлиши. Унга рус мамлакати ёқди. Ярим тун бўлса ҳам кўчадаги машиналар қатновидаги уловлар сони кўп эди. Бир-биридан бежирим чироқлар, шаҳарга ўзгача завқ бериб турарди. Москва тунда ҳам гўзал ди. Серхио кўчаларни томоша қилиб кетар экан ичида ўйлади.
“Қани эди, мана шундай мамлакатга яхши ниятда келсанг-у дам олиб ҳаётдан завқ олсанг. Хаёт қизиқ-а, менда ҳамма муҳтож бўлган нарса яни пул бор. Лекин ҳаммада бўлган қалб, меҳр, юрак ва виждон деганлари менда мавжуд эмас. Эссиз, хаётим. Мана шу ишлар якунланса албатта бошқача ҳаёт кечираман. Албатта !”
Машина шаҳар марказига етиб борди. Бироқ тўхтамай, йўлда давом этди. Улар шаҳарни кесиб ўтиб яна бир қишлоққа етиб келишди. Машина баланд қилиб қурилган уй олдига келиб тўхтади. Уй чироқлари ёниқ эди.
- Келдик. Туш машинадан Серхио !
- Қаёққа олиб келдинг мени ?
- Бу профессор Евгений Романовичнинг уйи. Сенга нимадир бериши керак. Бу топшириқда бор.
Улар пастга тушишди. Эшик қўнғироғини босишгандан сўнг, оқ ҳалат кийган чиройли бир қиз чиқди. Павел унга юзланди.
- Хайрли кеч, профессор уйдами ?
- Ха шу ерда. Сизларни кутяпти ? Марҳамат.
Ичкарига киришди. Уй жуда хашаматли қилиб айланмачасига бунё қилинганди. Улар уйга киришмади, аксинча оқ ҳатал кийган рус қизи уларни ер тўлага бошлади. Серхио ўзини анча босиқ тутарди. Бироқ бегона жойда, бундай нотаниш кимсалар қуршовида бўлиш, хар доим ҳам хавфли бўлиши испан учун ёд тушунча эмас эди. Ер тўлага тушишгач Серхио хайрон қолди. Бу ер тўла эмас. Кўпроқ офисга ўхшарди.
- Хайрли кеч Павел ! Яхшимисан ? – уларни қари доктор қарши олди.
- Салом Евгений Романович ! Бу Серхио, испаниядан.
- Павел, сен энди боравер, биз Серхио билан гаплашадиган гапимиз бор.
Улар ёлғиз қолишди.
- Ичкарига кирамиз.
- Кетдик.
Профессор Евгений Романович ва Серхио кичик бир хонага киришди. Хонадан куйган резинани иси келарди. Хонада хеч нима йўқ эди. Серхио хайрон бўлди. Бироқ сўрамади. Шунда профессор хонанинг ўртасидаги катта темирни кўтарганди, темир тагида қандайдир катта қути бор экан.
- Тушинг Серхио.
- Бу нима ?
- Бу лифт. Пастга тушамиз. Қани бўла қолинг, лифтга киринг.
Серхио чўнтагига қўлини солдида, АҚШда сотиб олган бежирим пичоқчасини ушлаб қўйди. Серхио лифтга тушди. Орқасидан рус доктор ҳам. Лифт оғзи автоматик ёпилиб, улар пастлай бошлашди.
- Қанча пастга тушамиз ?
- Айтсам, қўрқиб кетмайсими ?
- Йўқ.
- Бор йўғи, 540 метр.
- Нима бор пастда ?
- Лоборатория.
- Тушунарли.
Серхио бошқа гапирмади.
Ниҳоят лифт пастга тушди. Ҳақиқатдан ҳам профессор 540 метр чуқурликда лоборатория ташкил қилган экан. Серхио бундан хайратга тушди. Улар узун йўлак бўйлаб юриб, битта катта ва қоронғу залга киришди. Доктор чироқни ёқди. Зал анча катта эди. Зал тиббий асбоб-ускуналар билан тўла. Ўртада оқ ойнали вакум турарди. Унинг ичида эса бир йигит ярим ялонғоч ётарди.
- Мана кўринг !
- Ким бу ?
- Сизни шеригингиз!
- Ўзбек шу бўладими ?
- Ха. Бир ой олдин олиб келишганди.
- Унга нима бўлди ? Нега бехуш ?
- Кичик тажрибани бошидан ўтказди. Тез орада ўзига келади. Хавотирга ўрин йўқ.
- Қандай тажриба ? Мен умуман хеч нимани тушунмаяпман.
- Бу тажрибанинг исми “интрафлеция”, рус тилида айтганда “қайта тирилиш” дейилади. Ҳаммасини секин тушуниб оласиз !
- Исми нима бу йигитни ?
- Санжар !!!
3-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Портлашдан сўнг уй ёнишни бошлади. Буни бир-неча чақирим нарида турган гуруҳ аъзолари кузатиб туришганди.
- Қайтишимиз зарур ! Серхиога ёрдам керак, - Камила.
- Йўқ. Биз уни кутамиз. Серхиони яхши биламан, у қайтади, - Ҳабиб.
- Қайтмайди – Санжар.
- Нега ? – Камила.
- Оловни кўряпсанми ? Бунақа ёнғиндан соғ чиқиш...
- Ўчир ! Серхио тирик. Уни кутамиз. Агар у ўлса, ҳаққимизни ким беради – Ҳабиб.
Тез орада бу ерни милиция ва ўт ўчириш машиналари босди. ОАВ вакилари ҳам аллақачон етиб келишган. Сабаби, Монакода бунақа мудҳиш ҳолатлар бўлмасди. Бироқ уй ичидан тўрт нафар ёнган жасад чиқди холос...
Бу хабарни тонги газетада ўқиган, гуруҳ аъзолари ғалати ҳолатга тушиб қолишди.
- Барибир кутамиз ! – Ҳабиб «News» деб ёзув тушурилган газетани ерга ташлаб оёғи билан езғилади.
Қоронғу хона. Серхио секин кўзини очди.
- Хайрли тонг жаноб Алонсо !
Чиройли, костюм-шим кийиб олган киши унинг қаршисида ўтирарди.
- Қаёрдаман ? – Серхионинг овози зўрға чиқарди. Ҳаммаёғи оғрирди. Юзлари шилиниб, қонаб кетган.
- Хавфсиз жойда, хавотир олманг.
- Кимсиз ?
- Дэнни.
- Тушунмаяпман кимсиз ?
- Сиз ҳозир ўта мавҳий жойдасиз. Сиз турган ҳудуднинг номи “Европа миллий агентлар тайёрлаш” маркази. Сизни анчадан буён кузатиб келамиз. Тошкентга боришингиздан бошлаб, назоратимиздасиз. Круз, Санжар, Россия сафари, умуман ҳамма-ҳаммасидан хабардормиз. Кўриб турган эдик, Жабаланинг одамлари билан дахшатли тўқнашув бўлди. Уй портлагач, ўртага тушишга қарор қилдим.
- Адашяпсиз. Мен сиз ўйлаган одам эмасман. Хеч нимани билмайман ҳам – Серхио кўзини зўрға очарди.
- Биласиз !
- Йўқ. Истасангиз ўлдириб юборинг.
- Мени тушунмадингиз жаноб Алонсо. Сиз менга ёрдам беришингиз керак. Фақат ҳозир бунинг акси, Сиз менинг кўмагимга мухтожсиз. Шунинг учун келишиб, гаплашиб олсак ёмон бўлмасди. Мана буни олинг. Сизни ташқарида кутаман, ха айтганча Хитойга хуш келибсиз !
У хонани тарк этди ва Серхионинг қўлига кичкинагина пичоқ берди. У ҳали ҳам нималар бўлаётган эканлигини билмасди. Қандай қилиб Хитойга келиб қолди. Жабаланинг одамлари билан тўқнашувдан сўнг миллий агентлар тайёрлаш маркази ходимлари қўлига қандай қилиб тушди ва Дэнни исмли шаҳс ундан нимани истаяпти ? Бироқ Дэнни унга бекорга пичоқ бермаган. Қочиши учун имконият ёки бўлмаса яна бир сирли ҳолат. Шу пайт хонага тўрт киши кириб келди. Серхиони ғилдиракли аравача ётқизишди. Испан хар эхтимолга қарши ўзини бехушга солиб олди. Улар Серхио узун йўлак бўйлаб олиб боришарди. Серхио секин кўзини қирида атрофга қаради. Бу ер кўпроқ полиция маҳкамасини эслатиб юборарди. Ниҳоят улар лифт эшиги олдига етиб келишди ва бир-кетин киришди. Лифт тугмачасининг 9 рақами босилди. “Демак юқорига” ичида ўйлади испан. У секин қўлидаги пичоқни ҳаракатга солиб боғланган қўлларини ечишни бошлади. Мана унинг икки қўли ҳам бўшади. Энди ҳужум!
Серхио биринчи бўлиб икки оёғи билан олдида турган икки барвастини орқасига қараб бирданига тепди ва катта тезлик чап қўлида пичоқни ўзига яқин турганига суқди. Яна бир қўриқчи эса уддабурон чиқиб қолди. У Серхионинг қўлидаги пичоқга тепди ва унинг бўғзидан олди. Серхио рақибига нисбатан анча кичик эди. Шунинг учун уни тузоғидан чиқиб кета олмади... У Серхиони қаттиқ бўғди ва испан оғриққа чида олмасдан хушидан кетди...
Қўриқчи мақсадига эришгач телефонни қўлига олиб энди кимгадир симқоқмоқчи эди. Улгурмади ! Серхио ўзига келиб уни биқинига ётган жойида тепди. У юзи билан деворга қаттиқ урулди. Бу орада қаҳрамонимиз пиқочни аллақачон қўлга олди ва ундан моҳира тарзда фойдаланди. Хуллас, Серхио лифтнинг ичида тўртасини тинчитди. Бу ишлар жуда ҳам оз сонияларнинг ичида содир бўлди. Серхио тезлик билан лифт қопоғини очди ва қўриқчилардан олган тўппончаси билан лифтнинг пастдаги тошини ушлаб турган темир тросга ўқ узди. Трос узилди. Лифт юқорига тезлашишни бошлади. Серхио тезда ортига қайтди ва қопоқни ёпди. Катта силкиниш бўлди. Испан зўрға ўзини тутарди. Шу пайт тезлаётган лифт худди сув қуйгандек жим бўлиб қолди. Лифт чироғи аллақачон ўчган. Қоронғу. Шу пайт лифтнинг қаёридандир ёруғлиқ пайдо бўлди. Шундан сўнг Серхио лифт қопоғини очди ва хайратдан қотиб қолди. Лифт катта денгиз ўртасида худди қайиқдек туради...
Дэнни хонани тарк этди ва Серхионинг қўлига кичкинагина пичоқ берди. У ҳали ҳам нималар бўлаётган эканлигини билмасди. Қандай қилиб Хитойга келиб қолди. Жабаланинг одамлари билан тўқнашувдан сўнг миллий агентлар тайёрлаш маркази ходимлари қўлига қандай қилиб тушди ва Дэнни исмли шаҳс ундан нимани истаяпти ? Бироқ Дэнни унга бекорга пичоқ бермаган. Қочиши учун имконият ёки бўлмаса яна бир сирли ҳолат. Шу пайт хонага тўрт киши кириб келди. Серхиони ғилдиракли аравача ётқизишди. Испан хар эхтимолга қарши ўзини бехушга солиб олди. Улар Серхио узун йўлак бўйлаб олиб боришарди. Серхио секин кўзини қирида атрофга қаради. Бу ер кўпроқ полиция маҳкамасини эслатиб юборарди. Ниҳоят улар лифт эшиги олдига етиб келишди ва бир-кетин киришди. Лифт тугмачасининг 9 рақами босилди. “Демак юқорига” ичида ўйлади испан. У секин қўлидаги пичоқни ҳаракатга солиб боғланган қўлларини ечишни бошлади. Мана унинг икки қўли ҳам бўшади. Энди ҳужум!
Серхио биринчи бўлиб икки оёғи билан олдида турган икки барвастини орқасига қараб бирданига тепди ва катта тезлик чап қўлида пичоқни ўзига яқин турганига суқди. Яна бир қўриқчи эса уддабурон чиқиб қолди. У Серхионинг қўлидаги пичоқга тепди ва унинг бўғзидан олди. Серхио рақибига нисбатан анча кичик эди. Шунинг учун уни тузоғидан чиқиб кета олмади... У Серхиони қаттиқ бўғди ва испан оғриққа чида олмасдан хушидан кетди...
Қўриқчи мақсадига эришгач телефонни қўлига олиб энди кимгадир симқоқмоқчи эди. Улгурмади ! Серхио ўзига келиб уни биқинига ётган жойида тепди. У юзи билан деворга қаттиқ урулди. Бу орада қаҳрамонимиз пиқочни аллақачон қўлга олди ва ундан моҳира тарзда фойдаланди. Хуллас, Серхио лифтнинг ичида тўртасини тинчитди. Бу ишлар жуда ҳам оз сонияларнинг ичида содир бўлди. Серхио тезлик билан лифт қопоғини очди ва қўриқчилардан олган тўппончаси билан лифтнинг пастдаги тошини ушлаб турган темир тросга ўқ узди. Трос узилди. Лифт юқорига тезлашишни бошлади. Серхио тезда ортига қайтди ва қопоқни ёпди. Катта силкиниш бўлди. Испан зўрға ўзини тутарди. Шу пайт тезлаётган лифт худди сув қуйгандек жим бўлиб қолди. Лифт чироғи аллақачон ўчган. Қоронғу. Шу пайт лифтнинг қаёридандир ёруғлиқ пайдо бўлди. Шундан сўнг Серхио лифт қопоғини очди ва хайратдан қотиб қолди. Лифт катта денгиз ўртасида худди қайиқдек туради...
Шу пайт узоқдан моторли қайиқда Дэнни етиб келди ва Серхиога қўлини чўзди. Испан қайиққа чиқди. Дэнни умуман гапирмади. Моторли қайиқ 5 дақиқача йўл юрганидан сўнг тўхтади. Шу пайт улар тўхтаган жойдан қандайдир темир сув тагидан чиқишни бошлади. Бу сув ости кемаси эди. Улар кемага киришди. Кемада экипаж аъзолари кам эди. Шу қатори уларга хеч ким эътибор бермади. Улар бир хонага кириб столга ўтиришди. Шундан сўнг қизғин суҳбат бошланди. Дэнни гап бошлаб берди:
- “НББ” гуруҳи ва унинг бажараётган ҳамма ишларидан хабардормиз. Тўғриси «миллий агентлар тайёрлаш маркази» ҳодимлари бунақа ишлар билан шуғулланишмайди. Бироқ сиз бизга керак бўлиб қолдингиз. Шунинг учун гуруҳингизни ишларига кузатишни бошладик...
- Мендан нима истайсиз ?
- Гапимни охиригача эшитинг. Сиз ўзингиз қарши кетяпсиз. Сизларга берилаётган топшириқлар ким томонидан берилаётганини аниқлай олмадик. Бу борада изланиш олиб боряпмиз. Аммо шуниси аниқки, ушбу миссиялар якунига етгач “НББ” гуруҳи умуман йўқ қилиб юборилади. Ҳамма ўлади. Менга ишонинг. Биз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. Ҳозирда бизнинг энг моҳир ва асосий агентларимиздан бири Жон Антент Қоҳирада асир сифатида сақланмоқда. Уни қутқариш лозим. Бу масалада сизнинг хизматларингиздан фойдаланмоқчимиз. Эвазига сизнинг айбларингизга кўз юмамиз. Сизни миссиялар якунига етгач ўлдириб юбормоқчи бўлган Круз ва унинг юқорисида турган “катта”ларнинг оёғи ботла ўрамиз. Агар рози бўлмасангиз, сизни қонун йўли билан жазолаймиз.
- Нега айнан мени танладингиз ?
- Биз ушбу топшириқни сиздада тажрибалироқ ва моҳир бўлган агентларга топширишимиз ҳам мумкин. Бироқ биз бошқа агентларни қурбон қилишни хоҳламаймиз. Агар улар ҳам асир тушиб қолишса бизга жабр бўлиши мумкин. Ҳозир ўзингизни ҳукуматга топширасиз ёки бўлмаса мен айтган топшириқни бажариб ҳамма жиноятларингиздан қутуласиз.
- Мен сизга қандай ишонишим мумкин ?
- Эх, Серхио ! Ишонасиз. Ишонишга мажбурсиз. Бошқа йўлингиз ҳам йўқ. Бугун “НББ” бағрига қайтасиз. Истасангиз гуруҳ билан бизнинг топшириқни бажаринг ёки ёлғиз.
- Розиман.
- Бу бошқа гап !
Шу пайт хонага Серхио лифтга муштлашган қуриқчилар кириб келди. У хайратдан қотиб қолди. Шундан Дэнни:
- Бу шунчаки саҳна кўриниши эди. Уларни марказимизда ўқ тегса ҳам бир қанча мудаттаддан сўнг ўзига келадиган қилиб тайёрлаймиз. Умуман бунинг тарихи узун. Биз буни сизнинг жисмоний ҳолатингизни синаш мақсадида амалга оширдик. Круз билан гаплашганингизда ушбу миссиялар якунлангач, янги хаёт бошлайман дегандингиз эсингиздами. Хаётингизда янги бурулиш вақти келди. Энг охирги қотилликда хатога йўл қўйманг. Сизни қотилликнинг сўнгги кутмоқда... Омад Серхио ! Сизга ишонамиз.
Улар хайрлашиб, Серхио Мадридга йўл олди.
4-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Ислом ўтган давр ичида Санжарга ўхшаш тақдирни бошидан ўтказган. Фақат унинг хотираси жойида. Ўша кунлари Исломни Қозоғистонга олиб ўтиб кетишади. Унга ҳам тиббиёт оламининг “ўзига ҳос” бўлган услублари билан тайсиқ ўтказишади. Шундан сўнг уни ватан учун махсус агент бўлишини ва бу сир сақланиши лозимлиги ҳусусида хар чўпчаклар билан алдашади. Кимёвий дорилар таъсирига тушган Ислом бу гапларга ишонади. Бу орада унга харбий таълим беришни бошлашади ва тез вақт ичида Ислом моҳир агент сифатида тайёр ҳолатга келтирилади. Худди Санжар сингари Ислом ҳам фақат миссияларни битирарди. Лекин, Ислом учун бу ишларнинг нима учун қилинаётгани аҳамиятсиз эди. Аниқроғи, унинг мия фаолияти мана шундай ҳолатга келтириб қўйишган. Ислом навбатдаги топшириғни Қоҳирада бажариши лозим. У Мисрнинг энг машҳур жиноий тўда раҳбарларидан бири бўлган Ҳассан Ибн Салаҳни ўлдириши керак. Булар ҳақида Ислом Санжар ва Серхиога тушунтирди. Бунга жавобан мазкур миссиялар якунига етгач, ижрочилар ҳам йўқ қилиб юборилиши ҳақда Серхио Исломга яхшилаб тушунча берди. Энди у ҳам худди Санжар сингари шу йўлнинг ортида “турганлар”ни йўқ қилишга қарор қилди. Нимқоронғу хонада учовлон стол атрофида ўтиришарди. Серхио:
- Ислом, бизга берилган маълумотга кўра Жон Антент исмли агент айни пайтда Мисрда. Мен ва Санжарга британиялик агентни излаб топиб уни ортга қайтариш буюрилган. Бироқ у қаёрда? Кимнинг қўлида ? Буниси бизга қоронғу. Агар топшириқ муваффақиятли бажарилса, бизда “юқоридагилар”дан қасос олиш учун ўзи ҳос имконият туғулади.
Ислом чекарди. Қуюқ тутун унинг юзларини тўсганди. Бироз жимликдан кейин у ҳам сўзлади:
- Яхши, менда битта таклиф бор !
- Эшитамиз – Санжар.
- Биз айни пайтда, вақтинча бирлашишимиз керак. Гапнинг дангали бундай, сизлар менга Ибн Салаҳнинг бошини олишимда кўмак берасизлар. Мен эса Жон Антент масалада..
- Балки биз қидираётган агент Антентни Салаҳнинг қўлидан топишимиз мумкин. Чунки Дэнни берган ҳарита бизни Салаҳнинг қароргоҳига олиб келганди – Санжар.
- Яхши. Салаҳ айни пайтда қаёрда ? – Серхио.
- Гизада. Ўша, сиз ва мен учрашган жой. Ҳашаматли бинони эсладингизми ? 1000 лаб қўриқчилар назоратидаги бинода Салаҳни топишимиз мумкин. Мен бир ҳафтадан бери шу ердаман. Бино яхшилаб ўрганиб чиқдим. Унга тўғридан-тўғри кириш қийин. Шунингдек Салаҳ айнан қайси қаватда эканлигини билиш мушкул. Маълумотларга қараганда, ўша бинонинг ер тўласида қадимий олтину-жавоҳирлар сақланар экан.
- Шу охирги гапинг менга жуда ёқди, хўш давом этчи ? – Санжар кулди.
- Бинонинг 74 нуқтасида микрокамералар бор. Улар 24 соат ҳаммасини кузатиб туришади. Мукаммал ва пуҳта режа билан ҳужум қилиш керак.
- Жуда ҳам яхши. Соат, 5:30. Тонг саҳар. Йигитлар йўлга, чиқамиз ! - Серхио.
Улар ўша жойга етиб келишди. Тепаликда Серхио Санжар ва Ислом, Салаҳнинг уйига қараб туришарди.
- Жаноблар, қаршимизда катта ўлжа, Салаҳ ва миллион долларлик олтинлар. Ҳаммаси бизники бўлиши мумкин. – Серхио.
- Албатта. Бироқ бойлик ҳақида ўйлаш, ҳозирча нотўғри. Серхио, сенда қандайдир режа борми ? – Ислом.
- Менда доим режалар бўлиб келган, ҳозир ҳам бор. Пастга тушамиз.
Улар тепаликдан пастга тушишди. Катта йўл ёқасида Серхио ва Ислом суҳбати давом этди.
- Ислом, бу йўл орқали Салаҳнинг уйига борса бўладими ?
- Ҳа албатта.
- Яхши. Салаҳ қачон кўчага чиқади ?
- Якшанба кунлари, Гиза марказига боради.
- Нима учун ?
- Бозор айланади. Ундан ташқари уни ташқарига чиққанини кам кўраман.
- Уни шаҳарга ким олиб боради ? Шофёри борми ?
- Қора “ЖИП” олиб боради. Ўзи ҳайдамайди. Шофёри бор.
- Бугун, жума. Якшанба куни Салаҳ бозорга боради…
- Хўш ? Нима демоқчисан ?
- Унга ўша куни, мана мен шофёрлик қиламан !
Санжар, Ислом ва Серхио Салаҳни тинчитиш борасида анчагача режа тузишди. Шанбадан, якшанбага ўтар кечаси яни ярим тунда харобгина меҳмонхонада суҳбат авжига чиққан. Ислом:
- Серхио калта ўйлаяпсан. Бу режа иш бермаслиги мумкин.
- Нима, сенда бирон режа борми ?
- Ҳозирча, йўқ.. Аммо
- Йўқ бўлса, жим тур. Агар бу йўл бўлмаса, биз албатта қандайдир режа тузишимиз керак-ку. - деди Серхио хонанинг қоронғу бурчагига бориб.
- Бўлди ! Кўп тортишманглар. Серхио, режадан гапир. Нима қиламиз, – деди эшикка суяниб чекаётган Санжар.
- Гап бундай йигитлар. Яқинроқ келинг !
Эски тахта стол олдига ҳамма ўтирди. Серхио режани тушунтиришни бошлади. Испан жуда дадил, абжирларга ҳос фель билан, қаттиқ-қаттиқ гапирарди. Санжар ундан кўзини узмай, чекарди. Серхионинг катта-катта билаклари, кийиб турган қора футболкаси, умуман ҳамма-ҳаммаси унга жуда ярашарди. Охири барвасти испан нутқдан тўхтади.
- Хуллас, бор гап шу !
- Заҳира режа борми ? – Санжар.
- Керак эмас менимча, заҳира режанг. У бизни чалғитиши мумкин. Битта йўлдан бориш керак. Агар қўлга тушсак, ҳамма ўзи учун жавоб берсин. “Қутқариш” деган тушунчани унутинг.
- Ахир биз..
- Тўғри дўстмиз, лекин бизнинг нуфузли “соҳа”мизда қилаётган хар бир ишимиз охиргиси бўлиб қолиши мумкин. Эхтиёт бўлиш керак. Битта хато, хаммаси тугади, дегани !
- Сен ўзинга кўп ишоняпсан Серхио ! , - Ислом муштларин бир-бирига уриб ўрнидан турди.
- Нима демоқчисан ?
- Салаҳ оддий одам эмас. Ундан шайтон ҳам қўрқади. Биласанми, хар қандай муккамал режада ҳам камчиликлар бўлади. Тўғри, сен биздан анча тажрибали ҳисобланасан. Лекин мени кўнглим, негадир ғаш...
- Ислом, менга ишон ! Бўлди, бас.
Мисрда қуёш анча эрта чиқади. Ярим тунда ҳам ҳаво анча иссиқ бўлади. Улар кун энди ёриши билан кўчага чиқишди. Ҳамма, режа бўйича ўз жойига йўл олди...
Муҳаммад Надири, 3 йилдан бери Салаҳнинг қўлида ишлаяпти. Жуда ҳам художўй йигит. Лекин буйруқ бўлса, онасини ҳам отиб ташлашга тайёр. Кўринишидан келишган йигит. Охирги йиллардан у Салаҳнинг энг ишончли одамларидан бирига айланган. Хатто Салаҳ у билан бази ишлари ҳақида маслаҳатлашиб туради. Асли осиёлик бўлган Надири, сўнгги олти ойдан бери Салаҳга шофёрлик қилади. Шофёрлик Салаҳнинг қўл остидагилар учун шарафли иш ҳисобланади. Сабаби, Салаҳ ҳаммага ҳам ишонавермайди. Шанба кунлари, Надири ўз уйида дам олади. Машинани ҳам олиб кетади. Якшанба куни эса тонг саҳарда машина билан Салаҳнинг уйига бориши лозим. Одатга кўра, бугун ҳам Надири Салаҳ ҳузурига йўл олди. Серхионинг биринчи режаси, шу ердан бошланади: Надири ҳайдаётган катта қора “ЖИП” паст-баландликлар орасидан катта тезликда кетарди. Шу пайт уни йўл ўртасида иккита харбий машина тўсди. Аниқроғи, машиналар йўл ўртасида турарди. Олдида, 5 нафар ҳарбий. Надир машинани тўхтатди. Ҳарбийлар қора ойналик “ЖИП”га яқинлашишди. Улар қуролланган. Шу пайт Надири секин ойнани очиб биринчи юзланган харбийга баланд оҳангда гапирди:
- Бу қанақаси ! Мен тушунмадим. Сенлар ким бўлиб қолдингки, Ҳурматли Салаҳ хазратларинг шаҳсий машинасини тўсанг. Мен уларнинг шофёри бўламан.
- Жаноб, кечирасиз. Кеча тунда Гизада 5 нафар қизни зўрлаб, ўлдириб кетишган. Ҳамма оёққа турган. Шунинг учун жаҳлингиз чиқса ҳам биз машинани текширишимиз керак.
- Каллангни оламан ! – Надири ойдан қўлини чиқариб, харбийни бўйнидан тутдида, пичоғини димоғига тақади.
4 нафар ҳарбий тезлик билан унга автомат тутди. Надири қўлидаги ҳарбийни ерга жахл ташлади ва рўлдан тушиб, орқа бакажни очди. Орқа бакажда, 3та автомат бор эди.
- Бу кимга тегишли қуроллар
- Салаҳ жанобларига.
- Қуролнинг хужатлари борми ?
- Бор...
- Кўрсата оласими ?
- Ҳа, албатта...
Надири бакажни ёпмасдан, олди тарафга ўтди. Орқасидан 1 та харбий ҳам. Ҳарбий қуролнинг хужатларин кўриб чиқди.
- Ҳаммаси жойида экан-ку. Нега биз билан тортишасиз. Бўлди, кетаверинг. Оқ йўл ! – деди ҳарбийлар раҳбари.
Надири бошқа гапирмасдан йўлга чиқди. У кетганидан кейин, харбийлардан иккитаси йўқ бўлиб қолди. Буни кўрган гуруҳ раҳбари, қолган иккитасига:
- Анавилар қани ? Нима “ЖИП”га чиқиб кетиб қолдими ? – табассум қилди.
- Ҳа, шундай бўлиб қолди. Маъзур, тутасиз энди
- Нималар деяпсанлар Абдуллоҳ, Фоттих. !
Гуруҳ раҳбари гапини охирига қадар айта оламади. “Дуф-дуф-дуф!!!”
Уни қолган икки нафар йигит автоматда отиб ташлашди. Қонга беланиб ётган харбий устига келганлар унга қараб шундай дейишди:
- Мен Санжар. Бу Ислом. Биз Фоттиҳ ёки Абдуллоҳ эмасмиз... Узр !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 24