10-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Мен кетяпман. Хазона келади бир соатдан кейин. Телефони ўчиқ экан. Сен эса эсли қиз бўлиб уйда ўтир. Агар рухсатимсиз уйдан чиққанингни билиб қолсам, мендан яхшилик кутма!
__Кутмайман ҳам. Сиздан яхшилик кутиш аҳмоқона нарса.
__Шайдо гўзалим сени яхши кўришимни биласанку, Жаҳонгирга яхши қара.
Ҳаа яна уйингга бориб нимаям қиласан? Ахир даданг сендан ҳафа бўлса.
__Сизни тухматингиз деб. -Шайдони кўзлари ёшланди. Дадаси ҳали ҳам гаплашмайди. Хонасига йиғлаб кириб кетди.
Баҳодир Уни ортидан бироз қараб турдида, кетди. Олдига киргиси келдику, киргандан наф йўқ эди. Фақат жанжаллашиб қолишгани қолади.
__Қаёққа?
__Сенга нима?
__Баҳодир акамдан рухсат сўрадингми?
Шайдо Баҳодир кетгач, кўп ўтмай кийинди. Жаҳонгирни олиб, падездан чиққанди. Хазонага дуч келди.
__Мен билан ишинг бўлмасин. Сенга ҳисоб бермайман. Акасини хотини...
Шайдо Ҳазонани жавобини кутмай йўлида давом этди.
Ҳазона эса кечаси билан ухламагани учун, тезроқ уйга кириб ўзини ётоққа ташлашни ўйларди. Шайдони гапидан ғалати бўлган бўлса ҳам, жавоб қайтаролмади.
Айтарли жавоби ҳам йўқ эди.
__Асалой.
__Лаббай кенайи.
__Икки кундан кейин фотиҳа экан. Ўн беш, йигирма кунда тўйни ҳам ўтказишиб юборишаркан.
Меҳмонлар кузатилгач, меҳмонхонани йиғишаётганда келинойиси, Асалойга шипшиб қўйди.
__Бунча тез. -деди Асалой ғалати ҳислар қамровида.
__Мен эшитганимни айтдимда. Ўзиям тортишиб қолмаганларингизда. Тўй ўтиб, аллақачон тўлишиб қолган бўлармидингииз.
Асалой келинойисини шамасидан ноқулай бўлиб, патнис кўтарганча чиқиб кетди.
Келинойиси кулиб, қўйди.
__ "Асал нега қўнғироғимга жавоб бермаяпсан?"
__"Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?"
__"Қайсар кўнглинг бор-йўқлигини терговчилик қилмай аниқладим."
__"Ким айтди кўнгли бор деб?"
__"Кўнгилсиз инсон мени Сабодан рашк қилиб, йиғламасди. Уришмасди. "Куёв" устимдан ариза ёзганда, мени фойдамга кўрсатма бермасди"
"Қўнғироқ қилсам, жавоб бермайсанми?"
__"Ишларим бор. Кеннайимга қаралашишим керак"
Асал телефонни кўксига босди. Ҳаёт тўғри айтди. Уни қизғонгани рост. Ҳаётни ўйлаб ёлғон гапиргани ҳам ҳақиқат.
Шу пайт кўксидан вибрация билан янграган қўнғироқдан чўчиб кетди.
Ҳаёт қўнғироқ қиляпти.
Олмай, қизилни босай деса, кўнгли изин бермаяпти. Бармоқлари ҳам, кўнгли билан келишиб олгандек. Беихтиёр яшил нуқта сурилди.
__Асаал. -қиз индамагач, Ҳаёт ўзи гап бошлади. -Нега жимсан? Овозингни соғиндим. Ёки Офатой тўй олдида, кам гапликни ўрганяптими?
__Мен Офатой эмасман. Тўй олдидан эса ҳеч нарсани ўзгартирмайман. Мени менлигимча қабул қилолсангиз тўй бошланг.
__Сени борингча қабул қилганимга анча бўлган.
__Мени ишларим бор. Ўзи қўнғироққа жавоб бермоқчимасдим...
__Ҳўш?
__Ўчиряпман. -деди Асалой юраги ўзгача гупурлаб. Жавоб бермоқчи эмасдим деди. Аммо жавоб берди. Ҳаётга нима дейди? Мен эмас бармоғим дейдими?
Ҳаёт куладику бундай гапга.
__Ўчирма... Овозингга тўймадим.
__Акамлар уйда. Хонамда кўп қололмайман. -Ҳаётни оҳангидаги меҳрни ҳис қилиб, Унга тўғрисини айтди-қўйди. "Хоҳламайман-истамайман" деб тортишиб ўтирмади. Нега гаплаша олмаслигини айтди...
__Кечқурун қўнғироқ қиламан.
Қизни мойиллигидан суюнган Ҳаёт жилмайиб қўйди.
На розилик, на эътироз....
Сўзсиз телефонни ўчирди қиз.
Анчадан буён гаплашмаганлари учунми? Ёки бошқа сабаб....
Асалойда ҳам, Ҳаётда ҳам бу сафар бошқача эди.
Балки айрилиқда, бир-бирига боғланиб қолган вақтларни соғинишгандур иккиси ҳам.
__Бу нимаси? Дадам қандай рози бўлди бу беъманигарчиликка?
__Аброр сал ўзингни бос. Уйни бошингга кўтаряпсан.
__Ўзингни бос? Ака бунча бемалол гапиряпсиз? Асалойни ўша қўлига кучи етмаган йигитга берамизми?
__Фожиа ясама Аброр.
__Қандай қилиб, мен чертмаган синглимни ўшанга индамай топширишларингизга қараб тураман.
Ундан кўра Сайфиддин яхши эди.
__Нима? Аброр! Ҳаёт билан Сайфиддинни тенглаштириб ҳафсаламни пир қилма ука.
__Ака Сайфиддин яхши йигит эди. Оғри-вазмин.
__Оғир-вазминлик яхши ука. Лекин... Ҳаётни битта таҳдидига Асалойни ташлаб, қуён бўлган инсон. Қандай қилиб келажалда уни ҳимоя қилолади.
Сал каллангни ишлат. Сени билмадимку. Ўзини ҳимоя қилолмаган йигитга, мен синглимни икки дунёда ҳам ишониб топширолмайман.
Аброр ўйланиб қолди. Акаси ҳақ. Асалой нафақат улар учун. Бутун Зуҳриддиновлар оиласи учун жудаям қадрли.
__Ҳўп ака. Аммо Асалойни урганичи? Биз ҳатто "сен" демаймиз унга...
Бундай мулоҳазасиз йигитга қандай ишоняпсиз синглимизни?
__Ҳалиги севгилингни исми нима эди. Кеннойингга айтаётгандингку. Гулсанамми, Гулчаманми?
__Гулсанам. Нега сўраяпсиз?
__Ўша қиз сенга олдингда биронта йигитни қучоқлаб, опаман деса нима қилардинг?
__Ўша ерни ўзида сўйиб ташлардим....
__Ҳа яшааа.... Ҳар қалай Ҳаёт сендан кўра мулоҳазали экан. Сендек бўлганда, ҳозир синглимизга аъза очиб, қандайдур маросими ўтказаётган бўлардик.
__Нима... Асалой шундай дебдими? Росдан шундай қиламан дебдими?
Аброр ҳайрон бўлиб, акасини гапларини таҳлил қиларди.
__Асалой...Асалой менга қараб юборинг.....
🍃🍃🍃
__Ойиии нега ишонмайсиз-а? Мен шундай нарсада ёлғон гапиришим мумкинми?
Шайдо куйиб-пишиб, гапирар экан ойиси ишонмагани учун кўзлари ёшланди. Кўз ёшлар шу кунларда уни ҳамроҳи....
__Қизим... ўтган ҳафта дугоналаримиз билан гапимиз эди. Эъзоза мендан анча гина қилди. Ўғлинии иккинчи мартаям фотиҳаси бузилганига анча асабий бўлиб қолибди. Совуқчилик туширдингда ўртага.
Энди қандай ишонай сенга. Севги-севги, бошқа бало севги. Севмаганинг яхшийди.
Эринг билан ҳам орангни совитдинг шу севги деб.
__Ойи мени ҳозир севги билан ишим йўқ. Мени вазиятим олдида. Севги ҳеч нарса эмас. Нега ишонмаяпсизлар-а менга?
Гапини охиригача эшитмай телефон қўнғироғига жавоб бериш учун, чиқиб кетган ойисини ортидан, кўксида оғриқ билан қараб қолди.
Нега тушунишмайди. Шайдони қийнаётган нарсалар умуман бошқа эканини.
Нега қизиқишмайди, бундай масалада ўйламай гапириб бўлмаслигини...
Нега.....Ака-сингилни эр-хотин деб валдираяпти деб ўйлашмайди ҳеч йўқ.
Нафас олай десам баъзан ҳаво етмас,
Кулай десам ғамлар бироз нари кетмас,
Айни дамда ҳеч бир нарса ҳурсанд этмас,
Муҳаббатдан бошқа нарса қийнар мени…
Ҳолатимни кўриб кимдир “Севма” дейди,
Ҳасратимдан хабари йўқ, ғамим ейди,
Муаммойим бошқалигин билса эди,
Муҳаббатдан бошқа дардим йўқми мени…
Орзуларим иморатин қулатдилар,
Майда-чуйда сўзлар билан юпатдилар,
Кўзёшимни сабабини билмайдилар,
Муҳаббатдан бошқа дардим йўқми мени…
Дўстларим бор бойлик учун сотиб кетар,
Оилам ҳам баъзан дилни вайрон этар,
Севги дейсиз, севгисиз ҳам дардим етар,
Муҳаббатдан бошқа ғамим йўқми мени…
Режаларим ўхшамади, сўнди умид,
Орзуларим армон бўлди, ўлди умид,
Ва сўнггида билмам нелар бўлди умид,
Муҳаббатдан бошқа дардим йўқми мени…
✍🏻Ясемин
Шайдо ойиси овқатни ҳаракатини қилаётганда, билдирмай ойисини телефонидан Фарруҳни рақамини қидирди. Ҳайриятки бор экан.
Каридорда турадиган, тортмадан ручка топди. Тўй таклифномалари ҳам шу ерда турарди. Улардан бирини олди. Санасига қарамади. Бунга вақт йўқ. Фарруҳни рақамини ёзиб олди.
Кетгани маъқул. Ойиси ишонмаяпти. "Битта эр билан, қайнисингилни уддасидан чиқолмаяпсанми? Одамлар қайнона-қайнота, катта оилаларни рўзғорига кўникиб, бирикиб юришибдику эплаб" дейди.
Шайдо айтди. "Бундай оилада яшагандан, қайнонани ҳизматини қилиб дуо олганим яхшийди" деб
Ойиси Шайдони эрини-синглисидан қизғоняпти деб ўйлаяпди....
__Ойи мен кетаман.
__Қизим сенга тушликка овқат қиляпман.
__Йўқ ойи тезроқ боришим керак. Баҳодир ака билмайди келганимни.
__Нима? Эрингни рухсатисиз келдингми? Қизим бу яна нимаси? Сенга берган тарбиямиз....
__Менга "эгилган бошни қилич кесмайди. "Ҳўп" билан тилинг узилиб тушмайди. Шартаки бўлма" деб ўргатгансизлар. Ойи фақат ҳўп билан иш битмас экан. Бошни қилич кесмагани билан. Ўзингизни ер билан бир қилиб, тупроққа қориштириб юборишар экан. Ора-орада "йўқ" дейишниям ўрганиш керак экан.
Сизга ҳўп деб, Ҳаёт билан унаштирилдим. Соҳиб акага ҳўп деб. У билан гаплашиб юравердим.
Яна шу ҳўпни орқасидан Баҳодир акага йўлиқдим.
Ўшанда, сизларга ёки, Соҳиб акага йўқ дея олганимда, ҳаётим бунчалик ўзгариб кетмасди.
Айблайверасизлар, айблайверасизлар. Энг бошидан Соҳиб акани оиласи ҳақидаги ҳақиқатни айтганларингизда. Мен ҳам тушунардим...
Ахир ўзларингиз мени ҳамма нарсага кўникувчанг қилиб тарбия бергансизларку. Наҳот тарбиянгизга ишонмадингизлар ўша вақтда.
__Қизим....
__Ойи менга пул беринг. Кетаман.
__Нима? Ҳали пулинг ҳам йўқми? Эрингдан....
__Менга Уни ҳеч нарсаси керакмас. Ёнимда туғруқхонадан ошган пулим бор эди. Қайтиб етиб боришимга етмайди. Пул берасизми? Йўқ десангиз пиёда кетавераман.
__Сен қиз.... эсингни еб қўйгансан.....Ҳа майли.
Шоҳида опа қизига картмонидан қўлиган илинган пулни санамай олиб берди.
__Яна қачон келасан қизим?
Жаҳонгирни ўпиб хайрлашаркан. Сўради.
__Ҳақиқат очиқланганда....
Шайдо бошқа гап айтмай кетди. Шоҳида опа ҳам бу сафар ўйланиб қолди.....
Шайдо катта йўлга чиқаркан, толиққанини ҳис қилди. Таксига ўтиргач, қўлини қорнига қўйди. Ҳалича битиб кетгани йўқ. Жаҳонгир кўп кўтариб қўйдимикан? Зиммиллаб оғриқ беряпти.
__Қаерга борамиз қизим?
__Асосий йўлга чиқиб олаверайлик амаки. Умгача биттаси билан гаплашиб олай, аниқ манзилни айтаман.
__Ҳўп яхши.
__Ҳаа амаки, телефонингизни бериб тура оласизми? Ўзимникини ойлиги ўчиб қолибди.
__Майли қизим. Мана бемалол.
Шайдо телефонни олиб, чўнтагидан, боя ойисини телефонидан ёзиб олган рақамни терди.
🍃🍃🍃
__Ало Асал кунинг қалай ўтди шириним.
__Ҳаётбек суйилманг.
__Ҳа нима асал-ширин бўладику, ёки аччиғим дейми?
__Менга ёқмайди бундай гаплар...
__Офат десам ёқмаса. Ширин десам ёқмаса. Нима истайди кўнглинг.
__Сизни ёмон кўраман.
__Ёмон кўраман бу қўштирноқ ичидами?
__Нима? Қўштирноқни нима алоқаси бор?
__Қўштирноқ қўйилса, ўша гапни акси бўладида. Бу ҳам қоғозга ўраб гапиргандек гап.
__Ҳееей....
Ҳаёт мириқиб кулди. Асални жаҳли чиққандаги ҳолатини тасаввур қилиб.
__Сизни деб Аброр акамдан гап эшитдим. Айнан улар менга ҳеч қачон қаттиқ гапирмагандилар.
Асалой пиққиллади.
__Аброр ҳалиям қаршими? Қайта фотиҳамиз бўлаётганига сенга қаттиқ гапирдими? Ўзим тушунтираман Унга. Сен ҳафа бўлма.
__Тушунтиришга ҳожат йўқ. Аллақачон сиз таърафга ўтиб олибдилар.
__Йўўўғэее. Энг катта тўсиқ ҳам бартаъраф этилибдику. Бу қандай бўлди.
__Кулманг. Сизга афициантни... қучоқлаб,...ўпм.......
__Ҳееейй. Ўчир. -Ҳаётни овози баландлади.
__Бақирманг менга. Ўзи ҳаммасига сиз айбдорсиз. Бағри кенг Ўзбекистонни, бағри кенг ўғлонисизда. Қиз зоти қанча бўлса сиғиб кетаверади.... Кулманг....
Ҳаёт Асалойни гапидан завқ билан кулди.
__Мен оғизда айтганимга....
__Асал... -овози тезда жиддийлашди. -Оғизда ҳам айтмайсан бундай гапни. Сени бировни қўйнида кўрганда, ўлдириб қўйганим яхши.
Сени қумсаганимда, кимни бағрида экан деб ўйланиб ўзимни еб битирган кўра. Қабрингга бориб, дардлашиб келаман.
__Сиз...сиз вахшийсиз. Гапингиз бунча совуқ.
Асал ҳафа бўлиб гапирди.
__Шунинг учун жаҳлимни чиқарма Асалим.
__Асалим деманг.
__Нима дей. Асал десам ҳам ёқмайди Асалим десам ҳам.
__Асалой мени исмим.
__Нима аҳамияти бор. Асалойда ҳам Асалимда ҳам Асалга икта ҳарф қўшиларкан.
Ҳамма учун Асалой бўлавер. Мен учун Асалим бўласан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8