11-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Дилором Қосимова.
Шайдо эндигина ўзини устига бостириб келган, Баҳодирни ўзидан узоқлаштиришга уринган пайт. Кутилмаган куч, уни ҳалос этганидан атрофга қаради.
__Дадажон. -Жаҳонгирни краватига урилиб кўксини ғижимлаган дадасини кўриб, ҳуши бошидан учиб кетди.
__Дадажон. Яхшимисиз?
__Қизим... мени кечир жоним қизим.
__Гапирманг дадажон, гапирманг. Баҳром ака дадамни олиб чиқайлик.
Шайдо Баҳодирни нари қилаётган Баҳромга ялингудек гапирди.
__Полвон ака.... Шайдо сиз ўғлингизни олинг. Мен акамни опичлаб олиб чиқаман.
Шайдо, Баҳромга дадасини кўтариб олишига ёрдамлашгач, шовқиндан уйғониб бўлган, Жаҳонгирни қўлига олдида эшик томон юрди. Баҳромдан насибасини олиб. Ғудраниб ётган, Баҳодирга бир қараб қўйиб чиқиб кетди.
__Шайдо сен кетолмайсан. Мени ўзингсиз, Жаҳонгирсиз қолдиролмайсан! Тўхта Шайдо.
Маст ҳолига еган бир икки мушт. Таъсирида, Шайдони тўхтатиб қолишга куч тополмади.
Турмоқчи бўлганда, ўзини тутолмай, яна йиқилиб тушди.
__Баҳром ака тезроқ ҳайданг. -Шайдо дадасига ҳавотир билан қаради.
__Енг катта тезликдаман синглим. Ҳозир етиб борамиз.
Полвон акани қон босими кўтарилиб, кетганди.
Шифокорлар унга керакли муолажаларни қилишгач, Шайдо қўлида ухлаб қолган Жаҳонгирни олиб дадасини олдига кирди.
Ўзини ҳам қорнида оғриқ бор, аммо отасини ҳолати олдида. Тана оғриғини унутганди.
Дадаси бир текисда нафас олиб ухларкан. Хонадаги стулга ўтириб, суяниб олди.
Кўзлари толиқиб, дадасини оқарган юзига термулганча, қучоғида боласи билан ўтирган ҳолида ухлаб қолди.
Эрта тонгда ҳабар олгани кирган ҳамшира. Авайлаб турканча Шайдони уйғотди.
__Болангиз қўлингиздан тушиб кетмабдиям. Анави кушеткада ётмабсизда синглим.
__Ҳечқиси йўқ. -Шайдо толиқиб кетган белини аранг кўтарди.
__Дадангиз ҳам уйғонди. Мен салдан кейин врачни кўрсатмаси билан муолажа қилиб қўяман.
__Раҳмат сизга.
Шайдо дадасига меҳр, ва соғинч билан боқди.
__Дадажон қўрқитиб юбордингиз. -боласини хонадаги қўшимча кушеткага ётқизиб, дадасини олдига бориб қўлларидан тутди.
__Қизим. Сени кўўп азобга гирифдор қилибман-а?
__Ундай деманг дадажон. Барига ўзим сабабчиман. Энг бошидан аҳмоқлик қилган ўзимман.
__Йўқ қизим. Сени бошидан тушинмаган, тушунтирмаган. Биз сабабчимиз.
Лоқайдлик қилмаганимизда сен бунчалик жабр чекмасдинг қизим. Бизни кечир.
__Пешонамда бори шу эканда дадажон. Бунда ўзингизни айбламанг.
__Қизим мен сени ўйлаб шундай қилгандим. Қанийди агар тақдиринг бундай кечишини билганимда. Ўтмишга кўз юмиб ўша йигитга берган бўлардим.
__Мени ўйлаган ҳар бир онингиз учун, Аллоҳ сизга жаннатдан бир мавқе берсин дадажон.
Мен сиздан ҳафа эмасман. Зотан бунга ҳаққим ҳам йўқ.
Сиз мени борлигим сабабчисиз. Сизсиз мен ҳам, мен бўлмасдим.
Йигирма йил ҳеч кимдан кам қилмай ўстирдингиз. Ўкситмадингиз.
Кечагина ҳаётимда пайдо бўлган инсонлар бошимга не кўйларни солмади.
Уларни ҳаққи йўқ эди. Мени ҳаётимни ўйин қилишга.
Улар шунчаликка боришганда. Нега сиздан ҳафа бўлай дадажон?
__Ўзимни беғубор қизим. Тилаб олганим. Хато қилиб, сени қийнаб қўйган дадангни кечир.
__Инсон борки хато қилади. Адашади, қоқилади. Йиқилади.
Сиз ўзингизни айбламанг дадажон. Мен ўзим ҳам айбдорман қисматимга...
Ота ва қиз суҳбатлашар экан. Иккиси ҳам кўз ёшларини ортга қайтармасди.
Бу ҳолат. Токи шифокор ва ҳамшира кирмагунча давом этди.
__Беморни аввал текшириб, кейин муолажаларни қилиш керак.
__Ҳўп. Ҳалиги доктир менга ҳам, биронта ҳамшира ёрдам бера оладими?
Шайдо қон сўли чиқиб, доғ бўлиб қолган кийимига ишора қилди. Жароҳатини бошқа ҳамшира кўриб қўйишини тайинлади доктир. Жаҳонгирни ҳам тагликларини алмаштириб, дорихонадан, смес олиб чиқиб, қорнини тўйғазишга ёрдам беришди.
__Нималар деяпсиз? Кеча қон босими ошди дегандингизку.
__Синглим ярим кечаси, бир аҳволда келдинглар. Сал ўзингизга келиб олишингиз учун айтмагандик.
__Бу ҳавфлими? Ҳа ахир юрак ҳуружи ҳавфсиз бўлиши мумкинмас.
__Синглим йиғламанг. Биринчи юрак ҳуружи, енгилроқ ўтган. Ҳозирча ҳавф ортда қолди. Бундан буёғига эҳтиёт бўласизлар. 3-4 кун шу ерда қолгани ҳам яхши.
Шайдо девор ушлаб, дадаси ётган палата томон юраркан.
Кўз ёшлари ўзидан-ўзи оқиб келар. Ич-ичидан боғзига аламли оғриқ турарди. Дадаси Шайдо учун, ҳамиша қаҳрамон бўлган.
Ҳатто Баҳодирга ишониб, Шайдодан юз ўгириб чиқиб кетганда ҳам дадасидан ранжимади. Ранжий олмаганди.
Бунда ҳам ич-ичидан ўзини айблаганди. Ҳозир ҳам аччиқ қисматини айблаб йиғлаяпди.
Давроним келди деб кунинг кўчада,
Кимлардир чорласа учиб чопасан...
Қидирсанг мингта дўст топарсану лек,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
Бир кун соғинчидан қақшайди дилинг,
Бир сўз деёлмасдан оғрийди тилинг,
Фойдаси бўлмайди тўплаган пулинг,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
Қуллуқлар қиласан бегона ётга,
Минасан бепарво аталмиш отга,
Сўзинг ўтмай қолар бир кун ҳаётга,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
Кимгадир тилингдан тушмас ширин сўз,
Қорин тўйган билан тўймайди бу кўз,
Сенга бир саволни бергим келди дўст,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
Аламлар кўзингдан ёш бўлиб оқар,
Армонлар саф тортиб кўнглинга боқар,
Бепарво юрганинг қалбингни ёқар,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
Биродар қўй ўша нафсинг кўйини,
Осмонга чўзмасин ғамлар бўйини,
Ҳеч ким ютолмаган ҳаёт ўйини,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
Бир кун соғинчидан қақшайди дилинг,
Бир сўз деёлмасдан оғрийди тилинг,
Фойдаси бўлмайди тўплаган пулинг,
Йўқотсанг... Отангни қайдан топасан...
(Зоҳид Зиё)
Полвон ака аҳволи ўнглангач, Баҳодирни устидан ариза ёзиб берди.
__Ўтган сафар қизингизни юз-кўзини кўриб бўлмасди. Шунда ариза ёзмайди деб қайтариб юборгандингиз мени каридордан. -Санжар синчков қаради.
__Мен ўшанда адашган эканман. Мана тагига етдим. -Полвон ака оғриқ билан гапирди.
__Тушунарли, ҳўш бу ерда қизингизга тазийқ ўтказгандан ташқари, масулиятини суистеъмол қилганликда айблабсиз.
__Ҳа Баҳодир мени супер маркетларимдан бирини бошқарарди. Камомат чиққан.
__Тушунарли. Биз суриштириб, ҳаммасини ҳисобга оламиз. Ҳозир Баҳодир Наимовни қамоққа олишга ордер оламан.
__Тезроқ ҳал бўлади деб умид қиламан.
__Ҳаракат қиламиз. Шеригимни шу кунларда тўйи, шунга бир ўзимман ҳозирча. Аммо тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қиламиз ёрдамчилар билан.
__Раҳмат ука.
__Соғ бўлинг.
Ҳаёт тўйи муносабати билан, ишидан рухсат олганди. Ўтган сафар тўй белгиланган кунни икки кун олдинигача ишларни таҳлаб олганди. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлишини хоҳлади.
Шу сабаб ҳамма иш Санжарни ўзига қолганди.
__Икки соатдан буён тан олмаяпсиз. Қаранг ҳаммаси сизга қарши далиллар.
Қайнотангизни Казимов Полвон акани супер маркетидан камомат чиққан. Маблағларни ўзлаштирганликда айбланяпсиз. Яна аёлингиз Казимова Шайдодан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланганликда айбланасиз.
__Бўлмаган гап! Камоматни ўзим бирга ҳисобласак, айбсизлигимни исботлаб бераман.
__Йўғэ. -Санжар киноя билан кулди. -Айбланувчи ўртада анчагина сумма устида гап кетяпти. Ҳўп бунда айбсиз бўлиб чиқдингиз дейлик. Аёлингизни гапларичи?
__У билан тортишиб қолгандик. Шунга жаҳл устида гапиргандур. -Баҳодирни хотиржамлиги, Санжарни ҳайрон қолдирарди.
__Лекин Шайдо Казимова оддий гап айтмади. Бу жуда катта айблов. Қаранг У тухмат қилган бўлса ўзи жавобгарликка тортилиши мумкин. Шулар ҳақда огоҳлантирилганига қарамай, алдаши мумкинми?
__У нима деди ўзи?
__Сиз ва синглингиз аслида ака-сингил эмаслигингиз ҳақида... -Санжар қисқача Шайдони аризаси ҳақда айтди.
__Бўлмаган гап! Шайдо рашкдан шундай қилган.
__Рашк денг? Яхши буни синглингиз, агар росдан синглингиз бўлса, фуқоро Агзамова Хазона топилса аниқлаймиз....
__Биз Агзамова Хазонага қидирув эълон қилганмиз. Хотинингиз Шайдо гапида қатъий туриб олган. Уни айтишича Агзамова Хазона ва сизни фарзандингиз ҳам бор экан. Аммо Казимова Шайдо айтган жойдан Агзамовани тополмадик. У туғруқхонада умуман бундай ишчи бўлмаганини айтишди.
__Кўрдингизми? Шайдо ўзидан бир нималар тўқиб чиқарган. Бўлмаса сал кам икки йил яшаб, Хазонани иш жойини аниқ билмаслиги мумкинми?
Санжар, Баҳодирни гапидан ўйланиб қолди. Кимни гапи рост? Қай бири алдамаяпди? Билиб бўлмайди. Аммо ишни охиригача етказмагунча ҳулоса қилишга эрта.
🍃🍃🍃
__Ҳа куёв бола жуда ҳурсандсиз...
__Билиняптими?
__Билинганда қандоқ. Ҳудди юзинг икки ёнга тортиб, скочлаб қўйилгандек тиржайиб қолибсанку.
__Ҳазилинг ҳам бор бўлсин. Икки кундан кейин тўйим. Ниҳоят бахтимга етяпман. Шундай кунимда ёнимда бўлишингни хоҳлардим. Бошида ўртамизда тушунмовчиликлар бўлган бўлса ҳам. Ҳозир сени ўзимга жуда яқин оламан.
__Албатта ёнингда бўламан. Ахир биз дўст тутинганмизку. Кўнглинг анча хотиржамдур.
__Офатни уйим остонасидан олиб кирсам, кейин хотиржам бўламан.
__Бунча ҳавотирдамисан?
__ Жуда тажанг қизда. Сезаман кўнгли йўқ эмас. Аммо паст кетай демайди. Ўзича мағрур.
"Сизга фақат мени кафеда қучиб олганингиз учун турмушга чиқяпман. Кўнгил иши деб ҳомтама бўлманг!"
Ҳаёт, Асалойни қонуний ҳикоҳга ариза беришган кунги гапини эслаб кулиб қўйди.
__Жуда ҳаёлпараст бўлиб қолибсанку. Тўй олди ҳамма шундай бўлармикан? -Соҳиб,Ҳаётни елкасига туртиб кулди.
__Балки, сенда ҳам шу кунлар келса билиб оламиз. -Асалойга ҳаёли кетган, Ҳаёт ҳазил билан гапни улаб кетди.
__Менда сендака ҳурсандчилик бўлмаса керак.
__Нега?
__Мени севгим мана бу ерга кўмилиб бўлган. Уйлансам, фақат онам учун уйланаман. Анча қийналиб қоляпти. Ўзимга қолса уйланмасдим.
__Ундай дема. Ҳали меҳринг тушиб қолади фотиҳа, никоҳ билан.
__Қайдам, ҳеч нима ҳис қилмадим.
__Қилмадим? Нима у-бу ким билан учрашдингми?
__Ҳа.
__Қачон?
__Кеча. Янгам дугонасини жиянини топибди. Ўзимиздек, одми оила қизи экан. Мен ойимга сизга ёқса бўлди дедим.
Бугун Ҳаёт ва Асалойни тўйлари. Иккиси учун ҳам жуда интиқ кутилган кун.
Асалой сиртига чиқармасада, бу кун Унинг учун ҳам, ўзгача кун эди.
Аммо Ҳаётни олдида, мағрур туришга ҳаракат қилар. Ҳисларини иложи борича тан олмасликка уринарди.
Орада сездириб қўйса, ҳам. "Сиз қучганиз учун, ўзимни бошқасига раво кўрмаяпман" деб гапни ўз фойдасига бурарди.
__Жуда гўзалсан!
__Биламан... -Ҳаёт меҳр билан айтган гапига, Асалой осмондан келиб жавоб берди.
__Отдан тушсанг ҳам эгардан тушмайсан сен қиз.
__Инсон ўз қадрини юқори тутиб билиши керак. Қанча паст тутса, қадри ҳам шунчалик пастлайверади.
__"Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилади." Деган экан Амир Темур бобомиз. Сен ҳам сал пастга ҳам қараб қўявер...
Суҳбатлари меҳмонлардан табрик олиш баробарида узилиб-узилиб, тортишишлар билан тўйни ўтказишди.
Асалой янги уйининг, янги хонасида, Ҳаётни кутаркан. Хонага тунд қиёфада кириб келган куёвни кўриб кулиб юборишдан ўзини аранг тийди.
Салом солгач, Ҳаёт ўша норози қийифасида Уни юзини очди.
__Янгаларингни гапи ростми?
__Улар сизга нима деганини қайдан биламан. -Асалой атай тихирлик қилди.
__Сен билан боғлиқ гаплари. Иккимизга ҳам боғлиқ гаплари.
__Ҳа рост.
__Шу "қариндош"ларинг ҳам жуда пайтини пойлаб туришга эканда. Ҳаётни тўй билан табриклаймиз деб. -стол устидан шарбатни олиб, бир стаканни бир кўтаришда ичиб юборди.
__Албатта, ахир атай уларни ўзим тўйга таклиф қилдимку. -пиқ этиб кулди Асалой ўзини гапига.
__Сенга тозаа кулги бўлдимми? Ютдим деб ўйлаяпсанми?
"__Никоҳдан ҳам ўтдик, сен мени хотинимсан, қалбингга эгалик қилиб бўлганингни биламан тан ол, Асалим сен ҳам мени севасанку.
__Бўлмаган гап.
__Сен шундай ўйлайвер. Мен эртага жисмингга ҳам эгалик қиламан.
__Мени кафеда ўпиб олиб, йиғлатганингиз учун ҳам, эртага сиз кутган иш бўлмайди.
__Еркалигинг ўтмайди эртага.
__Ўтсачи? Балки гаров ўйнармиз...
__Яхши. Фақат ютуқ, эртага айтилади."
Иккиси ҳам бир-бирига термулганча кеча кечқурунги суҳбатни эслашди.
__Сен алдаяпсанми?
__Йўқ.
__Тиржайма...
__Сизни мағлубиятингизни кўриб буни иложи бормикан?
__Жисмингга эгалик қилолмасман бугунча. Аммо ....
__Нима аммо...
__Лабларинг исминг каби асал эди.
__Келишдан олдин заҳарлаб келдим. -кесатмоқчи эди. Аммо бу сафар қизни ҳаяжон босдими? Овозида титроқ сезилди. Сабаби йигит билан юзлари оралиғи жуда яқинлашганди.
__Ҳозир "проба" қилиб кўрамизда унда.
__"Проба" да ҳам реакция бериши мумкин. Қўрқмайсизми ёш кетишдан.
__Кетсам ҳам лабларинг болидан тотиб кетарканман. Айтишадику, ўлдирса ҳам ишқ ўлдирсин деб.
Асалой сўз ўйинида ютказди. Ҳозирча....
Сабаби, ғунча лабларига ошиқ болари қўниб олганди....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11