12-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Қизим қароринг қатъийми?
__Бундан қатъий бўлмаган. Ҳатто Ҳаёт билан фотиҳам бузилишидан олдин, шу остонадан, Соҳиб ака билан кириб келганимда ҳам, бу даражада қатъий эмасди.
Сабаби у пайтда дадамдан ҳадикда эдим. Ҳозир дадам мени қароримни маъқуллаяпти.
__Қизим балки яна бир ўйлаб кўрарсан. -Шоҳида опа аёллигига бориб иккиланиб гап бошлади. -Куёвни оқламоқчи эмасман. Аммо Жаҳонгирни отасиз қолишини ўйлаб....
__Жаҳонгирни отаси йўқ бўлса бобоси бор. Сен аҳмоқона гап қилиб, қизингни миясини айнитма.
__Дадасиии... мен айнитибманми? Қизингизни сиз эркалатиб миясини айнитиб бўлгансиз. Жимгина Ҳаётга тегиб кетганда бу ҳолга тушмаган бўларди. Ана бунданам ёшига уйланди ўтган кун.
__Жим бўл! Сен мени айнитмаганингда, ўша Соҳиб деганларини ўзим суриштириб кўрардим.
Йўқ сен. "Войдод ўламан Шайдо синглингизни умрини еганни ўғли экан" деб туриб олдинг.
У бола онаси билан яшарканку, ифлос Баҳодирни туҳматидан кейин суриштирдим.
Агар бундай воқеалар бўлишини билганимда эди ўшанда.
Ҳеч иккиланмай ўша йигитга берган бўлардим. Сени дийдиёйингга қарамай.
Шайдо лабини тишлади. Кўзини пир-пиратиб, келган кўз ёшларини йўқотди.
__Дадасиии...
__Ҳаёт билан фотиҳасига келсак, сен Шайдога аммаси ҳақда айтмаймиз деб туриб олмаганингда, қизимиз аввал бошидан ҳақиқатни билганда. Ўша Ҳаётга индамай тегиб кетарди.
Уни сиқувга олма, бу бизни саккиз йилдан топган қизимиз. Кейинги сафар майиб қилиб қўйса нима қиласан. Яна Жаҳонгир отасиз ўсмасин дейсанми?
Шу гапдан кейин бу мавзу қайта очилмади.
Шайдо ажримга ариза берди.
Хазона қайтиб келгач, Уни ҳам терговга олишди.
Аввалига ҳеч нарсани тан олмай, ўзини Баҳодирни синглиси деб таъкидлади. Аммо келтирилган далилларни рад этишни иложи йўқ эди.
Ҳаммаси фош бўлгач, Баҳодир ҳамма айбни ўз бўйнига олди. Хазонани ҳам ҳудди, Шайдони алдагандек алдаб, кўндирганини айтиб, Хазонани айбини енгиллашига сабаб бўлди...
Ўзи фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинган бўлсада.
Хазона учун орттирган танишлари ёрдамида, гаров пули эвазига, давлат назорати остида озодликда жаъзо ўташига эришди.
Шундай қилмаса Бахтиёр қаровсиз қолиб кетарди. Бу Баҳодирни ўғли ва Хазона учун, ҳозирча қўлидан келганич маъсулияти шу эди.
__Оввора бўлиб келибсан Шайдойим. Мен сен билан ажрашмайман.
__Юзсизлик қилмай, имзо чекинг.
Шайдо асабий гапирди.
__Йўқ! Мен имзо чекмайман. Сен билан ажрашмайман. Қамоқдан бир кун албатта чиқаман. Ва сен яна мени олдимга қайтасан!
__Сафсатангиз билан ўзингизни алданг. Мен тинч бўлмайман. Шу ҳижжатда имзойингиз қўйилмагунча тинчимайман.
Шайдо алам билан чиқиб кетди. Ариза топширгандан буён бу учинчи келиши.
Аммо Баҳодир безрайиб имзо қўйишдан бош тортяпти.
Уринишлари бекор кетди. Суд олти ой муҳлат берди. Шайдога умуман керак бўлмаган муддат!
Бундан уни асаблари яна бузилди. Аммо наилож. Яна олти ойни кутиши керак.
Муҳими Баҳодир ичкарида. Шайдони ёнига келолмайди.
🍃🍃🍃
__Ўйин борми бугун?....Соат нечида?... Ҳа демак бир соатдан кейин эканда.... Яхши мен кечки овқатдан кейин бораман. Ҳўп дўстим... Ҳа яхши ундан ҳавотир олма.
Ҳаёт дастурхон атрофидан ўз жойига ўтирар экан. Кулиб Асалга қараб қўйди. Акаси билан У ҳақда гаплашаётганди.
Асал ҳам ким билан гаплашаётганини пайқаб кулиб қўйди. Ҳаёт буни сездию, онасини ғаши келиб қараб турганини пайқамади....
__Кетяпсизми? -деди, ишларини тугатиб кирган Асалой. Ойнага қараб кўйлагини ёқасини тўғирлаётган Ҳаётга.
__Ҳа синфдош йигитлар бир нечтаси йиғилаётган экан.
__Асрорбек акам чақирдими?
__Ҳа Асрор чақирди. -Ҳаёт қизга бир қараб қўйдида. Сочини тараб, текислади.
__Чиллалик куёвни ярим кечаси чақирганиничи... елкангизга инс-жинслар қўниб олса нима бўлади.
__Иримчимисан? Ёлғиз ўзим юрмайманку.
__Боргунча ёлғизсизку.
__Ҳўп эшикдан киришда елкамни қоқиб. Сени олдинга келишдан олдин ювиниб чиқаман. Бўладими?
__Бўлмайди. -Асалой қўлларини Ҳаётни белидан ўтказиб қучиб олди. Ва аста шивирлади. -Кетманг.
Ҳаёт, Асалойни бўйнидан қучиб, кўксига босди. Пешонасидан ўпиб қўйганча сўради.
__Кетишимни хоҳламайсанми?
__Сираям.
Эркаланганнамо жавоб берди.
__Яхши кетмайман. Эвазига нима берасан?
Ҳаёт қизни бағридан бўшатиб, юзлари орасидаги масофани қисқартирди.
__Ўзимни... -Асалойни тилидан шу сўз учиб чиқиши билан, қисқарган масофа бутунлай йўқ қилинди.
Асалой чуқур нафас олганча тумба устидан телевизор пултини олиб, Ҳаётга бермоқчидек ўрталарига суқди. Қачон ётоқ ёнига келиб улгуришди экан?
__Сериалингиз бошланди. Мана пултингиз.
__Менимча бугунча бизга буни кераги йўқ.
Ҳаёт пултни олиб, тумба устига секингина улоқтирди.
__Сен эски уйимизга бор. Ўтган сафар келганингда айтгандимку, ишлама деб.
__Еб ётганга тоғ чидармиди? Яна бир ярим ойча ишламоқчиман. Бахтиёрга ҳам икки ой олдин жавоб беришди, ойим қараяптилар.
Хазонани ойиси қизига қидирув эълон қилингани ҳақда қаердандур ҳабар топгач, излаб келди.Дадасини бошига ичкилик етди. Онасига бу айрилиқ қандай таъсир қилган билинмадику, ҳар қалай болаларига муносабати ўзгарганди.
Баҳодир ва Хазона, Шайдо билан тўйдан олдин олган уйлари, олиб қўйилганди. Шу сабаб Хазона онаси билан яшаётганди.
__Мен нима дедим.
Баҳодирни қошлари чимирилди.
__Баҳодир акаа.
__Мени олдимда чиқиб, биринчи ишинг ишдан бўшаш бўлсин. Бахтиёрга ўзинг қара. Аввалроқ йиғган пулларимиз тугаган бўлса. Эски уйимиздаги сейфда карта бор. Бир таниш дўстимни номига очилган. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Коди Бахтиёрни туғилган йилига қўйилган. Уни шундай кунлар учун асраб, маблағини кўпайтириб қўйгандим....
Шайдо ажрим ишлари ҳал бўлгач, анча енгил тортгандек бўлди. Ўғли, ота-онаси кўмаги билан олти ойи ҳар қалай эски яраларни унутаётгандек ўтди.
Аммо бу фақат уларни ёнида. Уйқусиз кечаларида йиғлайвериб-йиғлайвериб ёшлари ҳам қуриб қолди.
Бора-бора қийналса ҳам, кўз ёши қилмай қўйди...
Йиғламасликка ўзига-ўзи сўз берди.
Аста-аста камайиб, охири умуман йиғламай қўйди.
Дадаси бетоб бўлиб қолганда.Жуда кўп йиғлаганди. Ундан кейин яна бир марта шундай йиғлади. Ажрим ишлари билан юрганда, тасодифан Соҳибни кўриб қолганда....
Уни тўйи бўлаётганди...
Уни илк бора кастюм-шимда кўрди. Ёнида бўй-басти ўзига мос келин билан.
Ҳечам ўзини Соҳибга тенг кўрмай қўйган бўлса ҳам. Барибир йиғлади.
Ўтган ҳаётини таҳлил қилиб анча йиғлади. Барчасини қайта ёдга олиб йиғлади.
Айрилиқ, армон, ишончсизлик, бировни дилини оғритгани, алданиш, туҳмат....
Сон-саноқсиз сабабларини йиғиб йиғлади.
Шундан кейин, бундай кўп йиғламади. Бора-бора кўз ёши камайиб, охири йўқ бўлди ҳисоб.
__Сен....
Баҳодирни олдига келганда, эшик олдида, қорни қаппайиб қолган Хазонани кўриб тили айланмай қолди.
"Хазона бошқа фарзанд кўролмайди"
Шайдо қачонлардур Баҳодир айтган гапни, ёлғонни бири эканини англади. Қизиқ турмуши давомида заррача бўлсада, биронта ҳақиқат бормикан?
__Шайдо...
__Менга гапирма! Мен эрингдан жавобимни олгани келдим. Сени турқингни кўришни ҳам. Овозингни эшитишни ҳам истамайман.
Шайдо ичкарига одимлади. Хазона бироз Уни ортидан қараб турди-да. Йўлида давом этди...
__Тушингни бориб сувга айт.
Баҳодирни гапидан Шайдони юзи қизариб кетди.
__Сиз инсонмисиз ўзи? Нега бунчалар тубансиз? Жавобимни беринг дедим сизга.
__Ҳеч қачон жавобингни бермайман. Жаҳонгир ҳам мендек отасиз ўсишини, келажагини йўқ қилишини истамайман
__Отасиз катта бўлиши. Сиздек ота билан катта бўлгандан яхшироқ.
__Қонунан ажрашгандурмиз. Аммо мен сени жавобингни бермайман. Умримизни охиригача бир-биримизга маҳрам бўлиб қоламиз.
__Аллоҳ жазойингизни берсин.
Шайдо тортишиб ўтирмади.
Ҳозир бунга холи йўқ эди...
Зарда билан чиқиб кетди. Ортидан "сен ўлгунинггача меникисан" деган Баҳодирни гапини эшитмади. Ёки эшитишни истамади.
__Нима қиляпсиз ойи?
Уйга қайтгач, Жаҳонгирни ухлаётганини кўриб, ойисини олдига чиқди. Шоҳида опа оилавий албомларини кўраётганди.
__Ески суратларни кўряпман. Бир нима қидиргандим. Сандиқдан чиқиб қолди.
__Булар бувимларми? Бир расмини кўргандим. Бунда анча ёш эканлар-а?
__Ҳа бувинг. Буниси Шайдо амманг. Жуда ёқимтой қиз эди. Умри қисқа бўлди шўрликни. Исмини сенга меърос қилиб қолдирган эканда.
__Фақат исмини эмас. Бахтсиз қисматини ҳам.
Шайдо ачишаётган кўзларини пир-пиратди. Ёш чиқармаслик учун.
__Қизим...
Шоҳида опа айтарга сўз тополмади. Ранги анча сарғайиб, ўзи озиб қолган қизига нимадур деёлмади.
__Қизим илтимосинг билан ўқишингдам академик таътил олиб бергандим. Балки энди ўзинг ёқтирган соҳага ҳужжат топширарсан ёзда.
__Йўқ дада. Ўқишимни келган жойидан давом эттираман. Жаҳонгир ҳам ёшидан ошиб қолади. Бир йилгина қолганди. Аввал шуни якунлаб маълумотли бўлиб олай. Бошқа ўқишни кейин ўйлаб кўраман...
__Ҳа нима дейсан энди. Бошини айлантириб олганда бу келин укангни. Шайдодан кечдию, бундан кечолмади.
Одамлар ҳалигача гапиради. "Қандай қилиб, ўғлингизни бошини эккан қизни келин қилдингиз?" Деб. Энди илиётган кўнглим яна совийди.
__Ойи сиз ҳам ошириб юборяпсиз. Ҳаёт келинни яхши кўради. Сиз бундай гапларга асабийлашиб орага суқаверсангиз, укамни оиласи дарс кетмасин яна.
__Сизларни шундай гапларингиз деб, ҳам бу қиз кеккайиб кетади. Ҳаётни ўзисиз яшолмайди деб ўйлайдими билмадим?
__Ҳаёт Асалойсиз яшамайдиям. Ойи сал ўйлаб гапиринг. Уларни ораси бузилса суйинасизми?
__Оббо ойингга алқ ўргатма.
__Ойи.... Одамларни гапи деб, оиламизда жабр қилманг дейманда.
Асалой келганини билмаган қайнонаси, қизи билан берилиб гаплашарди.
Ўқишдан хориб келган қизга бу гаплар ортиқчадек туйилди.
Ҳам ўқиш, ҳам уй, ҳам эр. Ҳаммасини бир маромда олиб кетиш ҳам осонмас.
Камига қайнонаси ҳали ҳам Асалойга ёв қараш қилади.
Қилган ишидан айб топади.
Асалой эса, биринчи ўринда суюклисини онаси сифатида кўргани учун ҳам, ортиқча гап қилмайди.
Аммо бугунгиси....
Негадур Асалойни бўғзига алам тиқилди.
__Майли набираларимга қара. Сен ҳам мени койишдан бошқасини билмайсан...
__Ассалому алайкум ойижон яхши ўтирибсизми?
Асалой қайнонаси телефонни ўчиргач, салом берди.
__Вой ўлмасам, қачон келдингиз? -ичига туфлади.
__Беш дақиқача бўлди. Мен кийимларимни.... -Асалой гапидан тўхтаб қолдида, кўзини юмиб очди. -Ойижон нега мени бунчалик ёмон кўрасиз?
Кўнглингизга йўл тополмай ҳалакман. Айтинг нима қилай ойижон? Нима қилсам мендан кўнглингиз тўлади?
__Сиздан фотиҳа қайтарганизда кўнглим қолган. Шайдо ҳам кўзимни олдида катта бўлган бўлса ҳам ҳозир ёмон кўраман. Бошқани севиб, нега фотиҳага рози бўлгансизлар. Йигитларинг деб мени ўғлимни....
__Нима? Йигитларинг? Шайдо-пайдойингизни билмайман. Аммо о дадам ва акаларимни қондошликларини ҳисобга олмаса, ўғлингиз мени ҳаётимдаги ягона эркак.
__Сафсатангизни бошқага айтинг. Нега фотиҳа буздингиз унда? Кўнгилсиз бўлмаганингизда. Тўйларингизга ярим йилдан ошди. Нега ҳали натижа йўқ? Сабаб шу бўлиши мумкин. Сиз ўғлимга ўзингизни бағишлай олмаяпсиз.
Ҳаёлингизда эса, ўғлим сизсиз яшолмайди.
Асалой алам билан жилмайди.
__Кўнглингизни олишга шунча ҳаракат қилдим. Аммо уддалай олмабман. Ўғлингиз билан. Хилватдаги муносабатларимизни ошкор қилиб, ҳаё пардасини узгим йўқ.
Майли ўғлингизга менсиз яхши бўлса сизни наздингизда. Шундай бўла қолсин....
Ишдан анча кеч келган Ҳаёт, оила аъзолари аллақачон ўз хоналарида эканини фахмлади.
Асалойни ҳам хоналарида деб ўйлади.
Чарчоқ билан хонасига кирганда, ётоқ бўш. Хона ҳувиллаган эди....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7