26-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Рустамхон.
Иккинчи фасл ( олтинчи қисм)
Содиқнинг ширали ва меҳрибон овозидан танасига титроқ кирган Муфаззалнинг кўз олдига тиржайиб турган дугонаси Фаридани қиёфаси, унинг ортидан акасининг дарғазаб бўлиб жанжал кўтаргани ва ўзини... Юзини тундлик қоплади. Орадан ўтган бир неча минутларда табиатида кескин ўзгариш бўлган Муфаззал қаршида мулойимгина бўлиб турган йигитга бир оз кибрли назар ташлади.
-Нега келдиз?
Савол берди.
Овозидаги совуқликдан ўзи ҳайратга тушди.
-Сени кўргим келди мумкинмасмиди?
Чиройли хумор кўзлари сузилиб кетган Содиқ жилмайди.
-Кетинг уйингизда шунча меҳмонлар бор! Бу ерда юришингиз...
-Мен синфдош дўстимникига келдим.
Қизнинг гапини бўлган Содиқ икки қадам босди.
-Мурод уйдами?
Дарвоза табақасига қўл узатганди. Оёғи билан дарвозани итарган Муфаззал кўча томонга имо қилди.
-Акам уйда эмас. Эртага келади. Келганизни айтаман ўзи ўтади уйингизга! Зарда билан жавоб қайтарган Муфаззал дарчани қарсиллатиб ёпди. Охиригача ёпилмаган дарчанинг тирқишида қисилиб қолган Содиқнинг уч бармоғини кўрган қизнинг юраги ачишиб, зириллаб кетди.
-Ахмоқ! Қайта очди. -Бу нима қилганиз?
Дарчани тутиб қоламан деган мақсадда бурчагидан тутган йигитнинг қўли икки томонлама темир орасида қолиб, уч бармоғини тирноқлари орасидан тирқираб қон чиқиб кетди.
-Нима бўлди?
Юраги зириллаб савол берди.
-Нега қўлингизни тиқасиз? Мана босинг!
Шоша пиша чунтагидан румолчасини олиб узатди.
-Мен билмадим қўлингиз тургани ўзини оқлаган киши бўлди.
-Армияда олмаган жароҳатимни олдим. Қойил!
Бош чайқаб олган Содиқ қўлини румолчаси билан авайабгина ураб олди. -Кечда келман! Кўз қисиб олган йигит шарт бурилиб жунади.
Сал нарига бориб бир оёғини ердан узиб оғриқдан жойида сакраётган йигитга кўзи тушаган қиз.
-Баттар бўл ахмоқ дедида дарвозани махкамлаб уй томон югуриб кетди.
Кечда келармишла! Келсанг келавер ким чиқармиш сени олдинга!?
Содиқнинг кутишлари бекор бўлди. Армиядан келганига ўн кун бўлди. Муфаззалнинг йўлини пойлавериб чарчаб кетган йигит дусти Муродни икки марта сўраб келди, Мурод иш юзасидан сафарга жўнаб кетганини айтган онасига бир сўз дея олмай ортига қайтиб кетди. Муфаззал бу ўртада, иккисининг муносабатларини ўйлаб боши қотиб юрганди. Унга кутилмаган қарорга келишига Фарида ёрдам бериб юборди. Мактадан қайтиб келаётган Муфаззалнинг йўлига чиққан Фарида қиз кўриниш бериши билан ёнига югуриб келди.
-Муфаз яхшимисан? Содиқ акамни уйлантиришмоқчи оғзи қулоғида тиржайди
-Хўп менга нима? Кеккайиб жавоб қайтарган қиз дугонасига менсимай назар ташлади. -Мен сенга, бошқа йигитга турмушга чиқаман девдим шекилли.
-Ҳа эндиии... чайналган дугонасини устига бостириб борган қиз ғазаб билан шивирлади.
-Менга қара пакана! Мени сени уша тутуриқсиз акангаям, сенгаям кўзим учиб тургани йўқ! Йўқол кўзимга кўринма! Агар яна бир марта йўлимдан чиқсанг! Аямайман хафа бўлиш йўқ!
Устига бостириб келган қизни уриб юборади деб ўйлаб қурқдими, калта киприкларини пириллатиб дугонасига бақрайиб қолган Фарида югуриб уйлари томонга кетди. Кайфияти бузилиб уйига келган Муфаззал дадасини сафардан қайтгани кўриб қувониб кетди.
-Дадажон!
Бўйнига осилди.
Тонг вақти уйқусидан турар турмас дадасига нонуштага қумоқ қилиб бериш мақсадида, ошхона томон юрганди. Айвонда дадасининг ранги учиб ўтирганига кўзи тушди
-Дадажон нима бўлди. Мазаиз йўқми? Нега бу ерда ўтирибсиз?
-Билмасам қизим.
Ғамгин жилмайган дада айвон устунига суянди.
- Қорним оғрияпти
-Ёқмаган бирон нарса едингизми? Келингчи юринг уйга кирайлик.
Дадасини етаклаб уй ичига юрган Муфаззал онасини йўқлаб овоз берди.
-Онаа қанисиз?
-Онанг тош қиздираяпти. Шу ошқозоним буради шекилли яна. Жоним чиқай деб оғриди. Терлаб кетдима.
Ихраб жойига ётган дадасининг титраётганидан хайрон устига кўрпа ёпди. Авжи ёз келди иссиқдан даминг қайтади. Дадам нега совқатади. Иситмалари бормикан. Пешонасига кафт босди. Муздек.
-Қизим сув бер.
-Ҳозир
Остонадан ҳатлаётган вақтида дадасининг калима қайтараётганини эшитган Муфаззал ҳар доим дуолар ўқиб юришига куникиб қолгани учун ажабланмай югуриб ошхонага бордида. Чойнакда турган қайнаб илиган сувдан косага қуйди.
-Дадамни яна қорни оғрияпти онасига шикоят қилган бўлди. Биронта докторга олиб борсангиз бўлмайдими?
-Дадангни ишхонасида хар олти ойда докторлар кўрик ўтказадику болам. Мен қандай яна дадангни балнисага обораман?
-Менга ёқмайди дадамни шундай қорни оғриши!
Чимирилиб олган қиз дадаси ётган хонага шошилди.
-Дада сув олиб келдим. Дада!
Нурсиз кўзларга кўзи тушагн қизнинг қўлидан коса гилам устига тушиб сув хар томонга сачраб кетганини элас элас ҳис қилган Муфаззал нафасини ичига ютиб дадасининг тепасига борди.
-Дада...
Кўзлари олдиган кафт юритди. Ажаб, киприклари пирилламади. Бир нуқтага термулганча ётибди.
-Дадаа!- Нафасини қайтиб чуккалади. -Дада бир нарса денг!
-Онааа!
Қичқириб эшик томон югурди, остонага етиб ҳушсиз қулагани ёдида............
Хаёлларини тўплаган аёл дадасини эслаб кўзларига ёш қалқиди. Дадажон хўрсиниб олди. Қандай ажойиб инсон эдингиз. Ҳозир касбим туфайлими, ёки оддий инсонийлигим туфайлими кимлардир дуо қилса, отанга рахмат деса, еттинчи осмонда парвоз қиламан. Илоҳим жойларингиз жаннатдан бўлсин! Юзга кафт босиб хаёл суриб қолган аёл эшик очилиб ичкарига кирган одамни пайқамай қолди.
-Муфаззал синглим!
Чучиб бош кутарган Муфаззал қаршисида кўзлари катта катта бўлиб кетган Жаҳонгирнинг онасини кўрди.
-Тинчликми жоним? Нега йиғлаяпсиз? Бирон жойингиз оғрияптими ўлай сизга?
-Йўқ опажон тинч тинч! Хавотир олманг. Дадам эсимга тушиб кетди. Хўрсиниб олди. Дадамни эслаб кўзимга ёш келдида. Маюс жилмайди.
-Жаҳонгирдан хабар борми?
-Ҳа. Қайтаркан. Касалхонага борувдим. Қайинукам шу хафтада қайтади дегандек қилди. Эйй синглим худо суймаганни пайғамбар ҳам хассаси билан туртаркан деган гап бор.Шу Имоилжонни куни қаттиқ келдида..Болам бечорага шунчаси камдек энди оёқлари ҳам ишламай қолибди. Ота онаси тепасида чирқиллаб турибдилар. Қани энди бир нажот бўлса?
-Вой болажонимеейй! Юраги ачишган Муфаззал кафтини туш устига бостирди. Энди нима бўлади. Эссизгина шундай чиройли шундай келишган, ёшгина йигитаа
-Билмасам синглим...Уф тортиб олган аёл эшик томон угрилди.
-Опажон. Мен куёвингизга телефон қилгандим. Етиб келсалар мени ҳам сафарим қариди... Хижолатли кулимсиради
-Йўўўқ синглим бунақаси кетмайди! Жаҳонгир қаттиқ хафа бўлади. Бир ҳафтага қолмай келади деяпти акалари. Сабр қиласиз энди .Шунча ўтганни бири бу хафтаям, ўтмай қолмайди. Жаҳонгир шундай эшикдан кириши билан уйлантираман қараб туринг! Укангизни тўйида энг азиз меҳмонимиз бўлиб давранинг тўрида ўтирасиз. Ана ундан кейин Жаҳонгир нима деса шу айланай сиздан. Мен сизни Жаҳонгир туфайли топдим. Қиёматли синглим бўлинг. Бундай гапларни гапирманг хафа бўламан. Менга топширилган омонатсиз. Кетаман деганингздаёқ юрагим безовта бўлганди. Яхшиям эрингизни иши чиқиб кетла олмай қолди. Бош чайқаб бош чайқаб гапираётган аёлнинг содда сўзларига қулоқ тутган Муфаззалнинг юзига табассум югурди.
Худди опамларга ўхшайдиеей ўйлади. Бу дунёдаги барча опаларингни характери бир хилмикан. Ҳам авайлайди ҳам урушади.
-Хўп опажон
-Гап деган бундоқ бўпти сиз зерикмай ўтиринг мен қизларга биронта овқат буюриб келай! Кечда нима егингиз бор?
-Билмадим опа ўзларини нима исташса..
-Хўп мен ҳозир келаман...
Бир хафтага қолмай келса, демак ишлари жойида бўлса керак. Онаси жуда содда экан. Бечора аёл ўғлини чет элда эканлигига ишониб юрибди. Менимча бу ерда бошқа гап бўлиши керак. Ўтган хафтада уйларига келган ҳалиги Туркиялик меҳмон аёлнинг сўзларига қараганда Жаҳонгир ҳам аллақандай шифохонада ётибди. Лола ҳам бир тайинли гап гапирмайди. Бу бола бир нарсаларни бошлаб юрибди. Мана шу томонлари Содиқ акага ўхшайди. У ҳам худди Жаҳонгирга ўхшаб индамай иш битирар эди....
Отасининг кутилмаган вафотидан карахт бўлиб қолган Муфаззал кунлар қандай ўтганини сезмай қолди. Сентябр ойи келиб мактабда иш бошланди. Дарсдан сунг, эртага пайшанба куни эканлиги ва уйларига узоқ яқиндан йўқлаб келувгувчилар келишини ўйлаб шошилиб уйга қайтаётганда, хар доимги йўловчилар йулаги ёнида ўзи томон ҳайратли кўзларини тикиб турган, “қутқарувчи” йигитга кўзи тушди. Кўзларида ҳайрат балқиган йигит қиз томон юрди
-Салом яхшимиз бош ирғади.
-Салом хохламайгина бош силкиб олган қиз, ўтиш йўлаги томон қадам босди.
Нима бўлди? Нега бу кийимдасиз? Ёнма ён қадам ташалагн йигит саволидан ўркаси тўлиб кетган Муфаззал йиғлаб юбормаслик учун лабини қаттиқ тишлаб олганча йўлида давом этди.
-Нима бўлди? Ким ? Кимингиз?
-Дадам...
Йўлак тугаб нарги томонга ўтган қиз, ўзини тутишга ўрингани билан кўзларидан ёш томчилади.
Дадам, мен суянган инсон. Оғиримда енгилимда бошимда соябон бўлган осмоним қулади.
-Эҳҳ афсус!
Бош чайқаган йигит нима дейишни билмагандек тикилиб қолди.
-Мен билмаган эдим. Бандалик... Хўрсинди.
-Ҳмм, қисмат экан деб куниб ўтирибмиз бошқа нима иложимиз бор!
Кўзларидан оққан ёшларини артиб олган Муфаззал уйлари томонга бурилди.
-Мен сизни ҳатто исмингизни ҳам билмайман...
Ёнида ҳамроҳ бўлиб келаётган йигитнинг овози эшитилди.
-Муфаззал
-Чиройли исмингиз бор экан. Маъноси нима?
-Фазилатли, гузал қиз дегани. Титроқли нафас чиқариб хўрсиниб олган Муфаззал йигит томон бурилди.
-Мен уйимга кетаётган эдим...
-Рўхсат беринг кузатиб қўйсам, етиб олгунингизча балким менга дадангиз ҳақида гапириб берарсиз...Қанақа инсон бўлган у киши?
Дадаси ҳақида кимгадир тўлиб тошиб гапиришни истаган қизнинг ўпкаси тўлиб келди.
-Дадам, баҳоси йўқ инсон эдилар. Синиққина жилмайди. -Бу дунёдаги барча яхши нарсларни бизга, фарзандларига улашар эдилар. Мен дадамни худди қуёшга ўхшатардим. Дадам уйимизга кириб келсалар бутун олам ёришиб кетарди. Мана энди мен, уша қуёшни қайта кўрмайман!
Шу вақтгача бардош бериб келаётган Муфаззал чидай олмади. Кафтларини юзига босиб уксиб йиғлаб юборди.
-Мени қуёшим сунди. Алам билан шивирлади.- Бутун олам зулматда қолди.
Хўрсиниқ ва йиғи кучидан энтикиб қолганини кўрган йигит йўл ёқасида жойлашган сув будкасига бир тийинлик чақа ташлаб стаканга қуйилган муздек газли сувни олиб келиб қизга тутқазди.
-Ичинг муздек бир оз ўзингизга келасиз. Олинг Муфаззал олинг! Истасангиз юзингизни ювиб олинг!
Йиғлаётган қизнинг билагидан авайлаб тутиб йўл чеккасига бошлади. Уйда онасининг кўзларига тикилиб, йиғласам эзилмасин деган хаёлда ўзини мажбурлаб тутиб юрган Муфаззалнинг овуниб олиши осон кечмади. Йиғлаб йиғлаб овунгунича тепасида жим турган йигитга узрли нигоҳ ташлаб нари юрган Муфаззал савол берди.
Қаердан келаяпсиз?
-Ишдан. Ёнма ён ўйчан қадам ташлаб келаётган йигит жилмайди.
-Қаерда ишлайсиз?
-Шу атрофда...
Боши билан аллақаерларга ишора берган йигит жилмайди.
- Мен сизни анчадан бери кўринмай қолганингизга бошқа ҳаёлга боргандим...
Бошини ён томонга қийшайтириб олган йигитнинг гаплари тагида маънони англаган Муфаззал қизариб кетди.
-Хато ўйлабсиз. Бизнинг кўча!
Уйлари томон ишора берган Муфаззал кўчадан юриб келаётган Фарида кўзи тушгач хайрлашишга шошилмади.
-Анави кўриниб турган яшил дарвоза бизнинг уй бўлади. Уйлари томон қўли билан ишора берди.- Эртага пайшанба бўлгани учун...
-Тушундим. Маъракалари ўтиб бўлдими?
-Йигирмасини бердик. Кейинги ҳафтада қирқ бўлиши керак.
Яқинлашиб келган Фариданинг нигоҳларига кўзи тушиб мағрур қад ростлаган Муфаззал йигит билан бош ирғаб хайрлашдида уйлари томон шахдам қадам ташлади.
Акасига етказади. Аканг билан қўшмозор бўл! Сендан ҳам акангдан ҳам нафратланаман! Сен ҳам аканг хам бир хилсанлар! Виждонсиз икки юзламачи олчоқ!
Ҳаттоки нафратимга ҳам арзимайсанлар! Менга дадам керилганга керилгин бошинг кукка етгунча, эгилганга эгилгин бошинг ерга теккунча деб таълим берганлар! Сенга ва сени аканга ўхшаганлар олдида асло қаддим эгилмайди! Ичимдан тукилиб адо бўлсам ҳам тик туриб жон бераман! Мени йиқилганинимни асло кўрмайсанлар!
Дугонасига хаёлан нафрат сочган Муфаззал дарвозада турибоқ айвонда маюсгина бўлиб ўтирган онасига кўзи тушиб шу томон шошилди.
-Онажон аҳволингиз яхшими? Зинадан кўтарилар кўтарилмас савол берди.
-Ҳа болам яхшиман. Чарчамадингми? Дарсинг тугадими? Сал эртароқ келдингми бугун.
Бугун уч соат дарсим бор эди она. Мен кийимларимни алиштириб чиқай.
Биир ҳафтадан сунг дадасининг қирқ маросмида оддий куча кийимида, келиб кетувчиларга хизмат қилиб юрган “ Қутқарувчи”га кўзи тушган Муфаззал ҳайрон қош чимирди. Аммо негадир унинг шу ерда юргани, кунглига ҳуш ёқди. Ўзига кимдир боқиб турганини ҳис қилдими “Қутқарувчи” ҳам қиз томон бош бурди. Кўзи тушгач майин жилмайиб бош силкиб қўйди............
-Сингилжоним!
Эшикдан кирган Жаҳонгирнинг онаси лаби лабига тегмай янгиликни етказишга шошилди.
-Ўлай сизга қувончдан юрагим потирлаб кетиб олдингизга югуриб келдимда!
-Нима гап опажон?
Ўтмишдан бир зумда ўзи ётган хонага қайтган аёл қад ростлади.
-Вой янгиликни зўри мендада!
Кафти билан кукрагига уриб олган аёл кулиб юборди.
-Мен сизга бир хафтаа келади деган ўғлим, кечда уйда бўлар эмиш! Ҳозир қайним телефон қилса, биринчи сиз томон югурибманаа!
-Ааа? Вой бунча яхши! Вой бунча қувончли хабар! Бу хабарни етказишга шошилмаганингизда ҳам хафа бўлардимда! Вой етказган худойимга шукрааа! Қачон келар экан?
-Билмасам сўрамабман. Ҳозир сўрайман!
Шошилиб чиқиб кетди.
Демак уни ишлари жойида. Худога шукр! Беадад шукр. Шу йигитга бир нарса бўлиб онажониси куйиб қолмасин деган хавотирим ҳам йўқ эмасди. Аллоҳим ўзингга шукр ҳаммаси яхшилик билан тугабди. Қачон келса? Телефонини соатига бетоқат кўз ташлаган аёл жилмайди.
-Соат еттиларда етиб келармиш опажониси! Биз қизлар билан ош харакатини қилайлик бугун байрам ахир!
Айвонда туриб овоз берган аёл неварасини излай кетди шекилли овози эшитилиди
-Жасурууу қаердасан болам қанисан? Ҳай сен болани шошмай тургин ҳали даданг келсин! Бир чақиб бермасам!
Аёлининг сўзларидан Юзига табассум югурган Муфаззал невараларини қаттиқ соғингани хис қилди. Тезроқ оёққа турсам эди. Яна икки ой икки ойяя.
Бирдан хаёлини бошидан қувди. Тирикманку шукр қилиш ўрнига, ўйлаётган нарсамни қара! Тирикман нафас олаяпман, насиб бўлса икки ойдан сунг юриб кетаман. Жамшиджонга Лондонга келинг Лондонга келинг дейиш осон лекин қандай бу аҳволда самолётга ўтираман? Бу билан иши йўқ. Болагинам ҳам ҳафа бўлди мендан. Келмайсиз ёпишиб қолинг уша ишингизга деб тумтайган ўғлини соғинган аёлни кўзига ёш қалқиди. Қаерда бўлсанг ҳам соғ саломат бўлгин илоҳим пичирлади.
Узоқ ўтирган аёлнинг кўзлари толиқиб уйқу тортди. Уйқудан чучиб уйғонган аёл беихтиёр ёқасини чангаллади.
Аллоҳимеей тушим экан. Тавба қилдим! Шунчалар ҳам қўрқинчли туш бўладими? Яхшиликка бўлсин! Кўз олдига ҳозиргина қурқиб уйғонишига сабаб бўлган туши келган аёл сесканиб тушди.
Тавба тушимда Жаҳонгир машинаси ичида ёниб кетган эмишми? Ё тавба. Ёнидаги Лола қахқах кулармишми? Лола уни қутқаринг десам унга шу керак эди индаманг дермишми? Табв тавба қўрқув билан бош чайқаган аёл пичирлаб дуо ўқиди. Онасини бахтига шу болагинани омон сақлагина! Умри узоқ бўлсин! Тушда олов ёруғлик. Насиб бўлса ёруғ кунлар келиб севгани билан қўша қарисин!
Дарвоза томонда кетма кет келиб тўхтаган машина овози. Бир оздан сунг
Болажоним эсон омон келдингми? Сени йўлларинга кўз тикиб толдимку! деган овоз. Дадажон деган шодон бақириқ эшитилди.
Овозларга қулоқ солиб ўтирган аёл жилмайди
Ҳайрият чуқур хўрсинди. Ҳайрият соғ саломат етиб келди.
Кимлардир гангур гунгур қилиб гапирди, кимлардир кулди. Ховлида аллакимлардир хохолаб кулишиб анча вақт гаплашиб турдилар. Машиналар овози, кимлардир келиб кетгани. Сунг жимлик чукди. Олдинига ховлида куп ўтмай айвондан Жаҳонгирнинг овози келди.
-Опам уйғоқмикан? Хабар олингчи!
Опа айлансин сенгинадан!
Кўзларидан оққан қувонч ёшларини сидирган аёл юзида табассум билан эшикка юзланди.
Аввал онаси, сунг Жаҳонгир кўриниш берди.
-Ассалому алайкум опажоним!
-Ваалайкум ассалом Кешажон! Ниҳоят бизнинг дайди тутимиз уй томон йўл топибдида!
Ёнига келиб елка тутган йигитнинг елкасига меҳр билан қоққан аёл кўзларига боқди. Қуёш кўрмай оқариб тигиқлашган юзи,чақнаб турган кўзларда йўл чарчоғини кўрмаган Муфаззал ўз тахминлари тўғри эканлиги, алланарсаларни бошлаб юрганига амин бўлиб, йигитга қараб секин бош чайқади.
Уйингизга хуш келибсиз! Қай юртларда бўлдингиз? Кўзларини шух кулдириб боқди
-Кўп жойларда бўлдим. Хали батавсил гаплашамиз!
Кўзлари порлаб жилмайди................................................
Давоми бор.
#кўзларингниавайлахикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11