Уйимда телевизор, деган бало бор
Ундаги филмлар, фахшга баробар
Хаттоки мултиклар, зинога тортар
Мен кимга додимни, айтай биродар
Зинони атаюр, унда соф севги
Харомда юради, бобомнинг тенги
Сериаллар бе маъно, диндан йӯқ асар
Севгига қулликни, атар "шоҳ асар"
Бир озга кӯргандим, пультини олиб
Мултиклар фахш тӯла, сериали қолиб
Шаҳзода, малика, севишиб анда
Ошкора ӯпичлар, берар экранда
Мийяга заҳарнинг, етгани шуда
Ёшларнинг бузулиб, кетгани шуда
Медиалар онгларни, булғагани шу
Умматнинг текинга, ухлагани шу
Шу сабаб кетмоқда, ёшлар бузулиб
Никоҳ ришталари, борар узулиб
Сериалда бекамдир, шоҳона хаёт
Ғамлари севгидан, чекади фарёд
Кӯрмайсиз бирорта, намозли саҳна
Шу боис қалб ӯлган, юраклар яхна
Бутларга ошкора, сиғинар мажус
Гӯёки ислом бу, тинчликка рахна
Сериал ва мултикда, кизб ва зино
Кӯрсатув бахона, авжда казино
Бир - бир айлантириб, каналларини
Кӯрдим нақд исломга, зарарларини
Ғазабдан қизарди, сарғайган юзим
Оиламга фахшни, сотволган ӯзим
Олдим дарс кӯтариб, ахлатга отдим
Дилбузар кӯрмас деб, ӯғлим ва қизим
Керакмас умматга, Мажнун ва лайли
Дунёга келганмиз, тоат туфайли
Севгига қулликни, дахрийга қӯйинг
Муъминлар динини, севсинлар майли
Биродар эртароқ, очилсин кӯзлар
Исломни бузмоқчи, бугун бе юзлар
Ёшликда ғарбликлар, киносин кӯриб
Дахрийга мухлислик, қилганҳам бизлар
Фатхия Туркистоний
30. 01. 2024
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2