Муаллиф: Дилором Қосимова.
3 - қисм.
Аҳмад аста-секин улғаяр.
Анвар акамни оёқлари ҳам яхшиланиб борарди. Умр оқар сув деб бежиз айтишмаган экан.
Бир зумда Аҳмад тета-поя қилиб юрадиган пайтига ҳам етиб келдик.
Анвар ака ҳам астойдил ҳаракат қилиб. Ҳасса таяниб юрадиган бўлиб қолганди бу пайтга келиб.
__"чарчаб қолмаяпсизми? Кўп юряпсиз ҳассада"....кечки пайт Аҳмад ухлагач, Анвар акани оёқларини уқалаб бўлгач, сўрадим.
__бироз толиқяпти. Сени ҳам чарчатиб қўйяпман-а?....ўйчанг боқди.
__"мен чарчамаяпман. Сиз учун ҳурсандман ҳам" __борингга шукур. Йиллар ўтиб эслаб юрамиз. Ўғлим иккимиз тенг юрганимизни насиб қилса.
Кулиб қўйдим. Анвар ака қўлларимдан тутди.
__Нилуфарим, биламан сенга ҳам қийин. Икки болага қарагандексан ҳисоб. Ўғлимизку майли. Мен ҳам кап-катта одам доим сенга юк бўлиб келдим.
Насиб қилса бутунлай соғайиб кетай. Сени бошимда кўтариб юраман...овозларида ғам бор эди. Қўлларини маҳкам сиқдим.
Қани энди шу он бирон гап айтиб кўнглини кўтаришни имкони бўлганида. Шу бир лаҳза учун жонимни берардим.
Қўлларимдан тутиб олгани учун тортиб ололмайман. Сўзлай десам забонсизман. Иложсизлик нақадар оғир. Базан хўрлигим келади. Аммо мендан ҳам дардли инсонлар бор дея. Шукур қиламан.
__сен мен учун Аллоҳ ҳадя этган, энг гўзал ҳадясан. Муҳаббат нима биласанми?....кўзларига боқдим.....Муҳаббат бу Аллоҳнинг ниҳоясиз уммонидур. Сен эса, мен ўша уммон ичра топган энг қимматли марваридимсан.
Анвар акани гапларида доим самимият акс этиб турарди.
Бунча гўзал гапларни қаердан билар экан?
Баъзида ичимга шайтон кириб оладими? "Бундай гапларини ўша унаштирилган қизига ҳам айтганмикан?" Деб қизғониб ўртаниб қўяман.
Орадан вақт ўтгани сайин Анвар акани оёқлари тузала бошлади. Жуда қувонардим.
Менда яна бел оғриғи пайдо бўлди. Аввалига яна ҳомиладормиканман деб шубҳаландим. Хавотир ҳам олдим. Росдан шундай бўлса, қандай қарайман деб. Аҳмад ва кичик болам бўлса Анвар акага вақт ажратолмасликдан. Уларни парвариш қилолмасликдан ҳавотир олардим. Аммо ойнинг маълум санаси келганда. Бу нарса йўқлигига амин бўлдим.
Аммо нега белим оғрияпти сира тушунмасдим. Ўтиб кетмасди.
Кун эмас ойлар ўтса ҳам.
__қара Аҳмад Ла илаҳа..
__яа ияҳаа __иллаллоҳ __ийяйёҳ __"нима қиляпсизлар.?"...тинмай Аҳмадга бир калимани қайтаргизаётган Анвар акага савол бердим.
__ўғлимга калима ўргатаяпман.
Мендан олдин бошқаси ўргатиб қўймасин. Бу бизга Росулуллоҳдан қолган меърос.
"Калимани ва фотиҳани ўзларингиз ўргатинг" дейилган.
Тили дадиллашса Фотиҳани ҳам ўргатаман....дедилар. Мен ҳам ўқигандим. "Ёш болаларингизга ўргатадиган биринчи калима "Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлсин. Фотиҳа сурасини ўргатинг. Ҳар ўқиганда сизга савоби ёғилади" бу пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг айтган гаплари эди.
Ўглим аҳмад чучук тили билан дадасини ортидан такрорларкан. Қувончдан кўзларим ёшланди. Мен ҳам айта олганимда эди. Бу менга армон бўлса керак. Аммо фарзандим айта олади.
Келин бўлиб тушганимга тўртйил тўлай деганди. Аяжон қайнимни уйлантириш ҳаракатига тушдилар. Бу орада, ўғлим уч ёшга тўлиб қолганди.
Анвар акам ҳам юра бошлаганди. Энди аввалгидан кўпроқ ишларди. Участка ер олишди. Янги уй солишга ҳаракатни ҳам бошлашди. Анвар ака аяжонга "уста тушураман" деганда.
"Аввал укангни уйлаймиз, икки келин бирга уста боради.
Нилуфаройни ўзига қийин бўлиб кетади. Ўзи соғлиғида муаммо борга ўхшаяпти" дедилар..
Меҳрибоним белим тез-тез оғриқ беришини пайқаган кўринади.
__Нилуфар сенга нима бўляпти?
Аям "соғлиғида муаммоси бор" деб айтди. Нега мен беҳабарман.?...кечқурун Анвар акам мени саволга тутди.
__"мен аяжонга индамагандим.
Белим тез толиб қоляпти. Ўзлари сезиб қолдилар шекилли." Қарасам нигоҳларида чексиз дард. Ўйланиб қолдилар. Кўп таъкидларди "сенга юк бўляпман" деб. Яна шуни ўйлаяптимикан?
__мен соғайиб сенга бееътибор бўлиб қолдимми? Наҳотки буни сезмаган бўлсам? Кечир мени Нилуфарим. Кечир.. дея бағрига босдилар.
Кунларимиз шукроналик билан ўтарди. Анвар ака мени жуда авайларди. Билмадим қишлоқ жойда эканимиз учунми? Шифокорга ҳа деб ҳам югуравермасдик. Халқ табобатидаги ота-бо
боларимиздан қолган усулларни қўллаб юраверардик.
"Қўй ёғини иситиб суртиш керак" қўшни аёлни маслаҳати билан аяжон шундай қилдирарди. Зора қолса оғриқ.
Аммо сал пайсал топгандек бўларди. Шу сабаб юраверардим.
Адҳамдан кўнгил қўйгани бор-йўқлигини сўрасак. "Йўқ, ўзингиз топаверинглар" деган жавоб олдик.
Аяжон маҳалла аёллари, қариндош аёллар берган тавсиялар бўйича. Катта келинойимиз, яъни ўзларини овсинларини ёнларига олиб, дарвоза қоқгани юрардилар.
Адҳамга ҳам ҳа деганди, ёқадиган қиз топилавермади.
__"Адҳам росдан ёқтирганингиз йўқми?"
__ҳа келинойи йўқ. Нега сўраяпсиз?....аяжон айтган навбатдаги қизни ҳам "бўлмайди" дегандан кейин қизиқиб сўрадим.
__"ҳаммани рад этяпсиз. Шунга қизиқдимда" __битта севиб фотиҳа қилдирган акамми?....хўрсиниб қўйди....никоҳимга олмагунча қиз зотига яқинлашмайман деб қасам ичганман келинойи.
Тақдиримга Аллоҳ ҳайрлисини ёзсин.
Деярли тенгқурлигимиз учун, гапимиз яхши қовушарди.
Мулоҳазали йигит эди.
__"наҳотки шунча қиз ичидан дидингиздагидек қиз чиқмаган бўлса"...анчаси билан учрашганини чамалаб сўрадим.
__учраб қолар келинойи. Учраса энг аввал сизга айтаман....Адҳам кулиб қўйдим. Мен ҳам ортиқ савол бермадим.
Бир ҳафта ўтмай ўша қиз учради. "Келинойи аямга овсиним тайин бўлди деяверинг"Адҳам бу гал учрашиб қайтгач шу гапни айтди. Айтганидек энг аввал менга айтди. Аяжон ҳам ҳурсанд бўлди. Сарпо-суруқ деганларидек.
Бир зумда тўй ҳаракатини ҳам бошлаб юборишди. Куз фасли эмасми? "Совуқга қолмай, тўйни ўтказамиз" дея бир дақиқа тиним йўқ. Икки таърафда югур-югур.
Оиламизни насиб қилса янги аъзосини исми Сарвиноз эди.
Жуда қизиқдим Адҳамни бир учрашувда, ўзига мафтун этган қизга.
Кузда келин тушурсак.
Баҳордан участкага уста тушурамиз. Қанчада битишини билмадим-ку. Лекин битса биз кўчиб ўтамиз уёққа. Шу уйдан кўчиб кетишимизни ўйласам, тушкун бўламан. Бу уйда мени қанча хотираларим, ҳижолатларим, сабрларим, қувончларим бор. Аммо катта ўғил кўчиши керак. Бу авлоддан авлодга ўтиб келган анъана.
Кутилган тўй куни ҳам келди. Ажойиб урф одатлар билан тўйни ўтказдик. Овсиним бўладиган қиз жуда ҳушсурат, юзлари нурли қиз экан. Адҳам учун яратилгандек. Бир бирларига жуда мос экан.
Мендан кўра оппоқина қиз экан. Икки ёшга боқсангиз ҳавас қиласиз. Ўзимни илк келинлик онларим ёдимга тушди. Тўрт йилдан ошиқ муддатда нималарни кўрмадик. Анвар акамни юриб кетиши, Аҳмадни безабон эмаслиги мўжиза эди.
Турмушимиз давомидаги.
Мен шукур айтардим барига.
__опаа...ошхонада кечки овқатдан сўнг идишларни жойлар эканмиз Сарвиноз гап бошлади.....сиз кириб дам олаверинг. Ўзим йиғиб қўяман.
Ўзи куни бўйи чарчайсиз.
Белингиз ҳам оғрияптику.
Рад этиб бош силкиб қўйдим.
Сарвиноз ишора қилсам тушунмасди-да __сиз билан ишора орқали гаплашишни ўрганиб олишим керак. Уй муҳитини ўрганаман деб сизни ҳам қийнаб қўйяпман ёздиравериб....доим ниманидур сўрамоқчи бўлса, қоғоз билан қалам олиб келади. Адҳам ёнимизда бўлса у тушунтириб беради. Ёзишимга ҳожат бўлмайди.
__"бегона жойдан ухлолмасдим, жой танлардим" деб кечаси билан уйқуйимни ўчириб чиқасанку. Ўша пайтда ўргатиб қўяман....ошхонага Адҳам кириб келди. Уни гапига кулиб қўйдим..
__воой жиннимисиз?...Сарвиноз уялиб бир менга қараб, ерга қараб олди....опамни олдида шарманда қилдингизку.
__уялма бу опанг тўйларини эртасига "кириб кетсам майлими" деб сўраган мени олдимда...ишора орқали сўрасам тушуниб қолгани ёдимга тушиб қайта уялиб кетдим. Сарвиноз ҳам на уялишни, на кулишни билмай. Адҳамни етаклаб чиқиб кетди.
Қиши бўйи қурилишга тўплангам материалларни йиғиб. Эрта баҳорда уста туширдик. Сарвиноз иккимиз бирга уларга тушлик тайёрлардик. Эркаклардан қай биридур туш пайти келиб, усталарга егулик ва чойларни олиб борарди. Алҳамдулиллаҳ оиламиз ахил ва тинч.
Яқинларим соғ-саломат. Барига шукур. Иш шу йўсинда кетса.
Кузга бориб биз кўчишимиз мумкин. Уч эркакни ҳунари орқасидан яхшигина даромад келарди.
Сезиб юрибман Сарвиноз қандайдур ўзгариб қолган.
Сарвиноздаги ҳолатлар мен Аҳмадга бошқоронғи бўлган пайтларимни эслатарди. Шуларни ўйлаб қилган таҳминимдан ширин энтикдим. Аҳмад ҳам ака бўларканда. Уйга яна жажжи фаришта келарканда. Илоҳим ўйлаганларим чин бўлсин.
__опа сиз буларни қаердан билдингиз?...таҳминларим ёзилган қоғозни ўқигач, Сарвиноз ҳайрат билан қаради.
"Аҳмадга ҳомиладор эканимда, шундай бўлгандим" ёзганимни ўқиб кўзлари чақнаб кетди.
__раҳмат опа бирам ҳурсанд бўлдим...бироз уялди.....охирги уйга борганимда келинойим шуни шама қилиб кесатганди.
Укасига келин қилашмоқчи эди-да. Дадам "қайчи қуда бўлмайди.
Ўртада гап қочса. Икки оила тинчи бузилади" деганди.
Укасини аёлида янгилик бор экан. Мени "чақиб" олганди.
Англадимки Сарвиноз ичидан сиқилган экан.
Келинойисини гапидан кейин...
Кўп ўтмай бу янгиликдан бутун оиламиз ҳабар топиб ҳурсанд бўлдилар. Адҳам Сарвинозга янаям эътиборли, меҳрибон бўлиб қолганди. Бу давр ҳам бир даврда. Қанча бўлса эркалигингни кўтаришади. Фарзандимни кўтариб юрибди деб. Бир лаҳзага ўша ҳисларни яна туйгим келди. __Яхшимисан?
__"ҳа яхшиман" __белинг оғримаяптими?
__"бироз безовта қиляпти.
Қўшни аёлни айтишича.
Болалик бўлгандан кейин бел оғриши табиий хол экан." __сен Аҳмад туғилгандан кейин, чиллада белингни авайламадинг. Мен сени оғриғинг сабабчисиман. Дўстим билан гаплашгандим. Хотини 40 кун уйига ташлаб кетган экан.
Туғруқда суяклар ораси кенгайиб қоларкан. 40 кунда ўзига келаркан. Шу оралиқда оғир кўтармаса яхши экан....Анвар ака шу жойида мени маҳкам қучди.....сен шу жуссангга ўша ҳолингда. Ўзингдан оғир мени доим суяб келдинг. Кечир марваридим. Сени дардингга сабабчи бўлганим учун. Яқинда катта шаҳарга боришим керак.
Сени.ҳам олиб бораман.
Доктирга кўриниб келамиз.
Кунларимиз асосан уста боқиш билан ўтарди. Вақт ўтгани сайин Сарвинозни қорни билиниб қолганди. Дадажон ва Анвар акамдан иложи бирича яшириниб юрарди. "Катта қорин билан бемалол юришга тортиняпман" деб Анвар акам айтганидек катта шаҳарга мени ҳам ўзлари билан олиб бордилар. Бу орада бел оғриғим анча кучайганди. Марказдаги шифохонада текширтириб бўлганимиздан сўнг. Бош Шифок
ор ҳузурига кирдик.
__ҳўш белингиз қанчадан буён оғрийди?....шифокор қўлидаги қоғозларни қўйиб, менга қаради. Мен Анвар акамга иложсиз қарадим. Қўлим билан ишора қилдим "сиз айтинг" деб.
__доктир анчадан буён ора-орада безовта қиларди. Яқиндан буён оғриқ жуда кучайди. Шунга сабаби нима экан биламаяпмиз....мени ўрнимга Анвар акам жавоб берди.
Шифокор ҳам менимча тушунди сабабини.
__ҳўп аёлингизга Умуртқа поғонаси, диск чурраси диагноси қўйилибди. Халқ тили билан айтганда. Грижа. Бу анча олдин бошланган. Шу кунларда оғриқ кучайганини сабаби эса.
Аёлингиз ҳомиладор. Ва табиийки бу ҳомила касалликни оғриқларини кучайтиради.
Наҳотки бошимда бу синов ҳам бўлса. Анвар акамга қарар эканман. Менга қаратилган нигоҳларида. Чексиз айбдорлик ҳисси мужассам эди.
Тўғриси анча тушкунликка тушиб қолдим. Ҳомиладорлик ҳам бу сафар оғир ўтарди.
Муолажалар ҳам сал оғриқни камайтирардику. Барибир бутунлай қўйиб юбормасди Оила аъзоларимиз бу ҳақда эшитиб анча тушкунликка тушишди. Аям "бошингда шу ҳам бормиди?" Дея анча йиғлади.
Дадамни кўзларида меҳр ва ачиниш қоришиб кетганди. Акам ҳам қўлидан келганча бу ҳақда суриштирди. Турникка тортиниш грижа учун фойдали экан. Мен кўп ўтириб иш қилганим, ва Анвар ака оёққа тургунча уларни суяганим учун бу касаллик пайдо бўлганини айтишди. Агар шундай бўлса ҳам мен афсусланмайман. Аллоҳни бир синови деб қабул қилдим буни ҳам.
Турникка тортинганда, белдаги умуртқалар ораси очилар экан. Ва қисилиб қолган грижа енгиллашаркан. Аммо ҳомиладор ҳолимга бу бироз қийин эди.
Бу орада Cарвиноз ва Адҳам ўғиллик бўлди. Исмини Акбаржон қўйишди. Жуда ширингина эди. Менда ҳомила каттаргани сари оғриқлар кучаярди. Кечаси билан ухлолмай инграб чиқардим.
Анвар акам ҳам менга қўшилиб тунни бедор ўтказарди. Баъзида оғриқни зўридан йиғлаб юборардим. Бир дард билан юкли бўлиш ҳам қийин экан.
Фарзандимни қўлимга олгунча минг ўлиб тирилдим гўё. Аммо фақат сабр дедим.
Аллоҳга шукур. Иккинчи фарзандим ҳам тўрт мучаси соғ бўлиб туғилди. Бу сафар уйимизда 40 кун турдим. Анвар акам қатъий талаб қўйдилар.
Қизимизга Муслима дея исм қўйдик. Аҳмад бу орада икки уй орасида эди. Дадасини соғинса кетарди. Мени соғинса келарди. Қирқ биринчи куни Анвар акам келдилар. Менга соғинч билан қараб.
__ташқарида кутаман...дея чиқиб кетди. Нарсаларимизни келинойим йиғиб берди. Чиқсак Анвар акам билан дадам нималарнидур берилиб гаплашишарди. Ҳамма билан хайрлашиб уйимизга кетдик. Участка ҳам битганди бу орада. Сарвиноз кам бўлмасин, ҳеч бир миннациз менга ёрдамлашарди. Ҳатто фарзандларимни кирларини ҳам "сиз тегманг мен ўзим" деб Акбаржонни кирларига қўшиб ювиб қўярди. Анвар акам ҳам меҳрибон эди. Мен шукур қилардим. Дард берса ҳам меҳрибон яқинлар қўшиб берганига. Аяжон ва, дадажон.
Бизни кузда эмас. Баҳорга чиқиб кўчиришга қарор қилишди.
Кейин бу.ердаги эски иморатларни бузиб Адҳамга янги уй солишларини айтдилар.
Бари мен учун ёш бола билан қийналмаслигим учун. Қандай меҳрибон яқинларим бор.
Баҳоргача Муслима ҳам сал қўлга кириб қолади. Яхши бўлди деярдим.
Аммо янги уйда мени янги оғриқлар кутиб турганини билганимда эди. Асло бу уйдан кўчмасдим.
Реъжалаштирилгандек баҳор фаслида янги уйга кўчадиган бўлдик. Бу вақтда Аҳмад тўрт ёшга тўлиб қолганди.Муслима ҳам уч-тўрт ойликда инжиқликлари камайиб, ярим ёшга етиб қолганди.
Кўчганимиздан кейин ҳам ҳамма эркаклар оилавий дўконда иш қилишиб, катта ҳовлидаги нураб қолган уйларнибузиб ўрнига янги уй қуриш учун ҳатакатда эдилар.
Аввалига ҳаммаси яхши эди.
Кейин аста секин, Анвар акам қандайдур ўзгара бошладилар.
Қандайдур бееътибор, ва қўрс бўлиб қолаётгандек эди гўё. Муслимани жуда яхши кўрарди. Аҳмадни ҳам. Уларга билганича динимизда бир нималар ўргатишга интиларди.
Аммо менга нисбатан муносабатлари аввалгидек эмасди. Ҳатто ҳолимни сўрамай қўйганди.
Бир куни жуда кеч келдилар, свет кўп ўчарди. Кечасида чақмоқ чақиб, мамақолдироқ гумбурлай бошлади.
Ёшлигимдан жуда қўрқаман шу ҳолатдан. Фарзандларимни амаллаб ухлатдиму. Ўзим ҳеч ухлолмасдим.
Анвар акам келганда. Қучиб роса йиғладим.
__нега йиғлайсан? Ёш боламисан?...жилмайиб юзимга қаради. Ой нурида ялтираб турган кўзларига боқдим.
__"чақмоқдан қўрқаман" __фақат чақмоқданми? Ёки қоронғуликдан ҳамми?
__"фақат чақмоқдан".
__яхши....мени бағрига босиб жойимизга ётди....Нилуфарим мен катта шаҳарга юк олиб бораман. Иложини қилсам тез қайтаман. Бирор кун қолишим ҳам мумкин. Сен қўрқмайсанми?
Аста қимирлаб қўйдим. Гапира олмасам бу ҳолатда қандай жавоб бераман. Тушуниб мени қўйиб юборди.
__"қўрқмайман. Лекин соғинамиз." __мўлтиллама. Тез қайтаман.
Росдан тез қайтдилар. Улар ясаган сандиқ жавон. Ва бошқа нарсалар кўпчиликка ёқиб.
Буюртмалари кўпая бошлади.
Бир неча ой ичида Анвар акамниҳам катта шаҳарга боришлари кўпайди. Баъзида икки-уч кунлаб қолиб кетадиган бўлди ҳам. Қишлоқ жой. Маҳалла кўй иноқлиги учун. Хотиржам эдик. Бир кун бу хотиржамлигимизга кўз тегди.
Йўқ аслида мени хотиржамлигимга.
Анвар акам бу сафар уч кунлик сафаридан ҳар доимгидек ёлғиз қайтмади.
"Ассалому алайкум, яхши келдингизми?"...Анвар акамга ишора қилгач ёнидаги қизга кулиб қарадим.
__"ваалайкум ассалом. Яхши ўтирибсизларми?" Негадур Анвар акам ҳам ишора билан жавоб қайтарди. Ҳайрон қарадим.
__ассалому алайкум....қиз ширали овозда салом берди.
__Малика бу мени аёлим Нилуфар. У сизни эшитмайди.
Гапиролмайди ҳам. Яъни кар ва сақов.
Анвар акамни айтган гапларидан устимдан муздек сув қуйилгандек бўлдим. Тўғри мен сақовман, аммо кар эмасманку.
Нуқсонимни тили билан қўпол қилиб айтганини эшитдимку.
Нега? Нега бундай дедилар? Кўзларим бир зумда ёшланди.
Соғиниб кутган инсоним. Менга келиб улгурмасдан озор берди.
__"Нилуфар бу биздан товар олаётган савдогарни қизи. Исми Малика. Бироз мазаси йўқ экан.
Ҳаво алмаштирсин дебди доктирлар. Шунга вақтинча бизникида туради" Мени росдан кар ўрнига чиқариб, яна ишора билан тушунтирдилар. Ёлғон гапириб нима топар экан? Қалбимга қанча озор берганини билармикан шу беш дақиқа ичида.
"Ҳўп" дегандай бош силкиб қўйдим. Кўз ёшимни кўрсатмаслик учун. Тескари қараб олдим.
__ҳўв анави четдаги хона бўш.
Жойлашиб олсангиз бўлаверади....деди қизга. __ҳўп бўлади. Мен кийимимни алмаштириб чиқаман....қиз ҳудди нозланиб гапиргандек туйилди менга. Ётоқхонамизга ўқдай отилиб кирдим. Жуда алам қилди. __сени соғиндим...ортимдан кириб қучди. Нега энди гапиряпти? Яна ишора қилмайдими? Илк бора бу қучоққа киргим келмади. Силтаб ташлагим келди.
"мен овқатга уринай, меҳмон келди ахир" бағридан юлиқиб чиқиб, шуни тушунтирдим..
__мени соғинмадингми?...қанчалик соғинганимни билсангиз эди.
__"эшитмаяпман. Ишора қилиб айтинг гапизни" ...шундай ҳаракат қилдимда. Йиғлаганча чиқиб кейдим. Сездирмайман дегандим. Айтиб юбордим барибир. Ҳафа бўлганимни билдириб қўйдим.
Ошга сабзи, пиёз тўғраб.
Ўчоққа ўт қаладим. Ёғ қизишини кутаётган пайтим Малика ёнимга келди. Аросат кўйлакда. Оппоқ аёқларини кўз-кўз қилгандек кўринарди кўзимда.
__ош еймизми?...қозонга қараб савол берди. Энди бош силкимоқчи эдим.
__ия эшитмаслиги эсимдан чиқибди-юу....дея мендан узоқлаша бошлади.....Анвар ака, Анвар акаа.
Йиғлаганимни кўрдими йўқми? Ортимдан чиқишга ярамаган эрим. Маликани Икки оғиз гапига учиб чиқди гўё.
__тинчликми Малика нимадур керакми?...қиздан астойдил сўрай бошлади....нимадур керак бўлса бемалол айтаверинг.
__мени қачон маҳалла айлантирасиз. Зерикдим.
Нега уялмай бировни эрига эркаланяпти? Мени эшитмайди деб ўйласа ҳам. Анвар акани оилали эканини биладику. Наҳотшуни ўйламаса.
__ойижооонн....ичкаридан уйқусираганча Аҳмад кўзларини ишқалаб чиқди. Пешиндан кейин ухлаб, асрдан кейин турарди иккиси ҳам.....дадаажооон.
дадааа...Анвар акамни кўриб ёнига учиб борди. __ўзимни полвон ўғлим....Анвар акам Аҳмадни кўтариб олди....мен йўқ аез билан синглизни қўриқладизми?...нигоҳини қизга қаратди....юринг ичкарига кирайлик кейин гаплашамиз.
Анвар акам шу гапни айтиб, Аҳмадни эркалатиб чой ичадиган. Кичик уйчамизга кириб кетди. Малика ҳам уёқ-буёққа бир-бир қаради-да, ўғлим билан эримни ортидан кириб кетди.
Мен рашк қиляпманми?
Тушунмаяпман ўзимга. Балки мени у қизга "кар ва сақов" демаганда. Бунчалик куймасмидим? Аммо ичим ёнаяпти.
Давоми бор.
#АСЛМУҲАББАТ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1