6-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
Бошим оғриб кетди. Менга уларни қизиғи йўқ энди. Ўғлимни соғиндим. Ойимга қўнғироқ қиламан. Дадам билан келишини сўрайман. Бор гапни айтаман уларга.
Ўғлимни олиб ота уйимга кетаман.
__Тел...телефонингиз борми? -ҳамшира қиз пераваска учун нарсаларни тайёрлаётганди сўрадим.
__Ҳа бор.
__Қўнғироқ қилиб олсам майлими?
__Майли бемалол.
Телефонни олиб, ойимни рақамини тердим. Биринчисида олмади. Иккинчисида жавоб берди. Ойимни биргина "ало, эшитаман" деганига ўпкам тўлиб кетди.
__Ой...ойи..жон. -дея олдим базўр.
__Шайдоо? Шайдо қизим сенмисан?
__Ҳаа мен ойи.
__Бормисан қизим. Тушимга кирибсан икки кундан буён, телефонинг ўчиқ. Ҳавотирдан ўлдимку. Куёвга бир-икки қўнғироқ қилсам, "уйдамасдим" деди. Яна қилгани истиҳола қилдим.
Ўзинг ҳам йўқ бўлиб кетдинг. Қайнисинглинг....
__О-йи-жоон. -йиғлаб юбордим.
__Қизим йиғлаяпсанми? Нима бўлди?
__Ме.энн. мен касалхонадаман.
__Вой ҳудойим. Нега менга айтмадинг. Қайси шифохонадасан?
Ҳамширага қарадим. Овоз анча баландлиги ва қорин соҳамни очиб, пераваска қилаётгани учун. У ҳам онамни гапларини эшитиб турганди.
__Марказий шифохона. -деди мени нега қараганимни тушиниб.
__Марказий экан ойи.
__Ҳозир етиб бораман жоним болам. Нима бўлди ўзи. Сен яхшимисан? Ёки набирамга нимадур бўлдими?
__Ойии келинг кейин гаплашамиз. Дадам ҳам келсин илтимос.
Ойим билан гаплашгач, уларни келишини кута бошладим. Қорнимдаги жароҳатим ҳамшира спирт билан артганда бирам жаззилларди.
__Оғрияптими? Жароҳат калтакланган пайтингизда очилиб кетибди. Камига, Инфекция ҳам тушириб олибсизда. Энди анча қийналасиз. Вақтида абработка қилиб туриш керак эди.
__Кунига икки маҳал переваска қилинарди. Шунда ҳам инфекция тушибдими? -дедим ҳайрон.
__Йўғааа. Кунига икки маҳал? Қўйсангизчи.
Ҳамширани алдамадимку. Хазона икки маҳал қиларди росдан.
Наҳот шунда ҳам инфекция тушган бўлса?
Ҳамшира яна нимадурлар деди. Қулоқларим уни гапларини эшитгани билан, миямгача етиб бормасди...
Ҳаёлим жароҳатимга тушган инфексигада эди.
Мени ухқучи бўлиб қолганимга Хазонани дорилари сабаб бўлган бўлса. Инфекцияда ҳам уни ҳиссаси бўлса керак.
Инсон шунчалар тубанликка бориши мумкинми?
"Гумон-иймондан айиради" дейишади. Аммо менга қилганлари, мендан сир тутган жирканчликлари сабаб. Бундан ортиқ нима деб ўйлаш мумкин?
__Инфекция? Қанақа инфекция яна? -ҳаёлларимни эшик олдида турган одамни бир яримдан ошиқ вақт қадрли бўлган. Айни дамда, энг ҳунук овоздек бўлиб қолган овози бузди...
Кўзим тушиб жирканиб кетдим. Юз-кўзи кўкариб ётибди.
__Беморни жароҳатига инфекция тушган. Яхши қаралмагани учун.
__Адашяпсизлар! Уни парваришини ўзим назорат қилганман. -ҳамширага **** қўйгудек қаради.
__Сиз шифокормисиз? -ҳамшира уни ёқтирмаётганини очиқ кўрсатиб, ўзидек қўпол жавоб қайтарди. -Сиз қаердан биласиз. Ҳудди ифлос сувда ювилгандекку.
__Уни пераваскасини синглим қилган.
Шу гапидан кейин, унга шундай жирканиб қарадимки. Ётоғига тортган қизни, уялмай оғзини тўлдириб "синглим" деганига кўнглим айниб кетай деди.
Алданиб келганим аламидан. Кўзларим истамасамда, ёшланди.
__Билмадим унда. Аммо ҳаммаси қўл учида қилингандек. Бир маҳал спиртда тозаланиб турганда ҳам бунчалик бўлмаслиги керак эди. -ҳамшира нарсаларини йиғиштирди. -Мен ҳозир сменимни топшириб кетаман. Смен алмашган ҳамширага сизни тайинлаб кетаман. Ўзи кўз қулоқ бўлиб туради. Қўлингиз учун узр.
Охирги гапини пичирлаб айтди. Балки анави жирканч мавжудод эшитса, жавобгарлигидан қўрқгандур.
__Ҳаммаси учун раҳмат. Бугун кетишим ҳам мумкин.
__Менимча рухсат беришмаса керак. Аҳволингиз қониқарли эмас. Майли соғ бўлинг. Мен уч кундан кейин келаман. Насиб бўлса кўришармиз.
Ҳамшира чиқиб кетди.
Олиб келган нарсаларини стол устига жойлаб, бизни кузатиб, ўйланиб турган инсон, агар Уни инсон деб бўлса. Эрим дегин келмай қолди. У ёнимга келди.
__Переваскаларингни вақтида қилдирмаганмидинг?
__Қилдиргандим. Ҳатто эсимда чиқса синг-лин-гиз ўзи эслатиб қилиб қўярди. Ким билсин, балки мазғава билан қилганми?
Синглингиз сўзига урғу бериб, кесатиб гапирдим.
__Хазона бунчаликка бормайди.
Унга нафрат билан қарадим. Кўзларини олиб қочди. Ўзича рўл ўйнамоқчими?
__Мен кўрган чирканчлик олдида бу ҳеч нарса эмас. Сизлар шунчалар тубансизларки.
Синглим деб юриб.
__Хазона мени шарий никоҳимдаги аёл. У билан ҳеч қандай ака-сингил эмасмиз. Ҳатто қариндош ҳам эмасмиз.
Истамасам ҳам қалбим оғриди. Бир ярим йилдан зиёдроқ вақт. Айтишга асондур. Аммо унда қанча хотиралар бор. Энг ёмони буларни бари. Бир сароб эканида.
Уни меҳри, севгиси, эътибори. Ҳамма-ҳаммаси ортида ўз манфати учун тузилган реъжа эканида.
__Қайси юз билан. Уни синглим деб, ойимни жиянига унаштирдингиз?
__Уни синглим эмаслигини сездирмаслик учун эди бу.
__Жаҳонгир қаерда?
Анча сукутдан кейин сўрадим. Унгача сўзсиз йиғлаб олдим. Истамасамда кўз ёшларим қуйилиб келаверди.
__Уйда.
__Ким билан? -дедим ғазабим тошиб.
__Хазона билан.
__Боламни ўша ифлос, фоҳиша билан қолдирдингизми? -ўрнимдан сапчиб турмоқчи бўлдим. Оғриқдан инграб, қайта жойимга ётиб қолдим.
__Ўзингни уринтирма! Сенга мумкинмас. -мени қулайроқ ётиб олишимга ёрдамлашмоқчи бўлди. Жоним оғриса ҳам силтаб ташладим.
__Олиб келиб беринг боламни. Уни қўли тегишини хоҳламайман.
__Сен бола қарайдиган аҳволда эмассан! Ўзингга келиб олгунинггача унга Хазона қараб туради.
__Керакмас. Эшитяпсизми? Керакмас. Уни қорни оч. Уни эмизишим керак.
__Унга смес беряпмиз. Мен ўғлимни оч қолдириб қўяманми сенингча?
__Мен сизларга ишонмайман. Менга қилганларингиздан кейин. Балки Жаҳонгирга сиз ҳеч нарса қилмассиз. Лекин Хазонангиз унга зиён етказмаслигига ким кафолат беради. Менга инфекция туширган. Боламга нимадур қилмаслигига ким кафолат беради.
__Мен! -деди жазавага тушаётганим учун. Маҳкам қучиб оларкан. -Ўғлимга кимдур. Нимадур қилишига йўл қўймайман. Ҳавотир олма.
Бу жирканч қучоқдан қанча чиқишга уринмай ҳолим йўқлиги учун, кучим етмасди.
__Тегманг менга.
__Буни иложи йўқ. Сен мени хотинимсан.
__Сиз билан ажрашаман.
__Хомтама бўлма! Мени ажрашадиган хотиним йўқ! -бағридан бўшатиб, юзимга қаради.
__Дадам билан ойим келса, ҳаммасини айтиб бераман. Сизни кўришни ҳам хоҳламайман.
__Уларга ҳеч нарса айтмайсан!
__Айтаман. Ҳамма-ҳаммасини.
__Мен айтмайсан дедим.
__Кечирасиз. Беморимизга мана шу укол-дориларни олиб чиқиб бераркансиз.
Менга таҳдид қилгандек гапираётганди. Аввалги эмас, бошқа бир ҳамшира кириб қолди.
__Ҳозирми? -қовоқ уйиб сўради.
__Ҳа ҳозир. Булар қанча тез қилинса, шунча тез қувватга кирадилар. Яна бирон нима **** ҳам олишлари керак.
__Мен бира-тўласи, егулик ҳам олиб чиқаман.
__Қайнатма олиб чиқсангиз яхши.
__Тушунарли.
Чиқиб кетди. Ойимга қўнғироқ қилганимни айтмадим. Негадур айтгим келмади.
Агар билса улар келмаслиги учун нимадур қиладигандек.
Ўғлимни соғиниб, ўрнимда йиғлаганча, эшикка термулиб ётар эканман.
Хона эшиги очилиб, ойим ва дадам кириб келди.
Мени кўриб ойим йиғлаб юборди.
Дадамни нигоҳларида ҳам меҳр, қаҳр, жамиийки, туйғулар мужассамдек.
__Жоним қизим. Шайдогинам. Сени шу аҳволга солдими ўша мараз? Юз-кўзингни соғ жойи қолмабдику.
Ойимни қучиб ҳўнграб йиғлаб юбордим. Бир сўз айтолмай, фақат йиғладим.
__Ўша ифлос қани ўзи? Ҳамшира шу ерда эканини айтгандику.
Дадам тишлари орасидан вишшиллаб сўради.
Ойимни айтишича, улар касалхонага етиб келиб. Мен қўнғироқ қилган рақамга терганлар.
Ҳамшира қиз мен ётган палатани. Ва Баҳодир ака шу ердалигини. Мени уриб шу аҳволга солганини. Жароҳатимга инфекция тушганини. Бир нафасда, айтиб ташлаган.
Охирида ўлдириб қўйиши ҳам мумкинлигини айтиб ваҳима қилган.
Мен улар келганидан қувониб, фақат йиғлардим. Ота-онам менга ачиниб, куёвларидан жаҳли чиқарди.
__Қизим кетаман деяпсан! Бу аҳволингда рухсат беришармикан? -ойим йиғлаб, анча ичимизни бўшатиб олганимиздан кейин, сўради.
__Ойи кетгим келяпти. Ўғлимни ҳам кўргим келяпти. Мана бу ерим тошиқиб кетяпти.
__Ҳўп қизим даданг гаплашиб кўради. Шифокорлар билан.
Қўлинг сингур нега бунчалик урди?
__Уу....синглиси.
__Нега урганини нима аҳамияти бор. Бунчалик қилишга ҳаққи йўқ эди. Икки кун бехуш ётган ўлтириб қўйса нима бўларди?
Дадам гапиргани сабаб,, мени гапим бошланмай, тугади. Қанча босиқ гапирмасин. Жаҳли қай даражада чиқаётгани билиниб турарди дадамни.
__Шайдо буни ичиб ол..... Ияа дада,....ойи? Сизлар қачон келдинг.....
__Ифлос мараааззз.
Баҳодир ака эшикдан кирганда, кутилмаган ҳолатдан ранги қув ўчди. Кейин ўзини ўнглаб, гапираётганди. Дадам юзига туширган мушт сабаб, мункиб кетди. Қўлидаги нарсалари ҳам ер-парчин бўлди. Дадам ғазабини босолмай, кетма-кет ура бошлади.
__Сен мараз ҳали мени қизимни урадиган бўлдингми? Шунчалик ҳам урасанми? Ҳайвон. Эркакмисан?
__Ҳаа эркакман. Эркаклигим учун урдим. -Баҳодир ака ҳам баланд овозда гапирди. -Қизингизни эски севгилиси билан топишиб олган. Қайси эркак чидайди бунга? Сиз ҳазм қила оласизми?
__Ёлғон гапиряпти. Ўзини айбини яшириш учун. Уйдирма тўқияпти. Ўзи синглиси билан....улар аслида ака-сингил эмас эканлар. Улар эр-хотин. Шарий никоҳлари бор. Буни билиб қолганим учун мени шу кўйга солди.
__Қизим...ним...нималар деяпсан? -ойим тутилиб савол бердилар. Дадам бир зумга ҳудди карахт одамдек турарди.
Қай биримизни гапимизга ишонишни билмаяптиларми?
__Сен қизимга туҳмат қилма. У хато қилиб аввал гаплашган бўлиши мумкин. Лекин у-бу даражага борадиган эмас.
Мени қизим зинокор эмас!
__Қарангга. Зинокор эмасми? Унда айтингчи мени синглим билан аслида эр-хотин эканимизни қайси мантиққа тўғри келади?
Қизингизни фотиҳаси нега бузилганини ҳам билдим.
Нега энди бу ишни қайта қилганига ишонмаяпсиз?
Баҳодир ака мени ҳаётим давомида қилган. Энг катта хатойимни айтдилар.
Дадам...
Дадам жим бўлиб қолдилар...
Наҳотки ишоняптилар?
Йўқ...
Йўқ, ишонманг дадажон.
Мен у хатони қайта қилмадим.
__Дадажон алдаяпти. Мен ундай қилганим йўқ. Хатто ўша аммам ҳақдаги ҳақиқатларни айтган кунларингиздан кейин, кўрмаганман ҳам. Дадажон...
__Мени бу ҳолатимга нима сабаб деб ўйлайсиз? -Баҳодир ака кўкарган башарасини айтди. -Мен ўша бўлмаган куёвингиз билан муштлашдим.
Келибсизлар-келибсизлар. Эртароқ келмабсизларда.
Ёки сен Шайдо.
Даданг билан ойингни эртароқ чақирмабсанда.
Кечаси билан ёнингда қолган, ойнашингни жўнатиб юбориб, кейин чақирдингми?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев