----- ҒАЗАБ ҚИЛМА – ЖАННАТИЙ БЎЛАСАН!
________
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга насиҳат қилинг», деди.
— Ғазаб қилма! – дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳалиги одам илтимосини бир неча бор такрорлади.
— Ғазаб қилма! – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам».
Бухорий ривоятлари.
***
Ҳадисдан олинадиган сабоқлар
1. Мусулмоннинг хулқи
Мусулмон фарзанди гўзал ахлоқлар билан сифатланган, ҳилму ҳаё ила зийнатланган бўлади. Тавозе либосини кийган бу инсон ўзгаларга раҳмдиллик билан муомала қилади. У бировлар оғирини ўз елкасига олади, озор-азиятларга сабр қилади, жазолашга қодир бўла туриб дилозорни афв
ИСЛОМДА АЁЛЛАР ХУҚУҚИ
----
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ Таолога ҳамдлар бўлсин.
Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
Турли сабабларга кўра аёллар масаласи Исломга қарши таъна тоши отилишининг асосий нишонларидан бирига айланиб қолган. Ҳатто баъзи мусулмон уламолар «Аёллар масаласи Ислом уммати кўксига санчилган заҳарли ханжардир», деб айтишга мажбур бўлдилар. Бу масала бўйича кўплаб китоблар битилган, мақолалар ёзилган, хутбалар, мавъизалар қилинган.
Албатта, бу масалага ортиқча тўхталишга бизнинг имконимиз йўқ. Иккинчидан, Ислом ўз таълимотларига хилоф қилиш оқибати-да келиб чиққан нотўғри ҳолатга жавоб беришга мажбур ҳам эмас. Энг муҳим
--- АЛЛОХ ТАОЛО ДЕДИ ---
---
Кўзларингни уларни синаш учун айримларга баҳраманд қилиб берганимиз ҳаёти дунёнинг турли зийнатларига тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир.
(Тоҳа сураси; , 131-оят)
-------
Тафсир
Биз баъзи кофирларга берган турли зебу зийнатларга ҳавас билан боқма. Улар бу дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Биз уларга бу матоҳларни синаш учун вақтинча берганмиз. Беш кунлик дунёнинг зебу зийнатида бақо йўқ. Бирпасда заволга учрайди.
"Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир".
Роббинг сенга берган ризқ энг яхши ризқдир, энг боқий ризқдир. У вақтинчалик эмас, доимийдир. У синаш учун эмас. сийлаш учундир.
"Тафсири Ҳилол" китобидан.
Тарих энг зўр кўзгу биз учун
---
1873 йил Хивага юришда рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Январий Алеизий Маггахен томонидан қилинган қўйидаги қайдлар юрагимни ларзага соляпди: «Амударёни кечиб, роса чарчаган эдик, агар қаттиқ қаршилик бўлса бу аҳволда нима қиламиз экан деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор бир қаршиликсиз, ҳаттоки маҳаллий аҳолидан озиқ овқат олиб қийналмай етиб бордик. Аскарларимиз аҳолидан янги узулган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишди, жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз деган хавотирларимиз ҳам бир зумда йўқ бўлди, чунки Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди»