Жим туринглар КЕП ҚОЛДИ!!! Шуни бирор жойга ёзиб қўймасам кейин эсдан чиқади. Шунча яшаб шунга ишонч ҳосил қилдимки, Ягона Ўлчаб Берувчи Зот ҳамманинг ўз ҳолидан қониқадиган қилиб яратган. Масалан, аёл “Нима учун мени аёл қилиб яратдинг?!” деб Худога мазамат қилмас экан. Балки эркакларга ўхшаган беўхшов яратилмаганига хурсанд бўлишар. Қаранг энг қизиғи, ўз ҳолидан хурсанд. Эркак ҳам шу! Эркаклигига хурсанд. Ҳатто эркак намойишкорона хурсанд бўлади ва ўз ҳолидан қониқади! Ҳамма ўзича хурсанд. Шунинг сингари аҳмоқ ҳам “Нима учун мени аҳмоқ қилиб яратдинг?!” демас экан. Бўлмаса аллақачон тузалар эди... Ҳатто у бечора аҳмоқлигини ҳам билмаса керак...
Кеча ёзувчи, режиссёр, фахрий журналист Анвар ака Тожиев менга чоп этинг деб ўз ҳаётида бўлган кичик воқеани ёзиб олиб келди. Менга ёқди. Сизлар ҳам ўқиб кўринг-а! ҲАЛОЛЛИК ШАРОФАТИ Бир кун кечки пайт , ишдан қайтаётиб, метро бекати ёнидаги бозорчадан ўн дона туҳум сотиб олдим. Уйга келсам, хотиним “ Нега тоқ тухум олдингиз? ” деб қолди. Санасам, тухумлар сони 11 та чиқди. Ғира-шира кеч бўлгани учун сотувчи янглишган бўлса керак деб изоҳ бердим. Эртасига ишга кетаётиб, метро ёнида туҳум сотган одамни изладим—ҳали келмаган экан. Кечқурун ишдан қайтаётиб, яна ўша жойга бордим. Сотувчи савдосини эрта тугатиб, кетиб қолган экан. Ён