ҚИШЛОҚ ҚИССАСИ
4
Шунингдек, Кумушазиз қишлоғидаги эски жоме масжиди 1905 йили Сиддиқ ҳожи деган бой-бадавлат одам томонидан қурдирилган бўлиб, ранг-баранг жилоларга бой ўзбек миллий нақшлари билан безатилган эди. Динсизлик йиллари у ёпиб қўйилиб, ўрнини туман маиший хизмат корхонасининг ёғоч ва темирчилик устахонаси эгаллаганди. Масжиднинг ичи ва ҳовлиси темир-терсак ва ёғоч чиқиндиларига тўлиб кетганди. Фақат қайта қуриш йиллари маҳалла аҳли топганини ўртага ташлаб, масжидни таъмирлаб, асл ҳолига қайтарди. Мустақиллик йиллари янги жоме масжидлари барпо қилингач, эски жоме маҳалла масжиди сифатида намозхонларга хизмат қиляпти.
Асли сузоқлик, ҳозир Тошкентда яшаб ижод қила