ҚУРЪОН ҚАЛБЛАРГА ШИФОДИР
Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилиб айтади:
“Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилади”
(Ал-Исро сураси 82-оят).
Яъни, эй Муҳаммад, Биз Сизга Қуръонни нозил қиламиз. У жаҳолат ва залолатга даводир. Қуръон мўминлар қалбидаги маънавий иллатлар, нифоқ, шикр ва ҳақдан тойилиш кабиларни бартараф қилади. У мўминлар учун раҳматдир. Аммо Аллоҳга куфр келтириш билан нафсларига зулм қилганлар Қуръон эшитганлари заҳоти имондан йироқлашадилар ва бу нарса уларга зиён келтиради, холос.
Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло шундай деган:
“(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учу
Талвасага тушманг Аллоҳ сиз билан.
---
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
---
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
---
«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси:
“Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬