Банда қалби қаттиқлик ва Аллоҳдан узоқ бўлишдан ҳам кўра оғир уқубатга дучор бўлмайди. Дўзах қаттиқ қалбларни эритиш учун яратилган. Аллоҳдан энг узоқ қалб қотган қалбдир.
Энг кучли оғриқ қалбнинг гуноҳдан оғриши. Ўлимдан шиддатли нарса йўқ. Ўтиб кетганлар тафаккур учун ва ўлим эса насиҳат учун етарлидир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Раҳмат ойида раҳматидан умид
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «(Шариатда кўрсатилгандек) тўғри амал қилинглар (яъни амалларни бажаришда чуқур ҳам кетманглар, сусткашликка ҳам йўл қўйманглар. Ҳеч бўлмаса тўғриликка) яқин бўлинглар. Хушхабар беринглар. Ҳеч қачон биронтангизни амали жаннатга киритмайди».Саҳобалар: «Ҳатто сизни ҳамми, ё Расулуллоҳ?”», деб сўрашди. «Аллоҳ марҳамати ила мени буркамаса, ҳатто мени ҳам»,деб жавоб бердилар.
Бухорий (5673) ва Муслим (2816) ривояти.
Aллоҳ бизни ўз раҳматига олмаса, ҳеч биримиз жаннатга кира олмаслигимизни, амалларимизнинг аҳамияти йўқлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаб