Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Албатта нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади»
Бухорий ва Муслим ривоятри.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бошпана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади.
1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради.
2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади.
3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади»
Имом Байҳақий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради» Имом Термизий ривояти (Анас (р.а).дан)...
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади» Имом Термизий ривояти (Оиша (р.а).дан)...
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар»
Имом Термизий ривояти (Жобир (р.а).дан)...
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло буюрдики: "Эй бани одам! Менга ибодат учун қалбингни бўшатгин, уни беҳожатлик (бойлик) билан тўлдиргайман, фақирликни дафъ қилгайман. Агар шундоқ қилмасанг, сени мушкулликдан қутқармагайман, фақирлигингдан ҳам халос этмагайман" Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)...
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй йигитча, Оллоҳни ёдингда тут, У сени ёдида тутади. Оллоҳни ёдингда тут, уни кўз ўнгингда топасан. Мўл кўлчиликда бўлсанг ҳам Оллоҳни ёд эт, У қийин ҳолингда ҳам сени ёд этади. Сўрасанг Оллоҳдангина сўра. Ёрдамни ҳам сўрасанг, уни Оллоҳдангина сўра. Зеро, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан кўмак бермоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Худди шунингдек, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан зарар етказмоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Чунки тақдир ёзиб бўлиниб қаламлар қуриб бўлган. Ва “Лавҳул махфуз” китоби ёпиб қўйилган»
Муслим ривояти(ибн Аббос (р.а).дан)...
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади»
Имом Бухорий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким сабр қилса, Оллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Инсонга сабр қилишдан ўзга яхши ва кенгроқ неъмат берилган эмас»
Имом Бухорий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир» Бухорий ва Муслим ривояти....
Расулуллоҳ ﷺ Ашаж Абдулқайсга дедилар: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. Ҳалимлик ва босиқлик» Имом Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)...
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади» Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)..
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум (жаннат шароби)дан суғоради» Имом Термизий ривояти...
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг (кўпчилиги) камбағаллар эканини кўрдим...»
Бухорий ва Муслим ривояти (Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев