Предыдущая публикация
Сабр-қаноат билан рўза тутган яхшидур,
Балки интизор бўлиб уйида кутган яхшидур.
Рузанинг шарофати, савоблари бисёрдур,
Ғаму андухларни хам кўп унутган яхшидур .
Чун Рамазон ойида кўнгил, бадан пок бўлур,
Гина, адоватларни авф этган яхшидур.
Ғазаб келса ногаҳон жанжалга хам не хожат,
Ғазаб ва нафратни ҳам ичга ютган яхшидур.
Рўзадорлик албатта тақводорлик эрурким,
Сабр билан ифторни чунон кутган яхшидур.
Чин орзу, ният билан хар ишни қилмоқ мумкин,
Орзу ва ниятларга албат етган яхшидур.
Сохиб Қаро, Аллохдан не тиласанг-беради,
Аллоҳ йўлида дилдан рўза тутган яхшидур....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1