Саҳл разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Жаннатда Раййон номли бир эшик бордир,— дейдилар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам,— бул эшикдан рўзани канда қилмай тутганларгина кирғайдирлар, холос. Қиёмат куни «Рўзадорлар қани!» деб нидо қилинғайдир. Шунда, улар ўринларидан туриб мазкур эшикдан киришғайдир. Сўнг, эшик ёпилғайдир. Улардан бошқа бирорта одам бу эшикдан кира олмас».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Аллоҳ йўлида нимаики бўлса ҳам, бир жуфтдан (икки динор, икки дирҳам, икки кўйлак, икки дўппи) эҳсон қилса, жаннат эшикларидан «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу қилган ишинг хайрлик ишдир!» деб ичкарига даъват қилйнғайдир. Кимки намозхонлардан бўлса, намозхонлар кирадирган эшикдан, кимки жиҳод қилганлардан бўлса, жиҳод қилганлар кирадирган эшикдан, кимки рўза тутган бўлса, Раййон номли эшикдан, кимки эҳсон қилганлардан бўлса, эҳсон қилганлар кирадирган эшикдан чақирилғайдир»,— дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу сўрадилар: «Отам-онам фидойингиз бўлсин, ё Расулуллоҳ! Бир эшикдан кирадирган бўлганимдан кейин, ҳамма эшикдан чақирилмоғимнинг не ҳожати бордир? Ҳамма эшиклардан чақирилғайми?». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа»,— деб жавоб бердилар, сўнг: «,Мен сизни ҳамма эшикдан чақириладиган бандалардан бўлмоғингизни истағайдирмен!» — дедилар».
имом Бухорий ривояти...
Буюк Аллоҳ рўзани ҳар бир мусулмонга фарз қилиб берди ва рўза ўзи учун эканлигини айтди. Мусулмонлар Аллоҳнинг розилигига эришишнинг ушбу имкониятини ҳеч қачон қўлдан чиқармасликлари даркор.
Рўзада - Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бор бўлиб, унда мусулмон учун кўплаб фойда ва манфаатлар борки, улар хақида ҳадисларда ҳам баён қилинган:
1. "Дунёдаги ҳар бир нарсанинг закоти бор ва баданнинг закоти рўзадир”.
2."Очлик ва чанқоқни Аллоҳ учун бошдан кечирадиган мусулмонлар нақадар бахтлидирлар. Бундай кишиларнинг мартабалари қиёмат кунида улуғ бўлади”.
3."Агар Аллоҳнинг қули рамазон ойида нақадар кўп раҳматлар яширин эканлигини билганида эди, бу ойни бутун йилга чўзилишини сўраган бўлар эди”.
4."Агар банда ёлғон сўз ва амалдан тўхтамаса, унинг емак ва ичмакдан чекланиши Аллоҳ учун керак бўлмайди”.
5. Кимки рўзадорни таомлантирса, у рўзадор даражасидаги савобга эришади. Рўзадорнинг савоби эса камайиб қолмайди”.
6."Аллоҳ таоло марҳамат қилади: менинг бандаларим ичида энг севимлилари рўза учун шошиладиганларидир”.
7."Рўза - қалқондир. Агар сизлардан бирингиз рўза тутса, ёмон сўз айтмасин, шовқин солмасин. Агар уни хақорат қилишса ёки уришса, "Мен рўзадорман” деб айтсин”.
8."Жаннатнинг "Ар-Раййон” номли дарвозаси бўлиб, улардан фақатгина рўзадорлар киради. Қиёмат куни "Рўзадорлар қани?” деб сўралади, шунда улар ўринларидан турадилар ва ушбу дарвозалардан жаннатга кирадилар. Улар кириб бўлгач, дарвозалар ёпилади ва бошқа ҳеч ким киритилмайди”.
9."Кимки рамазонда мукофот ниятида эътиқод ва умид билан рўза тутган бўлса, унинг аввалги содир этилган гунохлари кечирилади”.
10."Рамазон пайтида Аллоҳ оловдан қутулиб қолувчи бандаларини танлайди”.
11."Кимки Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ уни етмиш йиллик масофадаги дўзах оловидан омонда сақлайди”.
12."Агар тонг ёришгунча банда рўза тутишга ният қилмаса, унинг тутган рўзаси қабул бўлмайди”.
13."Кимки Аллоҳ раҳматидан умидвор бўлиб бир кун бўлса ҳам рўза тутса, бу кун умрининг охирги куни бўлса ҳам, у жаннатга киради”.
14."Рўза қалқондир ва кимки рўзадор бўлса номаъқул ишлардан чеклансин ва шовқин солмасин. Агар кимдир у билан урушмоқчи бўлса ёки уни хақорат қилса, бас у икки марта "Мен - рўзадорман” десин”.
15."Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ учун рўзадорнинг оғзидан келаётган ҳид мушкнинг ҳидидан кўра ёқимлироқдир ва рўзадор эса икки ҳолатда ҳурсандчиликни ҳис қилади: ифтор пайтида ҳурсанд бўлади ва Ҳолиқи билан кўришганда рўза тутгани учун берган ажрини кўрганида ҳурсанд бўлади”...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев