РЎЗА ТУТГАНЛАР УЧУН ЖАННАТНИНГ РАЙЙОН НОМЛИ МАҲСУС ЭШИГИ...
Саҳл разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Жаннатда Раййон номли бир эшик бордир,— дейдилар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам,— бул эшикдан рўзани канда қилмай тутганларгина кирғайдирлар, холос. Қиёмат куни «Рўзадорлар қани!» деб нидо қилинғайдир. Шунда, улар ўринларидан туриб мазкур эшикдан киришғайдир. Сўнг, эшик ёпилғайдир. Улардан бошқа бирорта одам бу эшикдан кира олмас».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Аллоҳ йўлида нимаики бўлса ҳам, бир жуфтдан (икки динор, икки дирҳам, икки кўйлак, икки дўппи) эҳсон қилса, жаннат эшикларидан «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу
МУБОРАК ОЙ БАРОКАТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ....
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Нафс тарбиясида рўза асосий ўрин тутадиган ибодатдир. Рўза нафсни ўз ҳолига қўймай, уни маҳкам жиловлаш деганидир. Унда иймон ва эътиқод бир тараф, хоҳиш-истак ва шайтон иккинчи бир тараф бўлиб кураш олиб боради. Жаннатдан қувилганидан бери шайтон инсон зотига қарши аёвсиз курашиши ҳақида Аллох таоло айтади: «У (аламидан) деди: «Қасамёд этаманки, мени янглиштирганинг туфайли Сенинг Тўғри йўлинг (Ислом дини) узра улар (одамларни чалғитиш) учун ўтираман. Сўнгра уларга олдиларидан, ортларидан, ўнг томонларида