2479. Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн нарсадан наҳий қилдилар – тишни эговлашдан, вашмдан, (оқ толаларни) юлишдан, икки эркакнинг кийимсиз бирга ётишидан, икки аёлнинг кийимсиз бирга ётишидан, ажамларга ўхшаб кийимнинг этак қисмига ипак улашдан, ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилишдан, талончиликдан, йўлбарсни минишдан ва ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақишидан».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ:
«Йўлбарсни миниш». Бу ерда тирик йўлбарсни миниш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу амримаҳол нарса. Бу ерда йўлбарс терисини тўшаб, устида ўтириш ҳақида гап кетмоқда.
«Ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақиши». Чунки ўша пайтларда ҳукмдорлар у
ТУҒУЛГАН КУН
----
Насороларга ҳайронсан! Ўзлари сиғинадиган илоҳларининг туғулган кунини нишонлашади. Ундан ҳам уятлиги, жирканчлиги ўзини мусулмонман деганлар уларга кўр-кўрона эргашишларидир!
Бу насоролар байрами! Гапларимизга, хатти-ҳаракатларимизга эътиборли бўлишимиз керак. Одатдан ташқари дастурхонни қўйиқлаштириб юборишдан ёки руспарастлар билан гаплашиб қолганда табриклаб юборишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлайлик. Зарурат бўлмаса кафеларда кўришишни тўхтатиб турган афзал.
"Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак".
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф