090. ----- БАЛАД СУРАСИ (тафсир)
-------------
Маккада нозил қилинган бу сура йигирма оятдан ташкил топгандир.
Сура аввалида Аллоҳ таъоло — Ўзининг неча-неча пайғамбарлари туғилиб ўсган ва хусусан сўнгги Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг она масканлари бўлган улуғ шаҳар — Маккаи мукаррамага ва барча инсонларнинг ҳақларига қасамёд қилиш билан — инсон зоти бу дунёга меҳнат-машаққат чекиш учун келиши ҳақида хабар беради. Бу сура "Балад — Шаҳар" деб номланишининг боиси шудир.
Сўнгра кўлларидаги мол-мулкларини хўжакўрсинга совуриб, мақтаниб юрадиган кимсалар огоҳлантирилиб, фақат иймон-эътиқод билан Аллоҳ таъоло буюрган жойларга бефарқ сарф-ҳаражат қилиш билангина Охират бах