Мусулмонликни даъво қилган киши Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламни ўз ота-онасини таниганидек таниши зарур! Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, мелодий 571-йилда, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшида набий бўлганлар ва мелодий 632-йили, ҳижратнинг 10-йили, Робиул аввал ойининг 12-куни, душанба куни Мадина шаҳрида 63 ёшда вафот этганлар. Исмлари: 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Aҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг исмлари: 1-Хадича бинти Ҳувайлит 2-Савдо бинти Замъа 3-Оиша бинти Абу Бакр 4-Ҳафса бинти Умар 5-Зайнаб бинти Ҳузайма 6-Умму Салама бинти Абу Умайя 7-Зайнаб бинти Жахш 8-Жувайриа бинти Ҳо