Агар бўлса менинг имконим,
Мухаббатдан қаср қурардим.
Садоқатдан ясаб устунин,
Сабрдан хар ғиштин терардим.
Деразасин ҳар ойнасига,
Ибо деган парда илардим.
Бу қасрни эшикларини,
Иродадан қурган бўлардим.
Тегмасин деб ҳасадгўй кўзлар,
Вафо билан томин ёпардим.
Мустаҳкамроқ бўлсин деб яна.,
Ишонч билан михлар урардим.
Бу қасрга паёндоз қилиб,
Ҳалолликни солган бўлардим.
Бу қасрнинг қоқ. ўртасига,
Мехр деган ниҳол экардим.
Шу қасрни ёритмоқ учун,
Севги деган чироқ илардим.
Ёритувчи ушбу маънбани,
Юрагимдан олган бўлардим.
Муаллиф??