Гуноҳларингиз танангиздан чиқиб кетишини хохлайсизми?
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
— “Ким таҳорат олса-ю, таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари танасидан чиқиб кетади, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади”,-дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Аллоҳга ва охират кунига ишонган бандагина таҳорат олади, иймонли бандагина таҳоратни чиройлик ва мукаммал бажаради.
Мулоҳаза қилиб кўрилса, юзимиз, қўлларимз, оёқларимиз ва бошимиз қолган бошқа аъзоларимизга қараганда тез кирланади.
Шундай экан, мана шу аъзоларимизни тез-тез ювиб турилмаса, улардан бадбўй ҳид тарқайди. Бошқа томондан олиб қаралса, айнан шу тўрт аъзолари