Ж И Г А Р И М
(ибратли ҳикоя)
Бир катта саркарда фарзандларини ватан ҳимояси учун бўлган жангга жўнатибди. Икки ой ўтгандан кейин хабар келибди:
-Тақсир, мусибат оғир бўлди. Жангга кетган катта фарзандингиздан айрилиб қолдингиз, - деганларида Яратганни даргоҳига қўлларини кўтариб дуо қилган экан:
- Парвардигор, шу фарзандни ўзинг берувдинг, ўзинг олдинг, сабрни ҳам ўзингдан сўрайман, бошқа иложим йўқ - дедилар.
Орадан уч ой вақт ўтиб яна хабар келибди:
- Тақсир, иккинчи ўғлиздан ҳам жудо бўлдингиз, душман билан бўлган жангда ҳалок бўлди - деганларида Яратганни даргоҳига қўлларини кўтариб дуо қилибди:
-Парвардигор бу мусибатларнинг ажрини ўзинг бергин, бу фарзандни ҳам ўзинг бергандинг,