ДАРД БЕРГАН ДАВОСИНИ ҲАМ БЕРАДИ
Бир киши фалаж дардига мубтало бўлиб, тўшакка михланиб қолди. Йиллар кетидан йиллар зерикиш, умидсизлик, муваффақиятсизлик билан ўтди. Табиблар уни даволашдан ожиз эканларини унинг аҳли-оиласига ҳам тушунтирдилар.
Кунларнинг бирида уйнинг шифтидан бир чаён тушиб кела бошлади. Бемор эса жойидан силжий олмас эди. Чаён беморнинг тепасига келиб, унинг бошига бир қанча ниш урди. Шу онда мўжиза юз бериб беморнинг оёқ учидан бошлаб бошигача бўлган танаси жонланди. Унинг аъзоларида ҳаёт бошланаётган эди. Унинг жисмининг ҳар тарафида шифо, соғайишлик сайр қилиб юрар эди. Бемор бир сесканиб, ғайратга кирди, аввал икки оёғида турди, кейин хонасида юра бошлади. Сўнг ўзи