Бисмиллахир рохманир рохим.
Илм ўрганиш фазли
Хатиб Бағдодий “Фақиҳ ва фиқҳни ўрганувчининг одоби” номли китобларида қуйидаги маълумотни келтирадилар. Бир куни Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу) хуфтон намозидан сўнг Ҳазрати Умарнинг олдиларига келдилар. Умар (розияллоҳу анҳу) Абу Мусога қарата: “Бемаҳалда нима қилиб юрибсан”, дедилар. Абу Мусо: “Бир оз шариат масалалари борасида суҳбатлашайлик дегандим”, деди. Улар анча вақт диний масалалар борасида гаплашиб турдилар. Шунда Абу Мусо: “(Таҳажжуд) Намоз вақти бўлди”, дедилар. Ҳазарти Умар: “Ўзи намозда турибмизку!”, деб жавоб қайтардилар. Биз бомдод вақти киришига яқин қолгунича суҳбатлашиб ўтирдик.
Ҳазрати Умарнинг: “Ўзи намоздамизку!” де