БЕРГАН НАРСАСИНИ МИННАТ ҚИЛИШ
___________
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.
Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
Аллоҳ таоло айтади:
«Эй иймон келтирганлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара сураси, 264).
Калбий: «Қилган садақасини Аллоҳга миннат қилиш ва олган одамга озор бериш билан», деб тафсир қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қиёмат кунида Аллоҳ уч тоифа одамга гапирмайди, қарамайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир: кийимини узун қилиб ерга
СУКИНИШ окибатлари СУКИШ!
-------
Сўкиш ва ачитиб гапиришни жамлаб олингани
арабчада «Базоъа» дейилади.
У луғатда тилдаги рост бўлса
ҳам аччиқ ва бешарм гапдир.
Уламолар уни қуйидагича таърифлайдилар:
Ғаззолий: «У қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир», деган.
Муновий: «У калом рост бўлса ҳам нутқдаги фаҳш ва қабиҳликдир», деган.
Маълумки, фосиқлик катта
гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади.
Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши
бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилаяпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳ
" Қайси ерга ёмғир ёғмаса, у ерда фасллар барбод бўлади. Қайси уйда Ислом бўлмаса, у ерда насллар барбод бўлади".
.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
ФОТИҲА СУРАСИ ҲАҚИДА!!!
__________
...Фотиҳанинг ХОСИЯТлари ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда билдирилган:
---“Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
“Энг хосиятли сура – Фотиҳа.” (Ҳаким)
“Фотиҳа сурасини ўқиш Аллоҳу таолонинг ҒАЗАБининг олдини олади.”
“Фотиҳа сураси заҳарга қарши шифодир.” (Абушшайх)
...Мазкур сура ниҳоятда улуғ суралардан бўлиб, унинг бир қанча исми бор...
Машҳур муфассирлардан Ибн Жарир Табарий ўзининг “Жомеу-л-баён” номли китобида айтади:
---“Бу сура “фотиҳату-л-Китоб” деб аталишига сабаб шуки, Мусҳафларда биринчи бўлиб у ёзилади, намозларда (биринчи) у ўқилади”. Бу суранинг яна