ҚАЛБНИ ФИТНАЛАРДАН ЭХТИЁТ
ҚИЛГУВЧИ ДУОЛАР.
-------------
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тез тез шундай дер эдилар: "Эй қалбларни айлантирувчи (Роббим), менинг қалбимни динингда мустаҳкам қил!".
Мен айтдим: "Ё Расулуллоҳ, биз сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Наҳот сиз биз учун қўрқасизми?".
Ул зот дедилар: "Ҳа! Дарҳақиқат, қалб Аллоҳнинг Бармоқлари орасидадир ва уни хоҳлаганича айлантиради".
Термизий 2140, ибн Можа 3834. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Албоний "Саҳиҳ Сунан ат-Термизий"да тасдиқлаган 2/ 444.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васа
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:
------
( رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ )
لما دعا سيدنا موسى بهذا الدعاء رزقه الله بالبيت والزوجة والعمل
«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман».
(Қасос сураси, 24-оят)
Шу дуодан кейин Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни уй, аёл ва иш билан ризқлантирди.
Дуонинг ўқилиши: Робби, инний лима анзалта илаййа мин хойрин фақийр.
ҚИЁМАТ КУНИДА МЎМИНЛАР БИЛАН СОДИР БЎЛАДИГАН БУЮК ҲОДИСАЛАР...
---------------
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир гуруҳ одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат куни Роббимизни кўрамизми?» дейишди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тўлиной кечасида ойни кўришда зарар топасизларми?» дедилар.
Улар «Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
(Ул зот(: «Булут йўқ бўлганда қуёшни кўришда зарар топсиз-ларми?» дедилар.
(Улар) «Йўқ! Эй Аллоҳнинг расули!» дейишди.
(Ул зот) «Албатта, сизлар У Зотни (яний Аллоҳ Таолони) анашундоқ кўрасизлар. Аллоҳ Қиёмат Куни одамларни жамлаб туриб «Ким нимага ибодат қилган бўлса, ўшанга эргашсин» дей